Ўзбекистон
09.10.2023
1 461

Сув таъминоти тизимидаги сарф-харажатларнинг кескин ортганлиги муносабати билан Тошкент шаҳрида ичимлик ҳамда оқова (канализация) сув хизматлари нархи ошиши кутилмоқда. Хусусан, аҳоли учун бир метр куб сув нархи 1400 сўм, оқова сув нархи эса 1000 сўм, юридик ташкилотлар учун ичимлик суви нархи 3000 сўм оқава сув нархини эса 2200 сўм этиб белгилаш бўйича таклифлар Тошкент шаҳар депутатлар кенгашига тақдим этилган. Депутатлар кенгаши муҳокамаси якунларидан келиб чиқиб сув ва канализация нархлари ошиш санаси ҳақида қўшимча маълумот тақдим этиб борилади. Ундан ташқари якуний хулосалар бўйича оммавий ахборот воситалари ҳамда блогерлар учун матбуот анжумани ташкил этиш режалаштирилган.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.
Фарғонада ҳам ичимлик суви ва оқова хизматлар нархи оширилади
Фарғонада вилоятида ҳам ичимлик суви ва оқова хизматлар бўйича янги тарифлар тасдиқланди.
Қуёшдан энергия олиш ва сувни тозалашнинг янги усули яратилди
Россия, Австрия ва япониялик мутахассислар Қуёшдан энергия олишнинг янги усулини ишлаб чиқишди.
Канадада қурғоқчилик хавфи сабаб сувдан фойдаланиш чекланди
Шаҳар ҳокимияти бир қатор мақсадларда сувдан фойдаланишни қатъий тақиқлади, маҳаллий аҳоли ва корхоналар фақат муайян вақтларда сувдан фойдаланиши белгиланди.
Сирдарёда 21 ёшли йигит чўкиб кетаётган она ва болани қутқариб қолди