Содда талқин
30.11.2023
290
АҚШ собиқ давлат котиби Генри Кисснжер кеча Коннектикутдаги ўз уйида 100 ёшида вафот этди. The Washington Post газетаси бу ҳақида хабар берди ва буюк дипломатнинг ҳаёт йўли ҳақида мақола чоп этди. Киссенжерни “совуқ урушни тугатмаган, балки назорат қилган” дипломат дейишади ва шу жиҳатдан унинг фаолиятини тарихий деб баҳолашади. Қуйидаги мақолада Киссенжернинг дунё тарихида ўйнаган роли ҳақида қисқача ҳикоя қилинади.
Марҳумнинг нима сабабдан ўлгани айтилмади, бироқ ёшидан келиб чиқиб Киссенжер табиий ажал билан ўтди деган хулосага бориш мумкин.
“Бир эмас, икки президент даврида давлат котиби, давлат котибининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси бўлган ушбу дипломат АҚШ ва дунё сиёсатида шундай катта ва муҳим роль ўйнаганки, уни ҳеч нима билан қиёслаб бўлмайди” – деб ёзади The Washington Post.
АҚШнинг душмани бўлиш хавфли, бироқ дўсти бўлиш ҳалокатли
Генри Киссинжер, АҚШ собиқ давлат котиби
Киссенжер 1969 йилдан 1977 йилгача миллий хавфсизлик бўйича давлат маслаҳатчиси ва давлат котиби бўлган. Бу даврда АҚШ иккита президентни (Ричард Никсон ва Жералд Форд) ва бир қанча халқаро можароларни бошидан ўтказди. У 53 ёшида лавозимни тарк этди ва шундан кейин дунё бўйлаб кўплаб мамлакатларнинг ва президентларнинг стратегик муносабатлар бўйича маслаҳатчиси бўлиб фаолият юритди.
Киссенжер совуқ урушнинг “қайноқ уруш”га айланиб кетишига йўл қўймади
АҚШ ва Совет иттифоқи ўртасидаги муносабатларни юмшатишга ҳаракат қилгани учун Киссенжер мухолифлари томонидан кўп танқид қилинган. Америка консерваторлари унинг расмий Москва билан муносабатларини юмшатиш йўлидаги ҳаракатларини Варшава шартномасига кирувчи давлатларга хиёнат деб баҳолашди. Шунингдек, уни Америка қадриятларини топташда айлаганлар ҳам бўлди.
Бироқ халқаро жамоатчилик Киссенжернинг дунёда тинчлик ва барқарорликни сақлаш учун икки буюк ядровий салтанатларни тизгинлаб туриш сиёсатини муносиб баҳолади – у Тинчлик бўйича Нобел мукофотига сазовор бўлди. Мукофот Киссенжерга ва Вьетнам етакчиси Ле Дик Тхога ўзаро олиб борилган яширин музокаралари учун берилган. Ушбу музокаралар натижасида 1973 йили АҚШ ва Вьетнам урушига чек қўйилган эди.
Американинг дўстлари ва душманлари йўқ, фақат манфаатлари бор.
Генри Киссинжер, АҚШ собиқ АҚШ давлат котиби
Дипломатик доираларда Киссенжернинг фаолиятини “моки дипломатияси” дейишарди – мобиллиги ва натижадорлиги учун. Унинг сайъ-ҳаракатлари натижасида 1973 йили Яқин Шарқда Исроил ва унинг араб қўшнилари билан муносабатлар юмшади. Чунки у АҚШ да ҳар икки томоннинг қарашларини яхши билган ва тушунган ягона дипломат эди. Шу сабабли ҳар икки томонга ҳам ўзига манфаатли аргументларни айтиб музокаралар олиб борди ва натижага эришди.
Киссенжер ва инсон ҳуқуқлари – мураккаб муносабатлар
Киссенжерни стратегик натижаларни инсон ҳуқуларидан устун қўювчи дипломат деб таърифлашди. Айрим танқидчилар Ветнам музокаралари Жанубий Ветнамни мудҳиш келажакка маҳкум этди, айнан Киссенжер дипломатияси сабаб Шимолий Ветнам Жанубийнинг устидан назорат ўрнатди дейишади. Шунингдек, Киссенжерни бошиданоқ тинчлик шартномасига эришиш имкони бўла туриб Ветнам урушининг 3 йил давом этишига йўл қўйиб берганликда айблашади.
