currencies image

12 571,90 UZS

13,11

usd

currencies image

13 465,76 UZS

73,19

eur

currencies image

143,83 UZS

1,23

ru



АсосийЯнгиликлар"Elite Plus": Ўзбек миллий таомлари Ўзбекистоннинг уч минг йиллик бой тарихидан дарак беради

"Elite Plus": Ўзбек миллий таомлари Ўзбекистоннинг уч минг йиллик бой тарихидан дарак беради

Ўзбекистон

calendar

12.06.2024

eye

65

"Elite Plus": Ўзбек миллий таомлари Ўзбекистоннинг уч минг йиллик бой тарихидан дарак беради

Таиланднинг оммабоп "Elite Plus" электрон нашрида ўзбек миллий таомлари ҳақида мақола эълон қилинди.

Мазкур мақола Ўзбекистоннинг Бангкок шаҳридаги бош консули Фахриддин Султонов билан кечган суҳбат асосида тайёрланган.

Қайд этилганидек, ўзбек ошхонаси ўзининг мазали таомлари билан ажралиб туради. Шунингдек, ўзбек миллий таомлари Ўзбекистоннинг уч минг йиллик бой тарихини ўзида мужассам этади.

"Ҳудудларимизнинг жадал ривожланиши Буюк ипак йўли билан билан боғлиқ. Буюк ипак йўли кесиб ўтган қадимий шаҳарларимиз бўйлаб карвонсаройлар қурилган. Улар сайёҳлар ва савдогарлар учун дам олиш маскани бўлиб хизмат қилган. Шунингдек, уларнинг ошпазлик анъаналарининг энг яхши жиҳатлари сақланиб қолинган. Ўзбек ошхонасида бугунги кунда барча турдаги таомлар, қандолат маҳсулотлари, салатлар ва ичимликлар тайёрлашнинг ажойиб анъаналари мавжуд", дея бош консул сўзларидан иқтибос келтирган нашр.

Маълум қилинганидек, 2018 йилда "National Geographic Traveler Awards" томонидан эълон қилинган энг яхши сайёҳлик йўналишлари бўйича сўровда гастрономик туризм йўналишида Ўзбекистон биринчи ўринни эгаллаган.

Ўзбек ошхонаси асосан Осиё анъаналари ва рецептлари асосида шаклланган. Энг машҳур таомлар қўй ва мол гўштидан тайёрланади. Бунга мисол миллий палов рецепти бўлиб, унда бир кило гўшт учун бир кило гуруч ишлатилади. Ўзбекистон энг машҳур ва оммабоп таом — бу паловдир.

"Ўзбек халқи учун нон муқаддас бўлиб, кўплаб анъаналар у билан чамбарчас боғлиқ. Дастурхон бошида нон қўл билан бўлинади ва меҳмонларга улашилади. Шунингдек, ўзбек халқи нонни ҳеч қачон тескари қўймайди. Ўзбекистонда байрам дастурхонларида одатда фақат жуфт сонли нонлар қўйилади", — деб таъкидлаган "Elite Plus".

Улашиш:

Бошқалар

11-июн 2024, 14:21
4 965

“Notcoin”, “Hamster Kombat”. Ўзбекистонда криптовалюта олиш ва сотиш қай даражада қонуний?

Хўш, криптовалютага оид миллий қонунчилик қандай? Криптовалюта олиш  ва сотиш қай даражада қонуний? Бунинг учун қандай жавобгарлик белгиланган? Айнан қандай ҳаракатлар учун кишилар жавобгарликка тортилмоқда? Hudud24.uz сайти колумнисти Муроджон Нажмиддинов мақолада шу ҳақда сўз юритади.


12-июн 2024, 07:06
2 502

Фарзандини “лагер”га юбораётган ота-оналар учун ҳуқуқий эслатмалар

Оромгоҳлар санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари, хавфсизлик талабларига тўлиқ жавоб бериши шарт.


10-июн 2024, 13:43
1 365

Академик лицейларга қабул: муҳим 7 қоида

Бугундан академик лицейларга қабул бошланди. Ўқувчилар ҳужжатларини уйдан чиқмасдан онлайн топширишлари мумкин. hudud24.uz қуйидаги мақола орқали қабул жараёни ва тест синовларига оид маълумот беради.


7-июн 2024, 14:00
1 268

Гўштни кўча ҳароратида илгакларга илиб сотиш тақиқланади: гўшт, озиқ-овқат, мева-сабзавот сотиб олишга оид муҳим қоидалар

Ёз мавсуми бошланди, иссиқ ҳавода ҳар қандай маҳсулотларнинг тез бузилиши тайин. Hudud24.uz гўшт, озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олаётганда нималарга эътибор бериш керак, уларни сақлаш, сотишда қонунчиликда қандай талаблар белгиланганлиги ҳақида маълумот беради.