currencies image

12 900,37 UZS

2,96

usd

currencies image

13 818,88 UZS

256,19

eur

currencies image

143,80 UZS

0,68

ru



АсосийЯнгиликларЯкка тартибдаги тадбиркор бўлиш учун қаерга мурожаат қилсам бўлади?

Якка тартибдаги тадбиркор бўлиш учун қаерга мурожаат қилсам бўлади?

Ҳуқуқ

calendar

01.03.2025

eye

370

Якка тартибдаги тадбиркор бўлиш учун қаерга мурожаат қилсам бўлади?

Якка тартибдаги тадбиркорлик билан шуғулланмоқчиман. Менга рўйхатдан ўтиш тартибини тушунтириб берсангиз?  

– Ҳукумат қарори билан тасдиқланган Низомга асосан якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш ваколатли органга яъни давлат хизматлари марказига ёки  ЯИДХП  орқали мурожаат қилинади.

Мурожаатчи ўзи келиб мурожаат қилганда фуқаролик паспорти ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баробарида давлат божи йиғим талаб этилади. ЯИДХП орқали рўйхатдан ўтганда эса БҲМнинг  90  фоизи миқдорида давлат божи тўлайди.

Гувоҳнома реал тўлов қилинганидан сўнг реал вақт режимида амал қилиш муддати чекланмаган миқдорда шаклланади.

Низомга асосан якка тартибдаги тадбиркор исталган вақтда фаолиятини вақтинча тўхтатиб туриш ва тиклаш бўйича рўйхатдан ўтказувчи органга яъни давлат хизматлари марказига мурожаат қилиши мумкинлиги кўрсатиб ўтилган. Бунда якка тартибдаги тадбиркор фаолиятини вақтинча тўхтатиб турилган даври учун солиқ ҳисобланмайди.

Камолиддин ВАЛИЕВ,

Янгиқўрғон туман адлия бўлими  давлат хизматлари маркази етакчи мутахассиси

Улашиш:

Бошқалар

11-феврал 2025, 04:38
1 121

“Бир миллион яшил оила” умуммиллий ҳаракати йўлга қўйилади

2025 йил 1 мартгача тўғри овқатланиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишнинг инсон саломатлигига фойдасини тарғиб қилишни кучайтириш дастури ишлаб чиқилади.


6-феврал 2025, 12:29
757

Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб

Банк сири хизмат вазифаси сабабли ўзига ишониб топширилган ёки маълум бўлган шахслар томонидан ошкор қилиниши ёки улардан шахсий мақсадда фойдаланиш тақиқланади.


6-феврал 2025, 11:30
718

Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантациясида нималарни билиш зарур?

Трансплантация учун орган ёки тўқималар олинадиган организм донор, тўқима ва органлар кўчириладиган организм эса реципиент дейилади.


8-феврал 2025, 09:28
704

Кимлар уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқаролар ҳисобланади?

Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқаролар ҳар бир оила аъзоси 16 квадрат метрдан кам бўлган турар жой билан таъминланган ҳисобланади.