Ўзбекистон
12.08.2023
1 302

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Улуғбек Эгамов раислигида Афғонистон Озиқ-овқат ва дори-дармон миллий идораси (AFDA) раиси доктор Абдул Бори Умар билан музокара бўлиб ўтди. Бу ҳақда УзА хабар берди. Онлайн тарзда Ўзбекистон ва Афғонистон фармацевтика соҳалари алоқасини мустаҳкамлаш, қўшма лойиҳалар ишга тушириш, экспортни рағбатлантириш мақсадида ташкил этилган мулоқотда маҳсулотларимиз Осиёнинг кўплаб давлатларига экспорт қилинаётгани маълум қилинди, Афғонистон корхоналари билан қўшма лойиҳалар ишга тушириш борасидаги таклифлар ўртага ташланди. Бундан ташқари, махсус учрашув уюштириб, Афғонистонинг йирик дистрибюторларини Ўзбекистонда ишлиб чиқарилаётган маҳсулот тур ва хиллари билан таништириш, икки мамлакат техник ишчи гуруҳини тузиш ташаббуси илгари сурилди. Самарали ахборот алмашув, муаммони ҳал қилиш бўйича амалий чора кўриш тизимини шакллантиришга қаратилган келишув имзолаш масаласи ҳам муҳокама қилинди. Суҳбат чоғида Ўзбекистон фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарининг Афғонистонда ўтадиган дори-дармон бўйича давлат хариди – тендерида иштирокини таъминлаш, ушбу юртда маҳсулотларимиз шоурумини уюштириш, товарларимизни тегишли идораларда рўйхатдан ўтказиш тартиби ва муддатини қисқартириш маъқулланди. Ҳамкорлар таклифлар ишлаб чиқиш ва маълумот алмашиш учун қўшма техник ишчи гуруҳ тузиш таклифини қўллаб-қувватлади. Тузилма таркибини тез орада тасдиқлаш ва тақдим этишга қарор қилинди.
Улашиш:
Бошқалар
Маъмурий жазони қўллаш, энг енгил жазони қўллаш асослари: муҳим 6 саволга жавоб
Маъмурий жазони қўллашда содир этилган ҳуқуқбузарлик хусусияти, ҳуқуқбузарнинг шахси, унинг айбдорлик даражаси, мулкий аҳволи, жавобгарликни енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар ҳисобга олинади.
“Инсон ва қонун” – барчаси бир нашрда!
Агар шуларнинг ҳаммаси бир нашрда мужассам десак ишонасизми?
Товарнинг сотувчи жавобгар бўладиган камчиликлари...
Сотиб олувчи товарнинг камчиликлари билан боғлиқ талабларни қўйишга ҳақли.
Фуқаролар энг кўп қиладиган 7 та ҳуқуқий хато
Муҳим келишувларни ёзма шаклда расмийлаштиринг.
Саудия Ўзбекистон ОТМлари билан ҳамкорликни кенгайтиради
Ўзбекистонлик талабаларни Саудиянинг етакчи университетларида грант асосида таълим олиш имкониятини кўпайтириш масаласи муҳокама қилинди.
Тошкентда Марказий Осиё ва Кўрфаз араб давлатлари ташқи ишлар вазирларининг иккинчи учрашуви бўлиб ўтмоқда
Бугун Тошкент шаҳрида «Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши» Стратегик мулоқоти ташқи ишлар вазирларининг иккинчи учрашуви бўлиб ўтмоқда.
Ўзбекистонлик шифокор ва ҳамшираларни ишга жалб қилиш бўйича Буюк Британия компанияси билан келишув тузилди
Ўзбекистон элчихонасида Буюк Британияда хориждан юқори малакали шифокорлар ва ҳамшираларни иш билан таъминлашга ихтисослашган "Triple West Medical" рекрутинг компанияси директори Гурол Махмут билан учрашув ўтказилди.
Қозоғистон Президенти Тўқаев расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди
Урганч халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Президент Шавкат Мирзиёев шахсан кутиб олди.