currencies image

12 413,79 UZS

52,65

usd

currencies image

14 468,27 UZS

48,90

eur

currencies image

154,86 UZS

0,56

ru



АсосийЯнгиликларЭрдоған ё Қиличдорўғли: ким 50 фоиз овоз олади? Туркиядаги сайловларда иккинчи тур бўлиши тахмин қилинмоқда

Эрдоған ё Қиличдорўғли: ким 50 фоиз овоз олади? Туркиядаги сайловларда иккинчи тур бўлиши тахмин қилинмоқда

Ўзбекистон

calendar

11.05.2023

eye

984

Эрдоған ё Қиличдорўғли: ким 50 фоиз овоз олади? Туркиядаги сайловларда иккинчи тур бўлиши тахмин қилинмоқда

Келаётган якшанба – 14 май куни Туркияда президентлик ва Буюк Миллат Мажлисининг (парламент) 600 нафар депутати сайлови бўлиб ўтади. Социологларнинг прогнозларига кўра, президентлик сайловларида иккинчи тур ўтказилиши мумкин. Бугун ушбу жараён энг қизиқ, натижасини тахмин қилиш мушкул сайлов кампанияси сифатида дунё эътиборида турибди. Президентликка 4 нафар даъвогар Президентлик сайловларида тўрт нафар номзод бўлса-да, улардан фақат иккитаси ғалаба қозониш учун реал имкониятга эга. Улар амалдаги президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва муҳолифат етакчиси Камол Қиличдорўғли. Эрдўғон “Адолат ва Тараққиёт” партиясини бошқаради ва ўнг қанот Республикачилар иттифоқи учун номзодини қўяди, унинг таркибига Миллий Ҳаракат партияси ва парламентда вакили бўлмаган иккита кичик партия ҳам киради. Қиличдорўғли Республика Халқ партиясини (мамлакатдаги энг қадимги ва Эрдўғон блокидан кейин парламентдаги иккинчи энг катта партия) бошқаради. У олти партиядан иборат Халқ алянси томонидан кўрсатилган. Мамлакатнинг икки энг машҳур сиёсатчиси, Анқара ҳокими Мансур Явас ва Истанбул ҳокими Экрем Имомўғли Қиличдорўғли ғалаба қозонса, бошқа иттифоқчи партиялар етакчилари билан бирга вице-президент бўлади. Учинчи номзод Муҳаррем Инже ҳам 2018 йилгача Республика Халқ партияси аъзоси бўлган, бироқ 2018 йилги президентлик сайловида Эрдоғанга ютқазгач, етарлича қўллаб-қувватламаганликларини айтиб, партиядан чиқиб кетган. Кейинчалик Инже ўз партиясини тузди, у жорий сайловларда кичик партиялар блокидан номзод сифатида кўрсатилди. Бир қатор сиёсатчилар унинг ҳаракатларини Халқ алянсидан овозларни тортиб олиш ва Эрдўғоннинг ғалабасини таъминлашга уриниш сифатида баҳолашаётганди. Бугун сиёсатчи ўз номзодини қайтариб олиши ҳақида баёнот берди. Демак, бу номзод “ўйиндан чиқди”. Тўртинчи номзод Синан Оган Миллий Ҳаракат партиясидан кўрсатилган. У келиб чиқиши чет эллик бўлган ягона номзод. Асли озарбайжон-турк бўлган сиёсатчи кўпроқ эксперт сифатида танилган, у 500 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи ва Россиянинг “Валдай” мунозара клуби экспертларидан бири ҳисобланади. Ким кўпроқ овоз олади? Тахминлар Жамоатчилик фикрини ўрганувчи Politico (Pol of polls) портали жамлаган сўровномалар натижасига кўра, Эрдўғон ҳам, Қиличдорўғли ҳам биринчи турда етарли овоз ололмайди. Нашрнинг тахминига кўра, амалдаги президент 44 фоиз, унинг рақиби эса 49 фоиз овоз олиши мумкин. Қолган овозлар нариги икки номзод ўртасида тақсимланади. Иккинчи турда Эрдўғон ва Қиличдорўғлининг ғалаба қозониш имкониятлари тенг баҳоланган. Euronews Туркиядаги олтита таҳлил марказининг маълумотларини йиғди, марказларнинг олтитадан бештаси биринчи турда Қиличдорўғлининг устунлигини тахмин қиляпти, аммо бу 50 фоизлик тўсиқдан ўтиш учун етарли бўлмайди. Сайловлар қандай ўтади? Туркияда президентлик муддати иккита беш йиллик муддат билан чекланган, бироқ Эрдўғон мамлакатга 2014 йилдан бери президентлик қилмоқда ва учинчи муддатга сайланмоқда. У бундай имкониятга 2017 йилги конституциявий референдум натижаларидан сўнг, мамлакат парламент бошқаруви шаклидан воз кечиб, президентлик бошқарувига ўтганидан сўнг эга бўлди. Овоз бериш якшанба куни эрталаб соат 8 да бошланади, сайлов участкалари 17:00 да ёпилади ва биринчи натижалар ярим тунгача эълон қилинади. Сайловларда 61 миллионга яқин сайловчи овоз бериши кутилмоқда. Ҳеч ким 50 фоиз овоз тўплай олмаса нима бўлади? Агар номзодларнинг ҳеч бири 50 фоизлик овоз тўплаш чегарасидан ўта олмаса, иккинчи тур 28 май куни бўлиб ўтади. Меtropoll таҳлил маркази ўтказган сўровларда рекорд натижа қайд этилган: иштирокчиларнинг 84 фоиздан ортиғи сайловда фаол иштирок этишини билдирган. Сайлов кампаниясининг асосий мавзулари нималардан иборат?

