Ўзбекистон
17.08.2023
1 381

Канадада қуруқ об-ҳаво кузатилмоқда. Мамлакат гидрометеорология маркази қишнинг илиқ ва қуруқ келишини прогноз қилди. Шунга асосан Алберта провинциясидаги йирик шаҳар — Калгари ҳокимияти қурғоқчилик даражасини кўрсатувчи стрелкани кўтарди ва сувдан фойдаланишга мажбурий чекловлар киритди. Энди Калгари аҳолиси ва корхоналар фақат муайян вақтларда сув сепкичлар, шланглар ёки ерости сув тизимларидан фойдалана олади. Хусусан, ҳовлилардаги чимга ҳафтасига бир марта, максимум икки соат давомида сув қуйиш мумкин. Шаҳар ҳокимияти қуйидаги мақсадларда сувдан фойдаланишни қатъий тақиқлади: – уйларни ташқаридан ювиш; – дераза ойналарини ташқаридан ювиш; – машиналарни кўчада ювиш; – йўлаклар ва асфальтни ювиш; – фаввораларни тўлдириш. Ҳокимият ҳам шаҳардаги парклар ва чимларга сув қуйишни тўхтатади, фаввораларни ўчириб қўяди. Белгиланган қоидаларга амал қилмаслик 400 Канада (300 АҚШ) доллари миқдоридаги жаримага сабаб бўлиши мумкин.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.