currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларЭнди Самарқанддаги 20 та мактабда туризм соатлари жорий этилади

Энди Самарқанддаги 20 та мактабда туризм соатлари жорий этилади

Ўзбекистон

calendar

19.10.2023

eye

1 225

Энди Самарқанддаги 20 та мактабда туризм соатлари жорий этилади

Бугун Самарқандда Глобал Таълим форуми бўлиб ўтди. Форумни Ўзбекистон экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов очиб берди. Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош ассамблеяси 25-сессияси доирасида ўтказилаётган ушбу тадбирда кўплаб хорижий ва маҳаллий олий ўқув даргоҳларининг ректорлари иштирок этмоқда. Форумда туризмни барқарор ривожлантириш масалалари, “яшил” ва хавфсиз саёҳатларни таъминлаш, туризм бўйича саводхонликни ошириш, айниқса ўқув муассасаларида туризм бўйича билим бериш муаммолари муҳокама қилиняпти. “Самарқанд бир вақтлар Ипак йўлидаги илм-фан ва таълим маркази бўлган. Регистон – Ўзбекистондаги энг машҳур сайёҳлик маскани – таълим тимсоли. Майдондаги учта бино ҳам мадрасалар, илм масканлари бўлиб, улар бундан 500 йил аввал дунёнинг энг буюк университетларидан бири ҳисобланган ва ўқув дастурлари кенглиги ва теранлиги, уламоларининг зукколиги билан ислом оламига машҳур бўлган. Бугун Самарқанд гуллаб-яшнаётган замонавий шаҳар бўлиб, ҳали ҳам таълимни юксак қадрлайди ва биз ушбу муҳим тадбирга мезбонлик қилишдан фахрланамиз. Таълим, кадрлар тайёрлаш ва илмий тадқиқотлар Бутунжаҳон туризм ташкилоти томонидан туризм йўналишларининг барқарорлиги ва рақобатбардошлигини таъминлашнинг муҳим омилларидан бири сифатида эътироф этилган. Сўнгги уч йилда ихтисослашган олий таълим муассасалари сони 16 тадан 30 тага, талабалар сони эса 4100 нафардан 11500 нафарга кўпайди. Илмий ходимлар ва мутахассислар сони ҳам ортди. Мамлакат бўйлаб туризм ва меҳмондўстликка ихтисослашган 12 та коллеж ва техникум фаолият кўрсатмоқда. Президент қарорига кўра, жорий йилда туризм соҳасидаги касбий малака ошириш курслари тўловдан озод этилди. Шунингдек, биз Самарқанд шаҳридаги 20 та маҳаллий мактабда ўқувчиларнинг Ўзбекистон ва хориждаги туризм ҳамда маданий мерос ҳақидаги билимларини шакллантиришга қаратилган туризм соатини тажрибадан ўтказмоқдамиз. UNWTO билан ҳамкорликда ушбу дастурни илғор жаҳон амалиётига асосланган ҳолда янада ривожлантириш ва уни Бухоро, Хива, Шаҳрисабз ва Ўзбекистоннинг бошқа туристик йўналишларидаги мактаблар ўқув дастурларига киритиш тарафдоримиз. Энг муҳими, бу ҳафта Самарқандда UNWTO билан ҳамкорликда фаолият юритадиган Халқаро Туризм Академияси ишга туширилади. Бош котиб аллақачон янги академия жойлашган бинога ташриф буюрди. Ишончим комилки, бу нафақат талабалар ва Ўзбекистон туризм саноати, балки UNWTOга аъзо бошқа кўплаб давлатларнинг туризм саноати учун ҳам фойдали бўлади” деди Азиз Абдуҳакимов.

Улашиш:

Бошқалар

13-декабр 2025, 07:44
671

Аттестациядан неча марта ўта олмаган педагог билан меҳнат шартномаси бекор қилинади?

Мазкур Низомнинг 4-бандига асосан, педагог кадрлар учун мажбурий аттестация ҳар беш йилда бир марта ўтказилади.


18-декабр 2025, 04:25
515

Фуқаролар қанча миқдорда нақд пулларни чет элга олиб чиқиш мумкин?

Белгиланган суммадан ортиқ миқдордаги нақд валюта маблағларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқилишига йўл қўйилмайди.


19-декабр 2025, 03:34
478

ФҲДЁ органларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари нималардан иборат?

ФҲДЁ органларининг фаолияти юзасидан белгиланган тартибда Адлия вазирлиги ва ҳудудий адлия органларига ҳисобот бериши шарт.


18-декабр 2025, 04:18
439

Қандай ҳолатлар меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишни тақиқлаш тўғрисидаги талабларни бузадиган шартлар ҳисобланади?

Амалиётда дастлабки синов муддати билан ишга қабул қилинган ходимларга бир хил ишни бажарадиган ҳамкасбларига нисбатан меҳнатига тўланадиган ҳақининг камайтирилган миқдорини ўрнатиладиган ҳолатлар учраб туради.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
18-октябр 2023, 13:00
1 114

Сўнгги 2 йилда Ўзбекистонда туризм инфратузилмасига жами 3 млрд доллар сармоя киритилди

UNWTO Бош Ассамблеясининг юбилей 25-сессияси доирасидаги биринчи ялпи мажлисида Самарқандда ушбу нуфузли тадбирга тайёргарлик кўриш жараёнида амалга оширилган ҳақида маълумот берилди.

cover image
18-октябр 2023, 07:31
1 091

Келгуси йилда Ўзбекистонга 10 млн сайёҳ келиши режалаштирилмоқда

Бу ҳақда Самарқандда ўтаётган Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош ассамблеяси очиқ сессиясида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов маълум қилди.

cover image
16-октябр 2023, 16:44
1 277

Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантириш учун жами 10 млрд доллар ажратилади

Бу орқали, туризм ва унга ёндош соҳаларда камида 1 миллион янги иш жойлари яратилади.

cover image
16-октябр 2023, 14:03
1 035

Ўзбекистонда 8 мингдан ортиқ маданий мерос объекти мавжуд бўлиб, уларнинг атиги 10 фоизи томоша қилинмоқда, холос – Президент

Шавкат Мирзиёев мамлакатнинг бой маданий меросини бутун дунёга кенг тарғиб этиш учун “Кўҳна тарих дурдоналари” миллий дастури қабул қилинишини айтиб ўтди.