currencies image

11 813,21 UZS

23,88

usd

currencies image

13 719,86 UZS

17,12

eur

currencies image

136,71 UZS

0,23

ru



АсосийЯнгиликларБир қадам хато бир баравар жарима

Бир қадам хато бир баравар жарима

Содда талқин

calendar

11.09.2025

eye

653

Бир қадам хато бир баравар жарима

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 138-моддасига кўра пиёдаларнинг йўл ҳаракатини тартибга солувчи сигналларга бўйсунмаслиги жаримага сабаб бўлади.

Пиёдалар қуйидаги ҳаракатларни содир этганлик учун жарима белгиланган:

— йўлнинг ҳаракат қисмини белгиланмаган жойлардан кесиб ўтиши,

— пиёдалар йўлнинг қатнов қисмида, шу жумладан пиёдалар ўтиш жойида ҳаракатланаётганда телефондан фойдаланиши, китобларни ёки даврий нашрларни ўқиши, видеоматериалларни томоша қилиши ҳамда аудиоматериалларни эшитиши,

— эътиборни чалғитадиган бошқа электрон воситалардан фойдаланиши,

— мопед ва велосипед ҳайдовчиларининг, уловли арабани бошқариб борувчи ва йўлдан фойдаланувчи бошқа шахсларнинг йўл ҳаракатини тартибга солувчи сигналларга бўйсунмаслиги,

— устунлик берувчи, тақиқловчи ёки кўрсатма берувчи йўл белгилари талабларига риоя этмаслиги каби қоидабузарлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг учдан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Ҳайдовчиларга ҳар хил хизмат кўрсатиш мақсадида йўлнинг қатнов қисмида фуқароларнинг туриши, йўлларга ажратилган минтақа теграсида мол боқиш базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмида кўрсатилган шахсларнинг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши авария ҳолатини вужудга келтирса, базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтда йўловчи томонидан тана қисмларини (қўлдан ташқари) салондан чиқариш, базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Мопед, велосипед ҳайдовчининг, уловли арабани бошқариб борувчи шахснинг алкоголли ичимликдан, гиёҳванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст бўлган ҳолда йўл ҳаракати қоидаларини бузиши, базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Зиёвуддин Намозов,
"Адолат" МҲАМ ходими

Улашиш: