currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларИшга қабул қилиш чоғидаги дастлабки синов тартиби қандай

Ишга қабул қилиш чоғидаги дастлабки синов тартиби қандай

Life Style

calendar

05.01.2026

eye

511

Ишга қабул қилиш чоғидаги дастлабки синов тартиби қандай

Меҳнат кодексининг 129-моддасига мувофиқ, ходимни ишга қабул қилишда меҳнат шартномаси дастлабки синов билан тузилиши мумкин. Бу синов ходимнинг топширилаётган ишга лойиқ ёки нолойиқ эканини аниқлаш, шунингдек ходимнинг ўзи учун ҳам мазкур ишни давом эттириш мақсадга мувофиқлиги ҳақида қарор қабул қилиш имконини бериш учун белгиланади. Агар меҳнат шартномасида дастлабки синовнинг белгиланиши аниқ кўрсатилмаган бўлса, бундай ходим синов муддатисиз ишга қабул қилинган ҳисобланади.

Қонунчилик айрим тоифадаги шахслар учун дастлабки синов белгилашни тақиқлайди. Жумладан, ҳомиладор аёллар, уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар ҳамда уч ёшга тўлмаган болани ёлғиз тарбиялаётган ота ёки васий учун синов муддати белгиланмайди. Шунингдек, захирага қўйиладиган иш ўринларига йўлланма асосида ишга жойлаштирилаётган ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларга мансуб шахслар, давлат гранти асосида ўқиган битирувчилар (таълимни тамомлаганидан сўнг уч ой ичида йўлланма билан ишга кирганлар), ўрта ёки олий таълим муассасасининг битирувчилари (бир йил ичида мутахассислиги бўйича илк бор ишга кирганлар) учун ҳам синов белгиланмайди.

Бундан ташқари, олти ойгача муддатга меҳнат шартномаси тузилган ходимлар, ўн саккиз ёшга тўлмаганлар, шу иш берувчида ишлаб чиқаришда ўқитиш шартномаси бўйича таълим олган ўқувчилар, шунингдек жамоа шартномаси ёки иш берувчининг ички ҳужжатларида белгиланган бошқа тоифадаги шахслар ҳам синов муддатидан озод этилади. Ишга қайтадан қабул қилинган тақдирда, агар иш берувчи илгари ходим билан меҳнат шартномасини алоҳида асослар бўйича бекор қилган бўлса, ушбу ходимга ҳам синов белгиланмайди.

Дастлабки синов фақат ходимни ишга қабул қилиш вақтида белгиланади. Ходимни бошқа лавозимга ўтказиш ёки бошқа иш берувчига хизмат сафарига юбориш ҳолатларида синов муддати белгиланишига йўл қўйилмайди. Шу тариқа, дастлабки синов тартиби фақат ишга кириш жараёнига тегишли бўлиб, бошқа ҳар қандай ички ўзгаришлар учун татбиқ этилмайди.

Улашиш:

Бошқалар

20-июл 2026, 05:37
2 865

Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?

Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.


20-июл 2026, 10:25
2 295

Миси чиққан уста

Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.


10-июл 2026, 07:30
823

Айрим тиббиёт ходимлари фарзандларининг контракт суммаси бир қисми қоплаб берилади

Давлат томонидан тиббиёт ходимларини қўллаб-қувватлаш мақсадида бир қатор имтиёз ва кафолатлар белгиланган. Шулардан бири айрим тиббиёт ходимлари фарзандларининг олий таълим муассасасида ўқиш учун тўланадиган контракт маблағининг бир қисмини қоплаб бериш тартибидир


14-июл 2026, 05:36
668

Қандай ҳаракатлар суд ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ҳисобланади? 5 муҳим факт

Айрим тоифадаги ижро ҳужжатларини Мажбурий ижро бюросига тақдим этилгунига қадар уларнинг ижросини таъминламаслик маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳисобланади.