currencies image

12 557,67 UZS

2,51

usd

currencies image

13 448,01 UZS

17,76

eur

currencies image

147,37 UZS

0,32

ru



АсосийЯнгиликларБритания Ўзбекистондан мавсумий ишчиларни ёллашни давом эттирмоқчи

Британия Ўзбекистондан мавсумий ишчиларни ёллашни давом эттирмоқчи

Ўзбекистон

calendar

14.06.2024

eye

71

Британия Ўзбекистондан мавсумий ишчиларни ёллашни давом эттирмоқчи

Ташқи ишлар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва "Ватандошлар" жамоат фонди вакилларидан иборат мамлакат делегацияси Линколншир шаҳридаги Staples Vegetables фермер хўжалигига ташриф буюриб, бу ерда вақтинча ишлаётган Ўзбекистон фуқаролари билан учрашди.

"Дунё" хабарига кўра, Ўзбекистон делегацияси фуқароларнинг яшаш ва иш шароити билан яқиндан танишди. Уларнинг Британияда бўлишлари, маиший ва бошқа муаммолари юзасидан фикр алмашилди, маҳаллий қонунчиликка риоя этиш юзасидан суҳбат ўтказилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон элчихонаси кўмагида фермер хўжалиги раҳбарияти ва Британиянинг Pro-Force рекрутинг компанияси билан музокаралар ташкил этилди.

Унда Британия қишлоқ хўжалиги соҳасида ўзбекистонлик ишчиларни иш билан таъминлаш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Британия томони ушбу йўналишда йўлга қўйилган ҳамкорликни юқори баҳолаб, Ўзбекистондан мавсумий ишчиларни ёллашни давом эттиришдан манфаатдор эканини тасдиқлади.

Pro-Force рекрутинг компанияси директори Энди Симпсоннинг таъкидлашича, жорий йилда унинг компанияси 600 дан ортиқ кишини ишга олган. У, шунингдек, келасида Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари сонини кўпайтириш режалаштирилганини билдирди.

Умуман олганда, 2025 йилда Британия ҳукумати ташқи ишчи кучининг умумий сонини 40 минг кишига етказмоқчи, уларнинг маълум қисми Марказий Осиёдан жалб қилинади.

Улашиш:

Бошқалар

11-июн 2024, 14:21
4 840

“Notcoin”, “Hamster Kombat”. Ўзбекистонда криптовалюта олиш ва сотиш қай даражада қонуний?

Хўш, криптовалютага оид миллий қонунчилик қандай? Криптовалюта олиш  ва сотиш қай даражада қонуний? Бунинг учун қандай жавобгарлик белгиланган? Айнан қандай ҳаракатлар учун кишилар жавобгарликка тортилмоқда? Hudud24.uz сайти колумнисти Муроджон Нажмиддинов мақолада шу ҳақда сўз юритади.


12-июн 2024, 07:06
2 475

Фарзандини “лагер”га юбораётган ота-оналар учун ҳуқуқий эслатмалар

Оромгоҳлар санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари, хавфсизлик талабларига тўлиқ жавоб бериши шарт.


10-июн 2024, 13:43
1 348

Академик лицейларга қабул: муҳим 7 қоида

Бугундан академик лицейларга қабул бошланди. Ўқувчилар ҳужжатларини уйдан чиқмасдан онлайн топширишлари мумкин. hudud24.uz қуйидаги мақола орқали қабул жараёни ва тест синовларига оид маълумот беради.


7-июн 2024, 14:00
1 243

Гўштни кўча ҳароратида илгакларга илиб сотиш тақиқланади: гўшт, озиқ-овқат, мева-сабзавот сотиб олишга оид муҳим қоидалар

Ёз мавсуми бошланди, иссиқ ҳавода ҳар қандай маҳсулотларнинг тез бузилиши тайин. Hudud24.uz гўшт, озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олаётганда нималарга эътибор бериш керак, уларни сақлаш, сотишда қонунчиликда қандай талаблар белгиланганлиги ҳақида маълумот беради.