Содда талқин
14.12.2023
941
© Фото: O'zbekiston Respbulikasi Oliy Majlisi— 2023 йилнинг 25 декабридан 2024 йилнинг 7 январига қадар талабалар учун поездларга чегирмалар эълон қилинди. Аммо чипталар мавжуд эмаслиги аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда. Ана шундай вазиятда “Ўзбекистон темирйўлйўловчи” вакилининг берган маълумотида талабаларни ўз манзилига хавфсиз етказилиши учун шароитлар яратилиши айтилди. Талабаларнинг чегирмалардан тўлақонли фойдаланиши учун қандай чоралар кўрилади, бунга имконият етадими?
— Йўловчи ташувчи поездларимизда сифатли сервис хизматини кўрсатиш борасида ишлар олиб борилмоқда, — деди “Ўзтемирйўлйўловчи”АЖ раиси Ш.Қодиров. — Бугунги кунда 34 мингдан ортиқ талабалар темир йўллардан фойдаланмоқда ( бу рақам ўтган йили олий таълим муассаларидан олинган маълумотлар асосида шакллантирилган). 45 кун олдин чипталар сотувга қўйилади. Чипталарнинг 57 фоизи онлайн сотувга қўйилган. Бу ҳар ойда ошириб борилмоқда. Чунки бу шаффофликни оширади. 2 кундан буён 6 минг 200 чипта сотилди.
Ўзбекистон темир йўлларида бир кунда 28 минг йўловчи ташилади. Маҳаллий ташувлар 15-16 мингни ташкил этади. 25 декабрдан 7 январгача бўлган кунлар чегирма муддати деб эълон қилинди. Талабалар асосан 26-27-28 декабрга кетишмоқчи, 29-30-31 декабрга эса чипталар йўқ. Қайтадиган кунлар ҳам худди шундай вазият. Шунинг учун олий таълим муассасаларига таклиф бўладики, 26 декабрда қайсидир олийгоҳ, 27-да яна қайсидир муассаса таътил берса, ўқиш бошланадиган кунлар ҳам худди шундай кетма-кетликда бошланса, чипталар борасида муаммо бўлмайди.
Умуман, байрам кунлари қўшимча рейслар қўйилади, ҳар кунлик рейсларга ҳам қўшимча вагонлар уланади, — деди “Ўзтемирйўлйўловчи”АЖ раиси.
Шунингдек, “Ҳукумат соати”да талабалар сони йилдан-йилга ошиб бораётгани қайд этилди. 12 декабрь ҳолатига 5 минг 200 нафар авиачипта, 6 мингдан ортиқ темир йўл чипталарини талабалар олгани қайд этилди.
Улашиш:
Бошқалар
Букмекерлик фаолиятини реклама қилганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Ўзбекистон қонунчилигида букмекерлик ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни реклама қилиш учун жавобгарлик белгиланган.
Меҳнат муносабатларида ходимлар вакиллари қандай ҳуқуқларга эга бўлади?
Меҳнат муносабатлари тизимида ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш муҳим аҳамият касб этади.
Даъво муддати ҳақида билиш зарур бўлган муҳим қоидалар
Даъво муддати – бу шахс ўзининг бузилган ҳуқуқини суд тартибида ҳимоя қилиш учун қонунда белгиланган муддатдир.
Товарларни етказиб бериш тартиби қандай?
Товарларни етказиб бериш маҳсулот етказиб берувчи томонидан товарларни шартнома бўйича сотиб олувчига ёки шартномада олувчи сифатида кўрсатилган шахсга жўнатиш (топшириш) йўли билан амалга оширилади.
Бугун Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили сайланиши кутилмоқда
27 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қирқ олтинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади.
Сенатда адлия вазири айрим давлат органлари ва ташкилотларининг ҳуқуқий тарғибот соҳасидаги фаолияти қониқарсиз даражада эканлигини таъкидлади