currencies image

12 571,90 UZS

13,11

usd

currencies image

13 465,76 UZS

73,19

eur

currencies image

143,83 UZS

1,23

ru



АсосийЯнгиликларБухоро ва Ростов вилоятлари ўртасидаги ҳудудлараро ҳамкорлик алоқалари янада чуқурлашади

Бухоро ва Ростов вилоятлари ўртасидаги ҳудудлараро ҳамкорлик алоқалари янада чуқурлашади

Ўзбекистон

calendar

19.06.2024

eye

48

Бухоро ва Ростов вилоятлари ўртасидаги ҳудудлараро ҳамкорлик алоқалари янада чуқурлашади

Ўзбекистон Бош консулхонаси кўмагида Бухоро вилояти ҳокимининг инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосари Ризо Асадов бошчилигидаги делегациянинг Россиянинг Ростов вилоятига амалий сафари уюштирилди.

Бухоро вилояти делегацияси ташриф доирасида Ростов вилояти губернаторининг биринчи ўринбосари Александр Скрябин билан учрашув ўтказдилар.

Россия томони Бухоро вилоятининг савдо-иқтисодий, инвестициявий ва туризм салоҳияти билан таништирилди. Бухоро ва Ростов вилоятларининг салоҳиятини инобатга олиб, Ўзбекистон томони инвестицияларни жалб қилиш, ўзаро экспорт ва туристлар оқимини кўпайтиришга оид йўналишларда ҳамкорлик муносабатларини жадаллаштиришни таклиф этди. Хусусан, Бухоро вилоятида ташкил этилган тўртта эркин иқтисодий зонада ростовлик тадбиркорлар фаол иштирок этишга чақирилди.

Томонлар икки томон учун манфаатли ва пухта ишланган лойиҳаларни ишлаб чиқиш зарурлигига эътибор қаратдилар.

Натижада, Бухоро ва Ростов вилоятлари ўртасида савдо-иқтисодий, маданият, таълим ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш мақсадида ўзаро мулоқотларни давом эттириш тўғрисида келишиб олинди.

Ўзбекистон делегацияси, шунингдек, Ростов-Дон шаҳридаги "Элис Фешн Рус" тикув фабрикасида бўлиб, корхона фаолияти билан танишди.

Мазкур корхона раҳбарияти билан бўлиб ўтган учрашувда корхона ўтган йиллар мобайнида маҳсулот учун зарур матоларни Бухоро вилоятидан импорт қилгани маълум қилинди. Бироқ, айрим сабабларга кўра, ушбу ҳамкорлик тўхтаб қолган. Фабрика раҳбарияти Бухородан хом ашё импорт қилишни давом эттиришга тайёрлигини билдирди.

Бухоро вилояти ҳокимлиги делегациясининг Ростов вилоятига амалий ташрифи якунлари бўйича, томонлар ҳудудлараро ҳамкорлик "йўл харитаси" лойиҳасини ишлаб чиқиш ва ўзаро манфаатли алоқаларни йўлга қуйиш тўғрисида келишиб олдилар.

Улашиш:

Бошқалар

11-июн 2024, 14:21
4 965

“Notcoin”, “Hamster Kombat”. Ўзбекистонда криптовалюта олиш ва сотиш қай даражада қонуний?

Хўш, криптовалютага оид миллий қонунчилик қандай? Криптовалюта олиш  ва сотиш қай даражада қонуний? Бунинг учун қандай жавобгарлик белгиланган? Айнан қандай ҳаракатлар учун кишилар жавобгарликка тортилмоқда? Hudud24.uz сайти колумнисти Муроджон Нажмиддинов мақолада шу ҳақда сўз юритади.


12-июн 2024, 07:06
2 503

Фарзандини “лагер”га юбораётган ота-оналар учун ҳуқуқий эслатмалар

Оромгоҳлар санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари, хавфсизлик талабларига тўлиқ жавоб бериши шарт.


10-июн 2024, 13:43
1 365

Академик лицейларга қабул: муҳим 7 қоида

Бугундан академик лицейларга қабул бошланди. Ўқувчилар ҳужжатларини уйдан чиқмасдан онлайн топширишлари мумкин. hudud24.uz қуйидаги мақола орқали қабул жараёни ва тест синовларига оид маълумот беради.


7-июн 2024, 14:00
1 268

Гўштни кўча ҳароратида илгакларга илиб сотиш тақиқланади: гўшт, озиқ-овқат, мева-сабзавот сотиб олишга оид муҳим қоидалар

Ёз мавсуми бошланди, иссиқ ҳавода ҳар қандай маҳсулотларнинг тез бузилиши тайин. Hudud24.uz гўшт, озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олаётганда нималарга эътибор бериш керак, уларни сақлаш, сотишда қонунчиликда қандай талаблар белгиланганлиги ҳақида маълумот беради.