Ўзбекистон
18.11.2025
40

"Бир Ватан, бир эл, бир байроқ” шиори остида давлат байроғи қабул қилинганлигининг 34 йиллигига бағишлаб адлия органлари ва муассаларда маданий-маърифий тадбирлар ташкил қилинди.
Фарғона вилоят адлия бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг 34 йиллигига бағишланган "Ранглар жилоси" расмлар танлови бўлиб ўтди.

Танловда вилоятнинг турли ҳудудларидан келган инклюзив таълим олаётган ўқувчилар иштирок этиб, ижодий ёндашган ҳолда давлат байроғини суратларда акс эттирдилар .

Иштирокчиларнинг ижод намуналари адлия ходимлари томонидан харид қилинди. Тадбир сўнгида танлов иштирокчиларига бошқарманинг диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Шунингдек, "Адолат" миллий ҳуқуқий ахборот маркази томонидан "Бир Ватан, бир эл, бир байроқ” шиори остида давлат байроғи қабул қилинганлигининг 34 йиллигига бағишлаб, маданий-маърифий тадбир ўтказилди.

Таъкидланганидек, Давлат байроғи ҳар бир халқнинг мустақиллиги, озодлиги, тинчлиги ва барқарорлиги тимсоли ҳисобланади. Давлатчилигимиз тарихининг қайси даврини олмайлик, байроқ аждодларимиз учун озодлик, куч-қудрат, жасорат, ғалаба тимсоли бўлган.


Маданий-маърифий тадбирда иштирокчилар Давлат байроғига оид викторина саволларига жавоб бериб, ўз билимларини синаб кўришди.
— Бугун ҳам ватан байроғи деганда, кўз олдимизда бутун бир мамлакатнинг тимсоли, жаҳоннинг сиёсий-ижтимоий харитасидаги қиёфаси гавдаланади, деди Марказ ходими Мадина Ҳамдамова. — «Давлат байроғи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 2-моддасида «Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи Ўзбекистон Республикаси давлат суверенитетининг рамзидир», деб белгилаб қўйилган. Бу каби маданий тадбирларни ўтказилиши давлат байроғи ҳақида қизиқарли маълумотларга эга бўлиш билан бирга, жамоада бирга ишлаш ва ҳамфикрлиликни шакллантиришга ёрдам беради.
Улашиш:
Бошқалар
Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин
Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.
Никоҳ шартномаси — ҳуқуқий кафолатми ёки эҳтиёт чораси?
Никоҳ шартномаси икки ҳолатда — никоҳдан олдин ёки никоҳ даврида тузилиши мумкин.
Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб
Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасида жиноят ҳуқуқи: асосий тушунчалар ва принциплар
Жиноят ҳуқуқи — бу фуқаролар, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш, жиноятларни аниқлаш, уларни содир этган шахсларга жазо тайинлаш орқали жамиятда тартиб ва хавфсизликни таъминлашга хизмат қиладиган ҳуқуқий соҳадир.