Ўзбекистон
20.10.2023
1 235

Бугун Тошкент шаҳар судида “Dok-1 Maks” иши бўйича навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди. Суд жараёнига судья Мусо Юсупов раислик қилди. Бу галги суд мажлиси гувоҳлардан бири Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” давлат унитар корхонаси директори ўринбосари хорижда ишлаб чиқарилган 11 турдаги дори воситаларининг ҳар бирини тан олиш йўли билан рўйхатдан ўтказиб бериш эвазига 8000 АҚШ долларидан пора талаб қилганини билдирди. Гувоҳнинг ўзи ҳам бунга ҳеч бир эътирозсиз рози бўлган. Келишувга кўра, аввал 50 минг АҚШ доллари берилиши, иш битгандан сўнг эса қолган маблағ берилиши керак бўлган. Бинобарин, ўша гувоҳ 2022 йилнинг охирларида директор ўринбосарининг ёрдамчиси орқали 50 минг АҚШ долларини қисмларга бўлган ҳолда берган. Шунингдек, ҳар бир дори воситаси учун 15 миллион сўмдан давлат божи тўлаган. Сўнгра директор ўринбосари ва назарда тутилган гувоҳ айрим дори воситаларининг Европа давлатларидан бирида рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги сертификатни компьютерда қалбакилаштиришган. Аммо “Dok-1 Maks” дори воситасидан захарланиш туфайли болалар ўлими аниқлангач, айни масала ҳал этилмай қолган. Натижада пора берувчи 2023 йилнинг январь ойида пулларини қайтариб олган. Давлат божи учун тўланган пуллар эса қайтарилмаган. Қолаверса, корхона директори ўринбосари ёрдамчиси орқали ўша шахсга вақтинчалик хорижга чиқиб кетишини тайинлаб, йўл харажатларини ўзи қоплаб беришини айтган. Бироқ у бунга кўнмаган. Бундан ташқари, ўша гувоҳ судланувчи Ш.Х 2018-2019 йилларда 4 турдаги дори воситасини рўйхатдан ўтказиб бериш эвазига 4000 АҚШ доллари олганлигини ҳам таъкидлади. Бу ҳолатни у тергов жараёнидаги кўрсатмаларида ҳам тилга олган. Гувоҳ Х.Т. эса Синов маркази раҳбари сифатида тергов органининг топшириғига асосан, 5 та компьютер техникаларини ахборот технологиялари бўйича мутахассис билан бирга текширувдан ўтказишда қатнашган. Ана шу текширув мобайнида айрим қонунбузилиш ҳолатлари ҳам аниқланган. Суд 2023 йил 23 октябрь куни ўз ишини давом эттиради. Хуршид СУЛТОНОВ, журналист
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Болаларни мактабга жойлаштиришнинг ҳуқуқий асослари ва муҳим қоидалари
Ҳар бир бола бепул умумий ўрта таълим олиш ҳуқуқига эга.
Янги таҳрирдаги “Масъулияти чекланган жамиятлар тўғрисида”ги Қонун бўйича 10 та саволга 10 жавоб
Қонун жами 71 та моддадан иборат бўлиб, расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.