Ўзбекистон
28.03.2024
374
© Фото: hudud24.uzЎзбекистоннинг Озарбайжондаги элчихонаси ходимлари ватандошлар билан учрашиш ва уларга консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида Тбилиси шаҳрига борди.
Учрашувда ватандошларнинг Грузияда бўлиш тартиблари, улар дуч келаётган муаммолар муҳокама қилинди. Иштирокчиларга доимий консулликларда рўйхатдан ўтиш, паспорт алмаштириш ва бошқа масалаларда тегишли тавсиялар берилди. Қийин вазиятда қолганларга муаммоларни ҳал қилишда амалий ёрдам кўрсатилди.
Йиғилганларга миграция сиёсатини такомиллаштириш ва хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида сўзлаб берилди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони мазмун-моҳияти юзасидан тушунтиришлар берилди.
Улашиш:
Бошқалар
Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш
Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.
Қандай ҳолатлар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар сифатида баҳоланади?
Никоҳ — бу икки шахснинг ихтиёрий ва тенг ҳуқуқли иттифоқи бўлиб, у нафақат маънавий, балки жиддий юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган шартнома ҳисобланади.
Уй-жой сотиб олиш учун субсидиялар ажратиш тартибини биласизми?
Уй-жой субсидияси – бу даромади юқори бўлмаган шахсларга уй-жой шароитларини яхшилаш мақсадида давлат бюджетидан қайтариб берилмаслик шарти билан ажратиладиган маблағдир.
Кўп қаватли уйларда яшашнинг айрим қоидалари
Қўшнилар подездларда ёки зинапояларда ўзларининг шахсий буюмларини (шкаф, эски мебел, қурилиш чиқиндилари) сақлашга ҳақли эмаслар. Бу ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид.
Саудия Ўзбекистон ОТМлари билан ҳамкорликни кенгайтиради
Ўзбекистонлик талабаларни Саудиянинг етакчи университетларида грант асосида таълим олиш имкониятини кўпайтириш масаласи муҳокама қилинди.
Тошкентда Марказий Осиё ва Кўрфаз араб давлатлари ташқи ишлар вазирларининг иккинчи учрашуви бўлиб ўтмоқда
Бугун Тошкент шаҳрида «Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши» Стратегик мулоқоти ташқи ишлар вазирларининг иккинчи учрашуви бўлиб ўтмоқда.
Ўзбекистонлик шифокор ва ҳамшираларни ишга жалб қилиш бўйича Буюк Британия компанияси билан келишув тузилди
Ўзбекистон элчихонасида Буюк Британияда хориждан юқори малакали шифокорлар ва ҳамшираларни иш билан таъминлашга ихтисослашган "Triple West Medical" рекрутинг компанияси директори Гурол Махмут билан учрашув ўтказилди.
Қозоғистон Президенти Тўқаев расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди
Урганч халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Президент Шавкат Мирзиёев шахсан кутиб олди.