Ҳуқуқ
06.03.2025
69
Ер участкаларидан фойдаланганлик учун бюджетга ер солиғи тўловлари амалга оширилиши умумий мажбурият ҳисобланади. Солиқ кодексига асосан ер участкаларидан фойдаланганлик учун бюджетга тўловлар ер солиғи ёки ер учун ижара тўлови тарзда амалга оширилиши белгиланган. Бироқ ерлардан фойдаланиш мақсадига қараб имтиёзли тарзда айрим ер участкалари солиқ солиш объекти сифатида қаралмаслиги ҳам мумкин.
Солиқ кодекси 426-моддасида юридик шахслар фойдаланишида бўлган ер участкалари солиқ солиш объекти сифатида ҳисобланмайдиган ерлар қуйидагича:
1) нотижорат ташкилотлари томонидан нотижорат фаолияти доирасида фойдаланиладиган ерлар;
2) аҳоли пунктларининг, боғдорчилик, узумчилик ёки полизчилик ширкатларининг умумий фойдаланишдаги ерлари (майдонлар, кўчалар, тор кўчалар, йўллар, шохобча йўллар, суғориш тармоқлари, коллекторлар, соҳил бўйи ерлари ва бошқа шу каби умумий фойдаланишдаги ерлар);
3) умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари эгаллаган ерлар;
4) аҳолининг маданий-маиший эҳтиёжларини қондириш ва дам олиши учун фойдаланиладиган ерлар (дарахтзорлар, истироҳат боғлари, сайилгоҳлар, хиёбонлар, аҳолининг оммавий дам олиши ва туризмини ташкил этиш учун белгиланган жойлар, шунингдек ариқ тармоқлари эгаллаган ерлар);
5) давлат қўриқхоналарининг, комплекс (ландшафт) буюртма қўриқхоналарининг, табиат боғларининг, давлат табиат ёдгорликларининг, буюртма қўриқхоналарнинг (бундан овчилик хўжаликларида ташкил этиладиган буюртма қўриқхоналар мустасно), табиий питомникларнинг, давлат биосфера резерватларининг, миллий боғларнинг ерлари;
6) соғломлаштириш аҳамиятига молик ерлар – тегишли муассасалар ва ташкилотларга доимий фойдаланишга берилган, профилактика ҳамда даволаш ишларини ташкил этиш учун қулай табиий шифобахш омилларга эга бўлган ер участкалари;
7) рекреация аҳамиятига молик ерлар – аҳолининг оммавий дам олиши ва туризмини ташкил этиш учун тегишли муассасалар ҳамда ташкилотларга берилган ер участкалари;
8) тарихий-маданий аҳамиятга молик ерлар – тегишли муассасалар ва ташкилотларга доимий фойдаланишга берилган моддий маданий мерос объектлари, хотира боғлари эгаллаган ер участкалари;
9) гидрометеорология ва гидрогеология станциялари ҳамда постлари эгаллаган ерлар;
10) юридик шахс балансида бўлган ва фуқаро муҳофазаси ҳамда сафарбарлик аҳамиятига молик алоҳида жойлашган объектлар эгаллаган ерлар;
11) коммунал-маиший аҳамиятга молик ерлар (дафн этиш жойлари, маиший, қурилиш ва бошқа чиқиндиларни йиғиш, қайтадан ортиш ва саралаш жойлари, шунингдек чиқиндиларни зарарсизлантириш ҳамда утилизация қилиш жойлари);
12) кўп квартирали уйлар ва ётоқхоналар эгаллаган ерлар, шунингдек кўп квартирали уйларга туташ ер участкалари, бундан яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектлари эгаллаган ер участкалари мустасно;
13) сув фонди;
14) захиралар;
15) геология-қидирув ва (ёки) изланиш ишларини ўтказиш учун ажратилган ер участкалари.
Истироҳат боғлари ушбу моддага кўра ер участкалари учун солиқ тўловлари амалга оширмайди. Шундай экан, истироҳат боғларини ташкил этиш ва улардан фойдаланиш оммавий манфаатли бўлиши лозим. Истироҳат боғларини ташкил этиш ва улардан фойдаланишни ташкил этишга оид муносабатлар Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 17 августдаги 671-сон қарори билан тасдиқланган истироҳат боғлари ва яшил зоналарни ташкил этиш методологияси тўғрисида низомга асосан тартибга солинган. Ушбу низомга мувофиқ, истироҳат боғларини ташкил этиш ва улардан фойдаланишда давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилиб, бунинг мақсадлари истироҳат боғларини ташкил этиш, реконструкция, модернизация қилиш, уларга хизмат кўрсатиш ёки улардан фойдаланишда хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳисобидан истеъмолчиларга кўрсатиладиган хизматларни яхшилаш ҳамда улардан фойдаланиш имкониятини ошириш ва истироҳат боғи мулкидан фойдаланиш самарадорлигини таъминлаш ҳисобланади. Умуман олганда ушбу имтиёзли тармоқларнинг мақсадлари жамият учун қанчалик фойдали эканлиги муҳим мезон ҳисобланади.
Бехрўз Жўраев,
“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази ходими
Улашиш:
Бошқалар
“Бир миллион яшил оила” умуммиллий ҳаракати йўлга қўйилади
2025 йил 1 мартгача тўғри овқатланиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишнинг инсон саломатлигига фойдасини тарғиб қилишни кучайтириш дастури ишлаб чиқилади.
Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб
Банк сири хизмат вазифаси сабабли ўзига ишониб топширилган ёки маълум бўлган шахслар томонидан ошкор қилиниши ёки улардан шахсий мақсадда фойдаланиш тақиқланади.
Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантациясида нималарни билиш зарур?
Трансплантация учун орган ёки тўқималар олинадиган организм донор, тўқима ва органлар кўчириладиган организм эса реципиент дейилади.
Кимлар уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқаролар ҳисобланади?
Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқаролар ҳар бир оила аъзоси 16 квадрат метрдан кам бўлган турар жой билан таъминланган ҳисобланади.