Ўзбекистон
23.02.2023
1 922

Ишлаб чиқарувчилар рекламада машҳур шахслар ва ёш болалар хизматларидан тобора кўпроқ фойдаланишмоқда. Қонунчиликда рекламада ёш болалардан фойдаланишнинг ўзига хос жиҳатлари мавжуд. Вояга етмаганлар иштирок этган рекламаларда қуйидагилар тақиқланади: – болалар истеъмол қилиши тақиқланган товарларни истеъмол қилаётган ёки улардан фойдаланаётган болаларнинг тасвирларидан фойдаланиш; – боланинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солувчи хатти-ҳаракатларни содир этишга ундовчи ҳолатларни акс эттиришда болалардан фойдаланиш; – болаларни товарларни олишга даъват қилиш ёки реклама қилинаётган товарларни олишни илтимос қилиб учинчи шахсларга мурожаат этишга ундаш; – ҳақиқий ёки ўйинчоқ қуролдан фойдаланиш; – ота-оналар ва тарбиячиларни обрўсизлантириш, вояга етмаганларнинг уларга бўлган ишончига путур етказиш; – болалар учун тақиқланган товарларни улар учун мўлжалланган телеканалларда, телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришларда реклама қилиш. Реклама берувчилар юқоридаги талаблага риоя этмаса, уларга молиявий санкциялар қўлланилади. Реклама тўғрисидаги қонунчиликни бузиш маъмурий жавобгарликни келтириб чиқаради.
Илхомжон Абдусатторов, Адлия вазирлиги масъул ходими
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.
Соғломлаштириш оромгоҳларида дам оладиган болалар қамрови кенгайтирилади
Оромгоҳларда янги бинолар қуриш ёки мавжуд биноларни таъмирлаш бўйича тадбиркорлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилади.
Россияда қаровсиз қолган 17 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди
Болаларга Ватанга қайтиш учун бепул сертификатлар берилган.
Болага телефонни қачон ва қанча вақтга бериш мумкин: 5 та муҳим саволга жавоб
Ота оналардан: “Болаларга телефон бериш керакми ё йўқми?” деб сўраш бефойда, чунки жавоб қандай бўлишидан қатъи назар, барибир бир куни бола гаджетни қўлига олади ва ундан фойдаланади. Ушбу мақолада “болага қачондан телефон бериш мумкин”, “қанча вақт фойдаланса бўлади?”, “нима кўриш мумкин?” каби муҳим саволларга жавоб берилади.
Боланинг “шахсий ҳудуди”. Ота-оналар фарзандларининг ёзишмаларини ўқиши мумкинми?
Боланинг “шахсий ҳудуд”ига нималар киради? Ота-оналар фарзандларининг ёзишмаларини ўқиши мумкинми? Умуман, болалар ижтимоий тармоқлардан фойдаланиши мумкинми?