currencies image

12 555,16 UZS

25,11

usd

currencies image

13 430,25 UZS

16,80

eur

currencies image

147,69 UZS

2,94

ru



АсосийЯнгиликларЭверест чўққисига энг кўп чиқиш бўйича рекорд ўрнатилди

Эверест чўққисига энг кўп чиқиш бўйича рекорд ўрнатилди

Ўзбекистон

calendar

13.05.2024

eye

100

Эверест чўққисига энг кўп чиқиш бўйича рекорд ўрнатилди

Машҳур непаллик гид-шерпа Ками Рита Эверест чўққисига 29-марта кўтарилиб  ўзининг рекордини янгилади.

54 ёшли гид 12-май, якшанба куни маҳаллий вақт билан соат 07.25 да альпинистлар гуруҳига ҳамроҳлик қилиб, дунёдаги энг баланд чўққига (8849 метр) чиқди.

1994 йилда Эверестни биринчи марта забт этган Ками Рита Гиннеснинг рекордлар китобига кўра, деярли ҳар йили юк ташувчи ва альпинист сифатида чўққини забт этиб келади. Шунингдек, у Ҳимолайдаги яна бир қанча 8000 метрлик чўққиларни забт этган.

Илгари, Ками Рита интервьюсида ҳеч қачон рекорд ўрнатиш ниятида эмаслигини ва бу йиллар давомида у "шунчаки ўз ишини бажарганини" айтди. У 2023 йилда Эверестга икки марта кўтарилди. Чунки Пасанг Дава номли бошқа йўлбошчи чиқишлар сони бўйича унга етиб олган эди. Шу тариқа Ками Рита ҳозирда чўққига чиқиш бўйича мутлақ рекордчи саналади.

Улашиш:

Бошқалар

11-июн 2024, 14:21
4 634

“Notcoin”, “Hamster Kombat”. Ўзбекистонда криптовалюта олиш ва сотиш қай даражада қонуний?

Хўш, криптовалютага оид миллий қонунчилик қандай? Криптовалюта олиш  ва сотиш қай даражада қонуний? Бунинг учун қандай жавобгарлик белгиланган? Айнан қандай ҳаракатлар учун кишилар жавобгарликка тортилмоқда? Hudud24.uz сайти колумнисти Муроджон Нажмиддинов мақолада шу ҳақда сўз юритади.


12-июн 2024, 07:06
2 443

Фарзандини “лагер”га юбораётган ота-оналар учун ҳуқуқий эслатмалар

Оромгоҳлар санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари, хавфсизлик талабларига тўлиқ жавоб бериши шарт.


10-июн 2024, 13:43
1 329

Академик лицейларга қабул: муҳим 7 қоида

Бугундан академик лицейларга қабул бошланди. Ўқувчилар ҳужжатларини уйдан чиқмасдан онлайн топширишлари мумкин. hudud24.uz қуйидаги мақола орқали қабул жараёни ва тест синовларига оид маълумот беради.


7-июн 2024, 14:00
1 226

Гўштни кўча ҳароратида илгакларга илиб сотиш тақиқланади: гўшт, озиқ-овқат, мева-сабзавот сотиб олишга оид муҳим қоидалар

Ёз мавсуми бошланди, иссиқ ҳавода ҳар қандай маҳсулотларнинг тез бузилиши тайин. Hudud24.uz гўшт, озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олаётганда нималарга эътибор бериш керак, уларни сақлаш, сотишда қонунчиликда қандай талаблар белгиланганлиги ҳақида маълумот беради.