Яна 1969 йили Комбоджанинг махфий бомбаланиши ва 1970 йили бу мамлакатга америкаликларнинг бостириб киришида ҳам айнан шу дипломатнинг роли катта деган гаплар юради. Ушбу можаро туфайли Жануби-Шарқий Осиёда зиддиятлар кучайиб, қизил кхемерлар пайдо бўлди.
Бундан ташқари Киссенжерни 1973 йили Чилидаги ва 1974 йили Кипрдаги давлат тўнтаришига, шунингдек, Покистондаги қақшатқич жазо операцияларига алоқадорликда айбловлар ҳам янграган.
Киссенжер Хитой масаласида дунёни огоҳлантирган эди. Унинг фикрича, Вашингтон ва Пекин ўртасидаги ҳозирги таранглик бир кун келиб қуролли тўқнашувга айланиб кетиши мумкин. “Биз икки турли маданият, жамият, тарихий тафаккурга эга давлатлар ҳақида гаплашмоқдамиз. Улар нафақат Ер куррасида, балки мафкуравий-ахлоқий майдонда ҳам икки қарама-қарши қутбда ётган реалликдир” деган Киссенжер.
Улашиш:
Бошқалар
Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади
Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.
Фуқаролик процессида судга чақирув: муҳим 5 саволга жавоб
Суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома ишда иштирок этувчи шахсларга ва суд процессининг бошқа иштирокчиларига судга ўз вақтида келиш ва ишга тайёрланиш учун етарли вақтга эга бўлишини мўлжаллаб топширилиши ёки етказиб берилиши керак.
Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатлари: муҳим 6 саволга жавоб
Суд тарафларнинг мулкий аҳволига қараб суд харажатларини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйиши, шунингдек бу харажатларнинг миқдорини камайтириши мумкин.
Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай
Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.
“Қиз бола эканимга эмас, қобилиятимга қараб ҳукм чиқарилсин!” – собиқ хоккейчи спортдаги стереотипни қандай енгганди?
Жастин Блэйни машҳур шифокорлиги учун эмас, ўтмишдаги бир иши сабаб оғизга тушган. Тўғрироғи, ўсмирлигида тенгдошлари юрак ютиб айтолмайдиган истагини амалга оширган. Орзусига эришиш учун судма суд юришдан қайтмаган. Hudud24.uz ҳаққига эга чиқишда фақат одил судга ишонган, Канада спорт тарихида ном қолдирган жасоратли аёл ҳақида ҳикоя қилади.
Кремний водийсидаги драма: ChatGPT раҳбари нима учун ишдан олинди ёки сунъий интеллект хавфлими?
Ўтган ҳафта ChatGPT ботини ишлаб чиққан OpenAI компанияси директорининг ишдан олиниши юқори технологиялар оламини жунбишга келтирди. Чунки жанжал жиддий саволларни кун тартибига олиб чиқди: Сунъий интеллект келажакда инсониятга зарар келтириши мумкинми? У ривожланишда қаергача боради? Инсон уни қандай назорат қила олади?
Тошкентда ногиронлиги бўлган болалар томонидан чизилган “Мафтункор ранглар жилоси” илк расмлар кўргазмаси ўтказилади
Тошкентда ногиронлиги бўлган болалар томонидан чизилган “Мафтункор ранглар жилоси” илк расмлар кўргазмаси ўтказилади Кўргазманинг расмий очилиш маросими Тошкент фотосуратлар уйида 2023 йил 29 ноябрь куни соат 11:00 да бўлиб ўтади.
Шамоллаш ва гриппга қарши курашда қайси маҳсулотлар фойдали?
ССВ мавсумий ўткир респиратор касалликларга қарши курашишда инсон иммун тизими учун фойдали бўлган маҳсулотлар ҳақида маълумот берди.