currencies image

12 571,90 UZS

13,11

usd

currencies image

13 465,76 UZS

73,19

eur

currencies image

143,83 UZS

1,23

ru



АсосийЯнгиликларЁз чилласида жазирамадан қандай сақланиш мумкин?

Ёз чилласида жазирамадан қандай сақланиш мумкин?

Ўзбекистон

calendar

19.06.2024

eye

47

Ёз чилласида жазирамадан қандай сақланиш мумкин?

Жазирама иссиқ – ҳаво ҳароратининг бир неча кун давомида 10 ва ундан ортиқ даражага кескин кўтарилиши билан тавсифланади.

Иссиқлик уришининг критик ҳолати жазирама иссиқда узоқ муддат бўлиши натижасида офтоб уриши ёки юрак фаолиятининг бузилиши оқибатида юзага келади. Тананинг қизариб кетиши, кучли чанқаш, қаҳраб кетиш иссиқлик уриши симптомидир. Кейинчалик юрак фаолиятининг тўхтаб қолиши, ҳушдан кетиш ҳолатлари ҳам кузатилади.

Жазирама иссиқ пайтида соғлик билан муаммо бўлмаслиги учун чекишдан, спиртли ичимлик ичишдан тийилиш ҳамда кучли овқатланиш ва жисмоний ҳаракатни камайтириш тавсия этилади.

Ёзнинг иссиқ кунларида қуйидаги ҳаракатларни бажариш лозим:

  • Қуёшда узоқ вақт қолмасликка ҳаракат қилинг, айниқса куннинг ўртасида. Агар бунинг иложи бўлмаса, танани ва бошни тўғридан-тўғри қуёш нурларидан ҳимоя қилишга ҳаракат қилинг.
  • Кўп суюқлик ичинг. Музлаткичдан музли ичимликлар эмас, балки илиқ сув ёки энг яхшиси кўк чой ичиш тавсия этилади.
  • Кўпроқ мева, сабзавотлар истеъмол қилинг. Жуда аччиқ ва ёғли овқатларни итеъмол қилмасликка ҳаракат қилинг.
  • Совитиш мосламалари билан жиҳозланмаган дўконлардан маҳсулотлар харид қилманг — улар қуёшда қанча вақт бўлганини билиб бўлмайди.
  • Кондиционерли хонада бўлганингизда, тўғридан-тўғри совуқ ҳаво оқими тагида ўтирманг ва кондиционерни 18 даражадан паст бўлмаган ҳароратга туширинг.

Шунингдек, юрак-қон томир касалликлари бор инсонлар дори-дармонларни қабул қилиш бўйича шифокор билан маслаҳатлашишлари керак.

Бундан ташқари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам ёз чилласини қандай ўтказиш кераклиги бўйича тавсиялар берди.

Унга кўра, иссиқ ҳавода табиий, ёрқин рангдаги, пахта матосидан бўлган кийимларни кийиш мақсадга мувофиқ. Мавсумга мос бундай либослар терининг нафас олишига имкон яратади, тана қизиб кетишининг олдини олади.

Иложи борича тўғри тушаётган қуёш нуридан сақланишга ҳаракат қилиш ва бош кийим кийиб юриш лозим.

Қуёш нури соат 12:00 дан 16:00 гача жуда фаол ҳолатда бўлади. Шунинг учун бу вақт оралиғида кўчага чиқишни режалаштирмаган маъқул. Аммо ташқарига чиқишга зарурат бўлса, тананинг очиқ жойларини қуёш нуридан асрашга ҳаракат қилиш керак.

Иссиқ об-ҳавода организмда сув баланси бузилади ҳамда кўп намлик йўқотилади. Шунинг учун жазирамада кунига 3 литрдан кам бўлмаган миқдорда суюқлик ичиш зарур. Ёз кунлари чанқоқни олча, олма ва нордон мевалардан тайёрланган шарбатлар, айрон ҳамда лимонли сувлар босади.

Жазирама кунларда қаҳвадан воз кечган маъқул. Чунки у иссиқ кунда чарчоқни оширади. Ширин ва газланган ичимликлар ҳам тавсия этилмайди. Иссиқ об-ҳавода спиртли ичимликлардан тийилиш керак.

Улашиш:

Бошқалар

11-июн 2024, 14:21
4 965

“Notcoin”, “Hamster Kombat”. Ўзбекистонда криптовалюта олиш ва сотиш қай даражада қонуний?

Хўш, криптовалютага оид миллий қонунчилик қандай? Криптовалюта олиш  ва сотиш қай даражада қонуний? Бунинг учун қандай жавобгарлик белгиланган? Айнан қандай ҳаракатлар учун кишилар жавобгарликка тортилмоқда? Hudud24.uz сайти колумнисти Муроджон Нажмиддинов мақолада шу ҳақда сўз юритади.


12-июн 2024, 07:06
2 502

Фарзандини “лагер”га юбораётган ота-оналар учун ҳуқуқий эслатмалар

Оромгоҳлар санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари, хавфсизлик талабларига тўлиқ жавоб бериши шарт.


10-июн 2024, 13:43
1 365

Академик лицейларга қабул: муҳим 7 қоида

Бугундан академик лицейларга қабул бошланди. Ўқувчилар ҳужжатларини уйдан чиқмасдан онлайн топширишлари мумкин. hudud24.uz қуйидаги мақола орқали қабул жараёни ва тест синовларига оид маълумот беради.


7-июн 2024, 14:00
1 267

Гўштни кўча ҳароратида илгакларга илиб сотиш тақиқланади: гўшт, озиқ-овқат, мева-сабзавот сотиб олишга оид муҳим қоидалар

Ёз мавсуми бошланди, иссиқ ҳавода ҳар қандай маҳсулотларнинг тез бузилиши тайин. Hudud24.uz гўшт, озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олаётганда нималарга эътибор бериш керак, уларни сақлаш, сотишда қонунчиликда қандай талаблар белгиланганлиги ҳақида маълумот беради.