Ўзбекистон
03.11.2023
1 845

Фарғонада вилоятида ҳам ичимлик суви ва оқова хизматлар бўйича янги тарифлар тасдиқланди. Бу ҳақда “Ўзсувтаъминот” матбуот хизмати хабар берди. Унга кўра, 2023 йилнинг 15 ноябридан нархлар қуйидагича ўзгаради: Ичимлик суви: аҳоли учун 1 м3 — 1900 сўм (амалда 1000 сўм); бюджет ташкилотлари учун 1 м3 — 2991 сўм (амалда 1300 сўм); улгуржи истеъмолчилар учун 1 м3 — 2991 сўм (амалда 1300 сўм);. Оқова сув хизмати: аҳоли учун 1 м3 — 450 сўм (амалда 300 сўм); бюджет ташкилотлари учун 1 м3 — 777 сўм (амалда 365 сўм); улгуржи истеъмолчилар учун 1 м3 — 777 сўм (амалда 365 сўм). Маълум қилинишича, келгуси беш йилда вилоятда марказлашган ичимлик суви билан таъминланиш даражаси 76.3 фоиздан 95 фоизга, канализация қамрови эса 17,5 фоиздан 32 фоизга етказилиши режалаштирилган. Бунинг учун 4,3 триллион сўм эвазига, 4 675 километр ичимлик суви ва 882,2 километр канализация тармоғи, шунингдек, 898 та сув иншооти барпо этилиши белгиланган. Аввалроқ, Самарқандда ичимлик ва оқова сув нархи оширилаётгани ҳақида маълум қилинган эди. Мавзуга доир: Тошкентда сув ва канализация нархи ошиши кутилмоқда
Улашиш:
Бошқалар
Бир лаҳзалик ишонч қимматга тушиши мумкин: фирибгарлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Алдаш орқали бошқанинг мол-мулкини қўлга киритиш жиноят ҳисобланади ва бунинг учун жиддий жавобгарлик белгиланган.
Қайси ҳолларда ходимга ишланмаган вақт учун ҳақ тўланади?
Донор ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтиши, қон топшириши ва ундан кейинги дам олиш куни учун ҳақ тўланади.
Сохта тўловга қобилиятсизлик учун қандай жавобгарлик бор?
Агар етказилган моддий зарар тўлиқ қопланган бўлса, шахсга озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилмайди.
Тижорат мақсадларида фойдаланиладиган транспорт воситаларини олиб ўтиш тартиби қандай?
Шунинг учун уларни божхона чегараси орқали олиб ўтиш тартиби оддий транспорт воситаларидан фарқ қилади.