Ўзбекистон
22.05.2023
562
Хабар қилинишича, якшанбага ўтар кечаси президент ва Республикачилар палатаси спикери ўртасидаги AҚШнинг қарз чегарасини кўтариш бўйича телефон мулоқоти ижобий бўлган. AҚШ президенти Жо Байден ва Республикачилар палатаси спикери Кевин Маккарти қарз чегараси бўйича музокараларни боши берк кўчадан олиб чиқиш учун телефон орқали мулоқот қилишди ва Байден Вашингтонга қайтганидан кейин душанба куни учрашишга келишишди. Маккарти қўнғироқдан кейин журналистлар билан суҳбатда инқирозни ҳал қилиш бўйича ижобий муҳокамалар бўлганини ва ходимлар даражасидаги музокаралар якшанба куни давом этганини билдирди. Президент билан суҳбатдан сўнг самарали натижага умид борми, деган саволга Маккарти шундай деди: "Бизнинг жамоаларимиз бугун гаплашди ва биз ... эртага учрашамиз. Бу аввалги музокаралардан яхшироқ. Демак, ҳа, деб жавоб бериш тўғри бўлади". Японияга сафаридан сўнг якшанба куни кечқурун Оқ уйга қайтган Байден ҳам Маккарти билан суҳбат яхши ўтганини айтди. Якшанба куни Японияда бўлиб ўтган Г7 саммитида сўзга чиққан Байден келишувга эришиш учун солиқ тузатишлари билан бирга харажатларни ҳам қисқартиришга тайёрлигини айтди, бироқ республикачиларнинг қарз чегараси бўйича таклифини “қабул қилиб бўлмас” деди. Бу ўз навбатида демократлар ва республикачилар ўртасидаги азалий манфаатлар тўқнашувини англатади. Ва юзага келган вазиятдан яъни қарз чегарасини белгилашда икки томон ҳам бирдай фойдаланишга ҳаракатиб қилиб, ўз шартларини олдинга суришмоқда. Жорий йил 1 июнга қадар муддат тугашига икки ҳафтадан камроқ вақт қолди, агар келишувга эришилмаса Ғазначилик департаменти федерал ҳукумат барча қарзларини тўлай олмаслиги мумкинлигини айтди. Қарз лимитини оширмасдан, AҚШ ҳукумати тарихда биринчи марта ўз векселларини дефолт қилади ва бу ҳалокатли оқибатларга олиб келади. Федерал ходимлар ишдан бўшатилади, жаҳон фонд бозорлари қулаб тушади ва AҚШ иқтисодиёти рецессияга тушиши мумкин. Байден Хиросимадаги матбуот анжуманида, республикачилар таклифини қабул қилиб бўлмаслигини, икки партиявий келишувни фақат уларнинг партиявий шартлари асосида амалга ошириш мумкин эмаслигини тан олиш вақти келгани, иккинчи тараф ҳам ҳаракат қилиши кераклигини айтди. Президент кейинроқ твиттерда республикачилар томонидан билдирилаётган таклиф — “катта нефт” субсидиялари ва “солиқ фирибгарликлари”ни ҳимоя қиладиган ҳамда миллионлаб америкаликлар учун соғлиқни сақлаш ва озиқ-овқат ёрдамини хавф остига қўядиган келишувга рози бўлмаслигини айтди. У, шунингдек, баъзи республикачи-қонунчилик палатаси вакиллари Байденнинг 2024 йилда иккинчи муддатга сайланишига тўсқинлик қилиш учун ҳам AҚШнинг дефолтига тайёрлигини айтди. Маккарти республикачилар умумий харажатларни қисқартириш билан бирга мудофаа бюджетини оширишни қўллаб-қувватлаганликларини ва қарз чегараси бўйича музокаралар солиқларни камайтириш масаласини муҳокама қилишни ўз ичига олмаганини айтди. Маккарти билан телефон қўнғироғи олдидан Байден харажатларни қисқартиришга тайёр эканини таъкидлади ва бу рецессияга олиб келишидан хавотирда эмаслигини, бироқ республикачиларнинг ҳозирги талаблари билан рози бўлолмаслигини айтди. Ўтган ой Республикачилар назоратидаги Вакиллар палатаси келгуси йилда ҳукумат харажатларининг катта қисмини 8 фоизга қисқартирадиган қонун қабул қилди. Демократларнинг таъкидлашича, бу таълим ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш каби дастурларнинг ўртача камида 22 фоизга қисқаришга олиб келади. Вакиллар палатасида республикачилар оз кўпчиликни ташкил қилади ва Байденнинг ҳамкасблари демократлар Сенат устидан тор назоратга эга, шунинг учун икки партия ҳамкорлигисиз ҳеч қандай келишувга эришиб бўлмайди. Aммо қарз чегарасини белгилаш вақти тугаяпти ва Молия вазирлиги томонидан белгиланган 10 кунлик муддатда келишувни ишлаб чиқишга улгуриш керак. Маккарти Вакиллар палатаси қонунчиларига келишувни овозга қўйишдан олдин кўриб чиқиш учун 72 соат вақт беришини айтди. Агар қарз чегараси белгиланмаса ва АҚШ дефолтга учраса, инвесторлар AҚШ долларига ишончини йўқотадилар, бу эса иқтисодиётнинг тез заифлашишига олиб келади. Иш ўринларини қисқартириш муқаррар бўлиб қолади ва AҚШ федерал ҳукумати хизматларга тўлов қилиш учун маблағга эга бўлмайди. Ғазна эса харажатларни қоплаш қобилиятини йўқотади. Ипотека ставкалари ошиши юз беради, бу эса уй-жой бозори қулашига олиб келади.
Улашиш:
Бошқалар
Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади
Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.
Фуқаролик процессида судга чақирув: муҳим 5 саволга жавоб
Суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома ишда иштирок этувчи шахсларга ва суд процессининг бошқа иштирокчиларига судга ўз вақтида келиш ва ишга тайёрланиш учун етарли вақтга эга бўлишини мўлжаллаб топширилиши ёки етказиб берилиши керак.
Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай
Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.
Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатлари: муҳим 6 саволга жавоб
Суд тарафларнинг мулкий аҳволига қараб суд харажатларини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйиши, шунингдек бу харажатларнинг миқдорини камайтириши мумкин.
Ўзбекистонликларнинг сувдан қанча қарзи борлиги айтилди
Январь ойида дебитор қарздорликни қисқартириш бўйича судларга жами 13,6 млрд сўмлик даъво аризалар киритилган.
Ўзбекистондаги тўқимачилик компаниялари томонидан АҚШ бозорига калит олинди
10 дан ортиқ тўқимачилик компанияси Марказий Осиёда биринчи бўлиб халқаро WRAP стандарти сертификатига эга бўлди.
Самарқандда фуқаронинг “Америка орзуси” фирибгарлик туфайли “ушалмади”
$ 20 000 минг доллари эвазига АҚШга юборишни ваъда қилганлар ушланди.
Байден президентлигидаги АҚШ Украинага қанча миқдорда ҳарбий ёрдам берди?
Россия махсус ҳарбий операцияси бошланганидан бери АҚШнинг Украинага берган ёрдами миқдори маълум бўлди.