currencies image

12 426,83 UZS

20,52

usd

currencies image

14 566,73 UZS

20,76

eur

currencies image

146,96 UZS

0,88

ru



АсосийЯнгиликларДавлат хизматларини кўрсатиш тизимини такомиллаштириш билан боғлиқ 5 муҳим ўзгариш

Давлат хизматларини кўрсатиш тизимини такомиллаштириш билан боғлиқ 5 муҳим ўзгариш

Ҳуқуқ

calendar

11.09.2025

eye

108

Давлат хизматларини кўрсатиш тизимини такомиллаштириш билан боғлиқ 5 муҳим ўзгариш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат хизматларини кўрсатиш тизимини такомиллаштириш ҳамда соҳада бюрократик тартиботларни тубдан қисқартиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–157-сон Фармони қабул қилинди.

Қуйида мазкур Фармон асосида давлат хизматлари кўрсатиш тизимида юз берадиган энг муҳим ўзгаришларни келтириб ўтамиз

 

1. Давлат хизматларини кўрсатишда талаб қилинадиган ҳужжатлар сони қисқартирилади

 

2025 йил 1 декабрдан идоралараро ахборот алмашинувини йўлга қўйиш орқали айрим талаблар бекор қилинади.

Масалан, никоҳни расмийлаштиришда ФҲДЁ органлари томонидан никоҳланувчи шахслардан тиббий кўрик натижаларини тақдим қилиш талаби, шулар жумласидандир.

Бундан ташқари, никоҳдан суд қарори асосида ажратилганда никоҳдан ажралганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини шакллантириш учун ФҲДЁ органлари томонидан суд қарорининг талаб қилиниши ҳам бекор қилинади. Бунда никоҳдан ажралганлик ҳақидаги далолатнома ёзуви суд жойлашган жойдаги туман (шаҳар) ФҲДЁ органи томонидан “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизимида автоматик равишда шакллантирилади ҳамда суд қарори нусхаси никоҳдан ажралганлик тўғрисидаги гувоҳномага тенглаштирилади;

Шунингдек, никоҳ бекор қилинганлигини қайд этганлик учун ундириладиган давлат божи суднинг қарорига асосан эр-хотиннинг ҳар иккаласидан ёки уларнинг биридан белгиланган тартибда Мажбурий ижро бюросининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан ундирилади.

 

2. ЯИДХПдаги шахсга доир маълумотлар уларнинг қоғоз шаклига тенглаштирилади.

 

2025 йил 1 ноябрдан ЯИДХП (my.gov.uz) да жисмоний шахсларнинг белгиланган шахсга доир маълумотлари уларнинг шахсий кабинети орқали реал вақт режимида тақдим этилади. Бунда шахснинг ЯИДХПдаги шахсга доир маълумотлари уларнинг қоғоз шаклига тенглаштирилади.

Агар, ушбу маълумотлар ЯИДХПнинг мобил иловасидан фойдаланган ҳолда кўрсатилганда давлат органлари ва ташкилотлари томонидан мазкур маълумотларнинг қоғоз шаклини талаб қилиш тақиқланади.

 

3. Айрим фуқаролар давлат хизматларидан навбатсиз фойдаланиши мумкин бўлади

 

2025 йил 1 ноябрдан давлат хизматлари марказларига келиб мурожаат қилинганда қуйидаги шахсларга давлат хизматларидан навбатсиз фойдаланиш бўйича имтиёз берилади:

— пенсионерларга;

— ҳомиладор аёлларга;

— 3 ёшга тўлмаган боласи билан келган фуқароларга.

 

4. “Vakolat.uz” платформаси ишга туширилади

 

2026 йил 1 январдан қуйидагиларни назарда тутувчи “Vakolat.uz” платформаси ишга туширилади:

— давлат хизматларидан фойдаланиш ва давлат хизмати натижаларини олиш бўйича бошқа шахсларга ишончномаларни расмийлаштириш;

— юридик шахслар томонидан расмийлаштирилган ишончномаларни ихтиёрий рўйхатдан ўтказиш;

— барча турдаги ишончномаларнинг ҳақиқийлигини онлайн режимда текшириш.

 

5. Ҳар бир давлат хизматининг рақамли паспорти шакллантирилади

 

2026 йил 1 январдан Давлат хизматлари ягона реестри Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқиладиган “Давлат хизматлари” автоматлаштирилган онлайн ахборот тизимида юритилади.

Бунда ҳар бир давлат хизмати бўйича унинг рақамли паспорти шакллантирилади ҳамда ҳар бир давлат хизматини Давлат хизматлари ягона реестрига киритиш норматив-ҳуқуқий ҳужжат асосида амалга оширилади.

 

Наргиза Шарипова,
Адолат” МҲАМ масъул ходими

 

Улашиш:

Бошқалар

20-август 2025, 06:43
1 425

Никоҳ тузишда қонун тақиқлайдиган ҳолатлар

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 16-моддасида никоҳ тузишга руҳсат берилмайдиган ҳолатлар аниқ кўрсатиб берилган.


18-август 2025, 05:19
574

2025 йил 12 октябрдан Тошкент «прописка»си бекор қилинади

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтганлиги мавжуд эмаслиги уни турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун асос бўлмайди.


22-август 2025, 06:35
516

«Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш қандай йўналишларни ўз ичига олади?

Қонунчиликка кўра, «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар бандлигини таъминлаш орқали қўллаб-қувватланади.


19-август 2025, 05:09
428

Касбларга ўқитиш ва малака ошириш тизими такомиллаштирилади

2026 йил 1 мартгача Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан ташкил этиладиган касбларга ўқитиш босқичма-босқич уч босқичли тизимга (видеодарслар, касбларга ўқитиш ва малака ошириш) ўтказилади.