  1. Иқтисодий инқироздан чиқиш! Ҳозир Туркияда йиллик инфляция 55 фоизни ташкил этади. Турк лираси сўнгги беш йил ичида 80 фоизга тушиб кетди, республика сўнгги 40 йил ичида энг катта тўлов балансида камомадга эга. (Эрдўғон ҳукумати энг кам иш ҳақини 55 фоизга оширди, сайловга бир ҳафта қолганда давлат хизматчиларининг ойлик маошлари яна бир марта оширилди).
  2. Февралда рўй берган зилзила оқибатларини бартараф этиш. (Туркияда 1999 йилдаги кучли зилзиладан кейин ўша пайтдаги ҳукмрон алянс қурбонлар муаммоларини самарали ҳал қила олмади, бу эса 2002 йилда Эрдўғон партиясининг ғалабасига сабаб бўлган омиллардан бири эди).
  3. Миграция муаммоси ҳамон кескин: Туркияда бир неча миллион суриялик қочқинлар яшайди, бу ҳам иқтисодиётга жиддий танглик туғдиради.
  4. Қиличдорўғли номзодини қўйган Халқ Алянсининг сайлов дастурида, агар у ғалаба қозонса, АҚШ, Европа Иттифоқи ва Россия билан тенг ҳуқуқли муносабатлар ўрнатишга қарор қилгани айтилади. Қиличдорўғли, шунингдек, сайловда ғалаба қозонса, Украина можаросига барҳам бериш ва ғалла бўйича келишувни давом эттиришни устувор вазифа деб атамоқда.

Улашиш:

Бошқалар

30-июл 2025, 12:27
1 472

“Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали хорижда бепул ўқиш: муҳим 5 саволга жавоб

Жамғарма томонидан ҳужжатлар текширилиб, танлов талабларига тўғри келадиганлар саралаб олинади.


8-август 2025, 06:28
1 140

Сув кодекси қандай жиҳатларни ўз ичига олган. Муҳим 6 жиҳат

Кодекс сув, сув объектлари, сув хўжалиги объектлари ва сув фонди ерларидан оқилона фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.


5-август 2025, 05:52
1 128

Кимга неччи соат – умумтаълим муассасаларида дарс соатлари қандай тақсимланади?

Қонунчиликка кўра, умумтаълим муассасалари умумий ўрта таълимнинг таянч ўқув режаси асосида ҳар йили 10 сентябрга қадар умумтаълим муассасасининг дарс соатлари сеткасини шакллантиради.


28-июл 2025, 07:45
694

Харид чеки – оддий қоғоз парчаси эмас

Қонунчилигимизда харид чеки сотувчи ва харидор ўртасидаги ҳисоб-китоб муносабатларининг расмий белгиси сифатида мажбурий ҳисобланади.

Мавзуга доир янгиликлар: