Ўзбекистон
27.10.2023
1 194

Бугун, 27 октябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қирқ олтинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади. Унда қатор масалаларни муҳокама қилиш назарда тутилган. “Пробация тўғрисида»ги, “Йўл ҳаракати тўғрисида»ги, суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш институти такомиллаштирилиши муносабати Фуқаролик процессуал, Иқтисодий процессуал, Маъмурий суд ишларини юритиш, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги тўртта қонун шулар жумласидандир. Шунингдек, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига деҳқон хўжалигини юритиш учун ажратиладиган ер участкаларининг ўлчамини оширишга қаратилган ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги ва “Қўриқлаш фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги қонунларни ҳам муҳокама қилиниши режалаштирилган. Бундан ташқари, ялпи мажлисда “Туркий инвестиция жамғармасини таъсис этиш тўғрисидаги Битимни (Анқара, 2023 йил 16 март) ратификация қилиш ҳақида»ги Қонун ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакилини (Болалар омбудсманини) сайлаш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилиши кўзда тутилган.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Пулли авто йўллар: хориж тажрибаси Ўзбекистон қайси йўлни танлайди?
Франция, Италия, Испания, Португалия, Туркия ва бошқа қатор давлатларда масофа асосида тўлов тизими қўлланади.
Ўзбекистонда дронлардан ноқонуний фойдаланганлик учун жавобгарлик енгиллаштирилмоқда
Сенат республика ҳудудига учувчисиз учадиган аппаратларни қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланишни илк бор содир этган шахсларга нисбатан жиноий жавобгарлик эмас, балки маъмурий жавобгарлик белгиланишини назарда тутадиган Қонунни маъқуллади.
Чегирма берилди, аммо чипта йўқ — имтиёздан қандай фойдаланилади?
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш, жамоат транспорти йўналишлари тармоғини кенгайтириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида”ги масала юзасидан
Сенатда адлия вазири айрим давлат органлари ва ташкилотларининг ҳуқуқий тарғибот соҳасидаги фаолияти қониқарсиз даражада эканлигини таъкидлади