Ўзбекистон
18.04.2023
2 643

Маълумотни тасдиқловчи ҳужжат, айтайлик, диплом ёки сертификат йўқолганда нима қилиш керак? Албатта, унинг дубликатини олиш керак. Ҳужжатлар яроқсиз ҳолга келганда, фамилия, исм ёки ота исми ўзгарганда ҳам дубликат берилади. Биласизми, ҳужжат дубликатини давлат хизматлари марказларига бориб ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали мурожаат қилиб олиш мумкин. Бунинг учун: 1. Ариза берувчи ДХМга келиб мурожаат қилади, ходим ариза берувчи номидан сўровномани электрон тўлдиради. Агар сўровнома ЯИДХП орқали тўлдирилса, ариза берувчидан электрон рақамли имзо талаб этилмайди. 2. Давлат хизмати учун БҲМнинг 1 баравари (300 минг сўм) миқдорида йиғим ундирилади. Йиғимни тўламаслик хизмат кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади. 3. Агарда сўровномада маълумотлар нотўғри кўрсатилган бўлса, уларни бартараф этиш учун ариза берувчига 5 иш кунлик муддат берилади. 4. Сўровнома тушгандан бошлаб 10 иш кунида ҳужжат дубликати расмийлаштирилади ва бу ҳақида ариза берувчига хабар берилади. 5. Ариза берувчи таълим тўғрисидаги ҳужжат дубликатини ваколатли органдан олиб кетади. Ариза берувчининг хоҳишига кўра, таълим тўғрисидаги ҳужжат дубликати ваколатли орган томонидан почта хизмати орқали юборилиши мумкин. Бунда почта учун тўловларни ариза берувчи тўлайди. Эслатиб ўтамиз, дубликат асл нусха билан бир хил юридик кучга эга.
Улашиш:
Бошқалар
Чуқурга тушган машина учун ким жавобгар: ҳайдовчими ёки йўл эгасими?
Демак, «йўл учун давлат жавоб беради» деган умумий хулоса ҳар доим ҳам тўғри эмас.
Бегона юкни олиб ўтиш — «оддий илтимос» эмас: гиёҳвандлик воситалари айланмасига тасодифан аралашиб қолманг
Ҳушёрлик — қўрқув эмас, балки ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини англашдир.
Уй ҳайвонларини идентификация қилиш: муҳим 10 маълумот
Ҳайвонларни идентификация қилиш тизими — шунчаки бирка тақиш ёки рақам бериш эмас.
Муддатли тўловга оид талаблар: нималар ўзгарди?
Муддатли тўлов хизмати шартномаси бўйича истеъмолчининг мажбуриятининг энг кўп муддати 12 ой этиб белгиланди.