Ўзбекистон
05.09.2023
1 322

“Ўзенергоинспекция” томонидан ўтказилган назорат тадбирлари оқибатида жорий йилнинг август ойида 785 та ҳолатда истеъмолчилар томонидан табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги маълум қилди. Бунда 29 млн 104 минг метр куб табиий газ (26 млрд 297 млн сўм) ва 38,9 млн кВт⋅соат электр энергияси (19 млрд 932 млн сўм) талон-торож қилиниши натижасида тизимга келтирилган 46 млрд 229 млн сўм зарар ундиришга қаратилган. Ноқонуний фойдаланишнинг энг кўп ҳолатлари Андижон, Бухоро, Самарқанд ва Тошкент вилоятлари ҳиссасига тўғри келган. Таъкидланишича, ушбу ҳажмдаги табиий газ ҳозирги кунда 145 минг 520 та хонадоннинг, электр энергияси эса 194 минг 500 та хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенгдир. Маълум қилинишича, қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиб, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.
Самарқандда банк бўлим бошлиғи 631 млн сўмни қиморга тикиб, ютқазиб қўйди
ДХХ томонидан давлат мулкини талон-торож қилган бир нечта мансабдор шахс қўлга олинди.
Тошкентда одамларнинг 401 млн сўм пулини талон-торож қилган мансабдорлар қамоққа олинди
Кўп квартирали уйларга хизмат кўрсатувчи бошқарув ташкилотлари раҳбарлари аҳолидан ундирилган пулларни банк ҳисобига кирим қилмай, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.
Андижон давлат университетида салкам 40 млрд сўм пул талон-торож қилинди
Текширув давомида университетда стипендия тўловлари орқали маблағларни ноқонуний ўзлаштириш ҳолатлари аниқланган.
Қуёш панелларини ўрнатишда ҳеч қандай мажбурлов ва монополия мавжуд эмас – Энергетика вазирлиги
Энергетика вазирлиги қуёш панелларини давлат ташкилотлари, касалхона ва мактаблар, хусусий биноларга ўрнатиш монополияга айланиб қолгани ҳақида танқидий мақола юзасидан расмий муносабат берди.