currencies image

12 557,67 UZS

2,51

usd

currencies image

13 448,01 UZS

17,76

eur

currencies image

147,37 UZS

0,32

ru



АсосийЯнгиликлар27-30 июнь кунлари Тошкент фотосуратлар уйида "Орзу"номли биринчи хайрия аукцион кўргазмаси ўтказилмоқда

27-30 июнь кунлари Тошкент фотосуратлар уйида "Орзу"номли биринчи хайрия аукцион кўргазмаси ўтказилмоқда

Ўзбекистон

calendar

28.06.2024

eye

166

27-30 июнь кунлари Тошкент фотосуратлар уйида "Орзу"номли биринчи хайрия аукцион кўргазмаси ўтказилмоқда

“Бутунжаҳон ёшлар фестивальи” доирасида Ёшлар ишлари агентлиги томонидан “Меҳрли қўллар” фонди, AVO Bank ва “We Digital marketing” агентлиги ҳамкорлигида “Орзу” номли биринчи ноёб кўргазма-аукциони ташкил этилмоқда.

“Орзу”- лойиҳаси инсон ижодкорлиги ва сунъий интеллектнинг ўзига хос уйғунлашувидир. Кўргазмада 15 нафар кўзи ожиз болаларнинг таассуротлари асосида яратилган асарлар намойиш этилмоқда. Ушбу расмлар шунчаки суратлар эмас, балки болаларнинг чуқур ва таъсирчан ҳаёллари ва тасаввурларининг аксидир.

Кўргазмада сунъий интеллект томонидан яратилган ва “Sharm Studio” рассомлари томонидан қоғозга кўчирилган 20 та расм намойиш этилган.

Хайрия кўргазмасида ижодий ишларни сотишдан тушган маблағлар кўзи ожиз болаларнинг кўриш қобилиятини тиклаш бўйича операцияларга йўналтирилади. Аукционга ташриф буюриб болаларнинг орзу қилган дунёсини кўришларига ёрдам берасиз.

Экспонатларни сотиб олиш мумкин бўлган ким ошди савдоси 29-июнь куни бўлиб ўтади. Яхшилик улашган ҳолда болаларга ўз орзуларидаги дунёни кўришга ёрдам беринг. Ҳар бир инсон лойиҳага Payme, Click ва Payze тўлов хизматлари орқали ёрдам бериши мумкин.

“Орзу” лойиҳаси бизга тасаввур кучини ва ҳар бир боланинг орзуларини қўллаб-қувватлаш қанчалик муҳим эканлигини эслатади.

📆Кўргазма 2024 йил 27-30 июнь кунлари бўлиб ўтади.

Аукцион савдо  29-июнь, соат 17:00 да ўтказилади.

Манзил: Тошкент фотосуратлар уйи.

Улашиш:

Бошқалар

11-июн 2024, 14:21
4 751

“Notcoin”, “Hamster Kombat”. Ўзбекистонда криптовалюта олиш ва сотиш қай даражада қонуний?

Хўш, криптовалютага оид миллий қонунчилик қандай? Криптовалюта олиш  ва сотиш қай даражада қонуний? Бунинг учун қандай жавобгарлик белгиланган? Айнан қандай ҳаракатлар учун кишилар жавобгарликка тортилмоқда? Hudud24.uz сайти колумнисти Муроджон Нажмиддинов мақолада шу ҳақда сўз юритади.


12-июн 2024, 07:06
2 457

Фарзандини “лагер”га юбораётган ота-оналар учун ҳуқуқий эслатмалар

Оромгоҳлар санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари, хавфсизлик талабларига тўлиқ жавоб бериши шарт.


10-июн 2024, 13:43
1 339

Академик лицейларга қабул: муҳим 7 қоида

Бугундан академик лицейларга қабул бошланди. Ўқувчилар ҳужжатларини уйдан чиқмасдан онлайн топширишлари мумкин. hudud24.uz қуйидаги мақола орқали қабул жараёни ва тест синовларига оид маълумот беради.


7-июн 2024, 14:00
1 233

Гўштни кўча ҳароратида илгакларга илиб сотиш тақиқланади: гўшт, озиқ-овқат, мева-сабзавот сотиб олишга оид муҳим қоидалар

Ёз мавсуми бошланди, иссиқ ҳавода ҳар қандай маҳсулотларнинг тез бузилиши тайин. Hudud24.uz гўшт, озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олаётганда нималарга эътибор бериш керак, уларни сақлаш, сотишда қонунчиликда қандай талаблар белгиланганлиги ҳақида маълумот беради.