currencies image

12 571,90 UZS

13,11

usd

currencies image

13 465,76 UZS

73,19

eur

currencies image

143,83 UZS

1,23

ru



АсосийЯнгиликларБуюк Британия чорвачилик ва наслчилик соҳасида Ўзбекистон билан лойиҳаларни амалга оширишга тайёр

Буюк Британия чорвачилик ва наслчилик соҳасида Ўзбекистон билан лойиҳаларни амалга оширишга тайёр

Ўзбекистон

calendar

19.06.2024

eye

44

Буюк Британия чорвачилик ва наслчилик соҳасида Ўзбекистон билан лойиҳаларни амалга оширишга тайёр

Буюк Британиянинг Малверн шаҳрида "Royal Three Counties Show" қишлоқ хўжалиги кўргазмаси бўлиб ўтди.

Кўргазма давомида фермерлар ва ҳунармандлар ўртасида тажриба алмашиш, янги билимлар ҳамда технологиялар билан танишиш имконияти яратилди. Турли семинарлар ва конференциялар ташкил этилди.

Тадбир маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун янги бозорларни очиш ва ўз маҳсулотларини кенгроқ аудиторияга етказишга, шунингдек, маҳаллий аҳолини бирлаштириб, улар ўртасида ҳамжиҳатлик ва дўстликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Херефордшир округи кенгаши раиси Рожер Филлипс томонидан Британия ва Ўзбекистон ўртасида барча соҳаларда конструктив ўзаро манфаатли ҳамкорлик ривожланиб бораётгани эътироф этилди. Хусусан, томонлар чорвачилик маҳсулотларини етказиб бериш бўйича ҳамкорлик қилишнинг катта истиқболлари мавжудлигини билдирди. Ветеринария ва чорвачилик йўналишида олий таълим муассасалари ва илмий тадқиқот институтлари ўртасида ҳамда ёш олимлар тайёрлаш борасида ҳамкорлик қилиш каби муҳим жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилди.

"Royal Three Counties Show" кўргазмаси 1958 йилда ташкил этилган ва шу вақтдан бери ҳар йили ўтказилади. Ушбу кўргазмада Вустершир, Херефордшир ва Глостершир графликларининг 200 дан зиёд қишлоқ хўжалиги ҳамжамиятлари иштирок этиб, 1200 дан ортиқ фермерлар, ҳунармандлар ва ишлаб чиқарувчилар ўз маҳсулотларини намойиш этадилар.

Улашиш:

Бошқалар

11-июн 2024, 14:21
4 965

“Notcoin”, “Hamster Kombat”. Ўзбекистонда криптовалюта олиш ва сотиш қай даражада қонуний?

Хўш, криптовалютага оид миллий қонунчилик қандай? Криптовалюта олиш  ва сотиш қай даражада қонуний? Бунинг учун қандай жавобгарлик белгиланган? Айнан қандай ҳаракатлар учун кишилар жавобгарликка тортилмоқда? Hudud24.uz сайти колумнисти Муроджон Нажмиддинов мақолада шу ҳақда сўз юритади.


12-июн 2024, 07:06
2 502

Фарзандини “лагер”га юбораётган ота-оналар учун ҳуқуқий эслатмалар

Оромгоҳлар санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари, хавфсизлик талабларига тўлиқ жавоб бериши шарт.


10-июн 2024, 13:43
1 365

Академик лицейларга қабул: муҳим 7 қоида

Бугундан академик лицейларга қабул бошланди. Ўқувчилар ҳужжатларини уйдан чиқмасдан онлайн топширишлари мумкин. hudud24.uz қуйидаги мақола орқали қабул жараёни ва тест синовларига оид маълумот беради.


7-июн 2024, 14:00
1 268

Гўштни кўча ҳароратида илгакларга илиб сотиш тақиқланади: гўшт, озиқ-овқат, мева-сабзавот сотиб олишга оид муҳим қоидалар

Ёз мавсуми бошланди, иссиқ ҳавода ҳар қандай маҳсулотларнинг тез бузилиши тайин. Hudud24.uz гўшт, озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олаётганда нималарга эътибор бериш керак, уларни сақлаш, сотишда қонунчиликда қандай талаблар белгиланганлиги ҳақида маълумот беради.