currencies image

12 557,67 UZS

2,51

usd

currencies image

13 448,01 UZS

17,76

eur

currencies image

147,37 UZS

0,32

ru



АсосийЯнгиликларApple Intelligence сунъий интеллекти тақдим этилди

Apple Intelligence сунъий интеллекти тақдим этилди

#NoComment

calendar

13.06.2024

eye

155

Apple Intelligence сунъий интеллекти тақдим этилди

Apple компанияси Apple Intelligence сунъий интеллектини тақдим этди. Apple корпорацияси Бутунжаҳон дастурчилар конференсиясида (WWДC 2024) Apple Intelligence (АИ) сунъий интеллект тизимини эълон қилди.

Apple’нинг сунъий интеллект тизими компания коньференцияда тақдим этган янги операцион тизимлар – iOS 18, iPad OS 18 ва MacOS Sequoia’га интеграция қилинади. Apple Intelligence фойдаланувчи учун турли амалларни бажариши мумкин бўлади - масалан, билдиришномаларни бошқариш, матнларни автоматик равишда тузиш ёки почта ва бошқа иловалардаги маълумотларни умумлаштиради.

Махфийликни таъминлаш учун барча маълумотлар қурилманинг ўзида қайта ишланиши кутилмоқда. The Verge таъкидлашича, Apple Intelligence iPhone 15 Pro ва Pro Max, шунингдек, M1 чипли iPad ва MacBook ва ундан кейинги версияларида мавжуд бўлади.

Сунъий интеллект туфайли фойдаланувчининг Siri овозли ёрдамчиси билан мулоқоти "табиийроқ" бўлади, дейди Apple вакили. Хусусан, ёрдамчи фойдаланувчи айтаётган контекстга мослашади.

Apple шунингдек, Siri-ни  ChatGPT билан интеграциялашганини эълон қилди. Овозли ёрдамчи керакли маълумотларни олиш учун чатбот билан боғланади ва кейин уни фойдаланувчига тақдим этади. Компания ChatGPT Apple қурилмаларида айнан қачон пайдо бўлишини аниқламади, фақат бу жорий йилда содир бўлишини айтди. ChatGPT-дан фойдаланиш бепул ва ҳисоб яратишни талаб қилмайди.

Улашиш:

Бошқалар

11-июн 2024, 14:21
4 844

“Notcoin”, “Hamster Kombat”. Ўзбекистонда криптовалюта олиш ва сотиш қай даражада қонуний?

Хўш, криптовалютага оид миллий қонунчилик қандай? Криптовалюта олиш  ва сотиш қай даражада қонуний? Бунинг учун қандай жавобгарлик белгиланган? Айнан қандай ҳаракатлар учун кишилар жавобгарликка тортилмоқда? Hudud24.uz сайти колумнисти Муроджон Нажмиддинов мақолада шу ҳақда сўз юритади.


12-июн 2024, 07:06
2 476

Фарзандини “лагер”га юбораётган ота-оналар учун ҳуқуқий эслатмалар

Оромгоҳлар санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари, хавфсизлик талабларига тўлиқ жавоб бериши шарт.


10-июн 2024, 13:43
1 348

Академик лицейларга қабул: муҳим 7 қоида

Бугундан академик лицейларга қабул бошланди. Ўқувчилар ҳужжатларини уйдан чиқмасдан онлайн топширишлари мумкин. hudud24.uz қуйидаги мақола орқали қабул жараёни ва тест синовларига оид маълумот беради.


7-июн 2024, 14:00
1 243

Гўштни кўча ҳароратида илгакларга илиб сотиш тақиқланади: гўшт, озиқ-овқат, мева-сабзавот сотиб олишга оид муҳим қоидалар

Ёз мавсуми бошланди, иссиқ ҳавода ҳар қандай маҳсулотларнинг тез бузилиши тайин. Hudud24.uz гўшт, озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олаётганда нималарга эътибор бериш керак, уларни сақлаш, сотишда қонунчиликда қандай талаблар белгиланганлиги ҳақида маълумот беради.