Ўзбекистон
10.06.2023
1 342

Адлия вазирлиги тизимида фаолият юритаётган спортчи-юристларни бирлаштирган “Адлия спартакиадаси”га старт берилди. Спартакиада иккинчи марта ўтказилмоқда. Спартакиадани ташкил этишдан мақсад, аввало, вазирлик тизимида соғлом турмуш тарзини янада кенгроқ тарғиб қилиш, ходимларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, уларнинг спорт билан мунтазам шуғулланишини рағбатлантиришдан иборат. Мазкур спартакиадада ҳар бир ҳудуддан энг кучли жамоа аъзолари спортнинг 10 тури бўйича ўзаро беллашади. Улар арқон тортиш, енгил атлетика, бадминтон, каммондан ўқ отиш, футбол, стол тенниси, шахмат, шашка, армрестлинг, дартс. Мусобақалар 3 кун давомида, спорт принципларига қатъий риоя қилган ҳолда бўлиб ўтади. Спорт мусобақаларини юқори малакали ҳакамлар бошқариб боради. Шу ўринда 135 нафар иштирокчи орасида аёллар жамоаси ҳам бор. Биринчи кун Арқон тортиш мусобақасида 1-ўринни Қорақалпоғистон адлия вазирлиги жамоаси, 2-ўринни Фарғона, 3-ўринни Сирдарё вилоят адлия бошқармаси жамоалари эгаллади. Аёллар ўртасидаги югуриш мусобақасида 1-ўрин Самарқанд адлия бошқармаси жамоасига, 2-ўрин Наманган вилоят адлия бошқармасига, 3-ўрин Адлия вазирлиги марказий аппаратига насиб қилди.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.