currencies image

12 739,95 UZS

7,39

usd

currencies image

14 191,03 UZS

9,50

eur

currencies image

139,14 UZS

0,23

ru



АсосийЯнгиликларАдлия вазирлиги ISO 9001 сифат назорати менежменти халқаро стандарти сертификатини олди

Адлия вазирлиги ISO 9001 сифат назорати менежменти халқаро стандарти сертификатини олди

Ўзбекистон

calendar

11.08.2021

eye

277

Бугунги кунда халқаро миқёсида иш фаолият самарадорлигини ва сифатини оширишга қаратилган энг машҳур стандартлардан бири “ISO 9001 сифат менежменти тизими” халқаро стандарти ҳисобланади. ISO 9001 стандарти асосан бошқариш механизмидир. Ушбу стандартнинг мақсади – хатолар ва нуқсонларни камайтириш, йўқ қилиш ва олдини олишдан иборатдир. Стандарт маҳсулот ва хизматларнинг сифати билан эмас, балки бошқарув тизимининг сифатига бевосита боғлиқдир. Шунга кўра, Адлия вазирлиги томонидан ўз фаолиятига халқаро стандартларни жорий қилиш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, муқаддам Адлия вазирлиги Ўзбекистонда давлат бошқарув органлари орасида биринчи бўлиб Коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими бўйича ISO 37001:2016 халқаро стандарт сертификатини қўлга киритган эди. Фаолият самарадорлигининг аниқ кўрсаткичларини белгилаб олиш ҳамда иш жараёнларнинг сифатли бажарилишини баҳолаш тизимини халқаро стандартлар асосида ташкил қилиш мақсадида Адлия вазирлиги нафақат республикамизда, балки Марказий Осиё давлатлардаги вазирликлар орасида биринчилардан бўлиб “ISO 9001 сифат менежменти тизими” халқаро стандарти сертификатини қўлга киритди. 2021 йил 11 август куни кенг жамоатчилик ва ОАВ вакиллари иштирокида мазкур сертификат Адлия вазирлигига топширилди. Бугунги кунда 170 дан ортиқ мамлакатлардаги 1 миллиондан ортиқ фирма ва ташкилотлар ушбу сертификатга эга бўлган. Ушбу сертификатни қўлга киритиш учун адлия вазирлигида қандай ишлар амалга оширилди? Биринчидан, Адлия вазирлигининг иш фаолияти жараёнлари ва уларнинг натижасини баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилади. Унга кўра, ҳар ярим йиллик якуни бўйича вазирлик иш фаолияти жараёнлари ва уларнинг натижалари олдиндан белгиланган мезонларга кўра баҳолаб борилади. Иккинчидан, барча йўналишлар бўйича эришилиши лозим бўлган кўрсаткичлар белгилаб олинди. Мазкур кўрсаткичларга эришилиши ҳолати ҳар ҳисобот даврида мониторинг қилиб борилади. Учинчидан, Адлия вазирлигининг иш фаолиятини амалга оширишда ташқи ва ички имкониятлар ва хавф-хатарлар, манфаатдор томонлар ва уларнинг талаблари аниқлаштириш бўйича таҳлил ўтказилиб, фаолият сифатига таъсир қилувчи хавф-хатарларни камайтириш ва сифатни янада ошириш бўйича иш режалар ишлаб чиқилди. Бунда, иш фаолият ҳар ҳисобот даврида аудитдан ўтказилиб, сифатга таъсир қилувчи омиллар бартараф қилиб борилади. Тўртинчидан, анъанавий тарзда ҳисоботдаги кўрсаткичларни миқдоридан келиб чиқиб баҳолашдан воз кечилиб, ҳар бир соҳа бўйича алоҳида мақсадли мезонлар белгилаб олинди ва ушбу мезонларни эришилганлигига қараб баҳолаш тизими жорий қилинди. Масалан, стандарт талаблари бўйича сифат мезони сифатида: мурожаатлар бўйича келиб тушган мурожаатлар сони эмас, балки мурожаат қилувчиларнинг талаблари қаноатлантирилиб, аниқ чоралар кўрилган мурожаатлар сони; назорат қилиш функциялари бўйича ўрганишлар сони эмас, балки аниқланган қонунбузилишларнинг бартараф қилинганлари сони; қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар сони эмас, балки аниқ муаммоларни ечишга қаратилган ва қабул қилинган қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар сони мезон сифатида олинди. Амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг амалий натижасида: адлия органлари ва муассасаларида кераксиз ҳисобот кўрсаткичларини ортидан қувиш эмас, балки юридик ва жисмоний шахслар, хусусан, фуқароларнинг аниқ қонуний ҳуқуқларини тиклаш бўйича кўрсаткичларга эътибор қаратилишига; қонунчилик ҳужжатларига таҳририй ва амалий жиҳатдан аҳамиятсиз таклифларни ўрнига аҳоли ва тадбиркорларнинг оғирини енгил қилувчи ҳамда ортиқча маъмурий тартиб-таомилларни бекор қилувчи таклифлар тақдим қилинишига эришилди. Хулоса сифатида айтиш мумкинки, Адлия вазирлигининг фаолияти самарадорлиги ва сифатини ошириш орқали жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари тўлиқ таъминланишига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган қоидалари асосида инсонпарвар қонун ҳужжатлари ишлаб чиқилишига эришиш устувор мақсад қилиб олинган. Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Улашиш:

Бошқалар

11-сентябр 2024, 11:32
2 291

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


21-август 2024, 12:46
1 437

Ўзбекистонда ресторан ва кафеларга ўзларига туташ майдонларда ёзги террасага рухсат берилади

ҚҚС тўлашга ўтган ресторан ва кафеларга фойда солиғи 2 карра камаяди. 1 декабрдан бу корхоналар нақд пулга сотиб олган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кирим қилишда ҳеч қандай ҳужжат талаб қилинмайди.


24-август 2024, 11:07
1 414

Президент Мустақиллик байрами муносабати билан қатор соҳа вакилларини мукофотлади

"Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Президент фармони эълон қилинди.


23-август 2024, 06:10
1 398

Ўзини ўзи банд қилган шахслар қандай солиқ тўлайди?

Солиқ кодексининг 461-моддасининг биринчи қисми 2-бандига асосан солиқ даврида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромади юз миллион сўмдан ошган, лекин бир миллиард сўмгача бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар ҳисобланиши белгиланган.