currencies image

12 555,16 UZS

25,11

usd

currencies image

13 430,25 UZS

16,80

eur

currencies image

147,69 UZS

2,94

ru



АсосийЯнгиликлар“Dok-1 Maks”дан жабрланганларга 75 млрд сўмдан ортиқ маблағ 3 йил ичида тўлаб берилади

“Dok-1 Maks”дан жабрланганларга 75 млрд сўмдан ортиқ маблағ 3 йил ичида тўлаб берилади

Ўзбекистон

calendar

13.05.2024

eye

125

“Dok-1 Maks”дан жабрланганларга 75 млрд сўмдан ортиқ маблағ 3 йил ичида тўлаб берилади

Йирик маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхона Jurabek laboratories таъсисчиси, Сардор Кариевнинг онаси Мунира Кариева Ўзбекистонда энг камида 68 нафар боланинг ўлими ва 16 нафар боланинг ногирон бўлиб қолишига олиб келган “Док-1 Макс” жабрланувчиларига суд томонидан белгиланган 75 миллиард 756 миллион сўм миқдоридаги маънавий зарарни тўлаб бериш таклифи билан чиқди. Бу ҳақда “Daryo” манбаси хабар берди.

Маълум бўлишича, корхонанинг айни кундаги директори, Сардор Кариевнинг онаси Мунира Кариева шундай илтимос билан Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди раиси ва апелляция инстанциясига мурожаат қилган.

Мен зарарли дорилар таъсиридан болалари вафот этиб, жабрланган ота-оналарнинг оғриқли яраларига бироз бўлса-да малҳам бўлиши учун ҳамда ўғлим С.Кариевнинг қисматини енгиллатишга эришиш учун ҳозирда ўзим раҳбарлик қилаётган Jurabek laboratories МЧЖнинг иқтисодий салоҳиятини айнан суд ҳукмида жабрланган ота-оналарга ундириб берилиши белгиланган маънавий зарарларни тўлаб беришга йўналтирмоқчиман, — дейилади Мунира Кариеванинг судга берган аризасида.

Ўғли тақдиридан ташвишланаётган онанинг битикларида катта миқдордаги маблағни "Jurabek laboratories" МЧЖнинг ҳисоби ва мулкидан бирданига ажратиб бериб бериш имкони йўқлиги таъкидланиб, “Ҳозирги кунда "Jurabek laboratories" МЧЖда 2000 нафардан ортиқ одам ишлаши, ҳар бирининг оиласининг ризқи ҳам шу корхона фаолияти билан чамбарчас боғлиқлигини инобатга олган ҳолда, шунингдек, илгари четдан қиммат нархларда импорт қилинадиган кўпгина дори воситаларини маҳаллийлаштириб, ўзимизда ишлаб чиқарилиши билан боғлиқ жараёнда ҳам "Jurabek laboratories" МЧЖ етакчилик қилаётгани боис суд ҳукмида кўрсатилган маънавий зарар учун тўланиши керак бўладиган маблағларни корхонанинг асосий фаолиятига таъсир қиладиган усулда бирданига ажратиб олишга менинг маънавий ҳуқуқим ҳам йўқ”, — дейилади ва пул тўлиқ тўланиши учун 3 йиллик муддат сўралади.

Мен Журабек лабораториэс МЧЖнинг фаолиятидан даромад олиш ҳуқуқига эга таъсисчи сифатида бу маблағларни фақатгина корхона фаолияти натижаларидан қонунан олишим мумкин бўлган дивидент маблағлари ҳисобига шакллантиришим мумкин. Бу жараён эса бир неча йил муддатни талаб қилади. Шунинг учун мен корхона фаолиятидан тушьадиган даромадларни тўғри тақсимлаган ҳолда 3 йил муддат ичида бўлиб-бўлиб тўлаган ҳолда суд ҳукмида белгиланган маънавий зарар тўловларини тўлиқ тўлаб беришни амалга ошириш мақсадидаман. Эвазига эса ўғлим С.Кариевга нисбатан қонуннинг инсонпарварлик принсипцини қўллаб, унга нисбатан тайинланган 18 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини бекор қилиб, Жиноят кодексининг 57-моддаси асосида енгиллик берилиши ва уни озодликка чиқарилишидан умидворман. Сиздан ушбу мақсадга эришишимга ёрдам беришингизни илтимос қиламан, — дейди Мунира Кариева.

2022-йилнинг октябрь, ноябрь ва декабрь ойларида болалар шамоллашига қарши қўлланган “Док-1 Макс” ва “Амбронол” сиропи 2023-йилнинг январь ойида мамлакатда “Док-1 Макс” фожиаси сифатида бўй кўрсатди. Фожианинг дастлабки қурбонлари ҳақида хабар берганмас’уллар марҳум болалар сони 65 нафар эканини очиқлаган бўлса, кейинчалик бу рақамлар 68 нафарга етгани маълум бўлди. 2022-йилнинг декабрь ойида тармоқларда Самарқанд шаҳридаги дорихоналардан харид қилинган “Док-1 Макс” таблетка ва сироп дори воситаларини қабул қилган беморларда турли ножўя таъсирлар кузатилгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ушбу вазиятни дарҳол назоратга олди. Заҳарли сироп ҳақида жамоатчиликка ошкор қилган Самарқанд вилояти Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бош врачининг ёзишича, икки ойда 21 киши шу дори воситаси қабулидан сўнг шикоят қилган. 17 нафар боланинг аҳволи ўта оғир бўлиб, уларнинг 15 нафарида ўлим ҳолати кузатилган.

2024-йилнинг 26-февраль куни Ўзбекистонда 68 нафар боланинг ўлими, 16 нафар боланинг ногирон бўлиб қолишига олиб келган “Док-1 Макс” иши бўйича суднинг якуний ҳукми эълон қилинганди. Ҳукмга кўра, судланувчиларнинг 7 нафари озодликдан маҳрум қилинган бўлса, 14 нафарининг озодлиги чекланди. Шунингдек, бир нафари ахлоқ тузатиш ишларига жалб этилиши белгиланган бўлса, яна бир нафари 17 миллион сўмлик жаримага тортилган. 68 нафар боланинг қонуний вакилларига 6 нафар судланувчи ҳисобидан солидар тартибда 1 миллиард сўмдан товон пули ундирилишини белгилади. Оғир тан жароҳати олиб ногирон бўлиб қолган 16 нафар ва енгил тан жароҳати олган жабрланувчиларнинг қонуний вакилларига 500 миллион ва 200 миллион сўм миқдорида товон пули ундириладиган бўлди.

Улашиш:

Бошқалар

11-июн 2024, 14:21
4 634

“Notcoin”, “Hamster Kombat”. Ўзбекистонда криптовалюта олиш ва сотиш қай даражада қонуний?

Хўш, криптовалютага оид миллий қонунчилик қандай? Криптовалюта олиш  ва сотиш қай даражада қонуний? Бунинг учун қандай жавобгарлик белгиланган? Айнан қандай ҳаракатлар учун кишилар жавобгарликка тортилмоқда? Hudud24.uz сайти колумнисти Муроджон Нажмиддинов мақолада шу ҳақда сўз юритади.


12-июн 2024, 07:06
2 443

Фарзандини “лагер”га юбораётган ота-оналар учун ҳуқуқий эслатмалар

Оромгоҳлар санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари, хавфсизлик талабларига тўлиқ жавоб бериши шарт.


10-июн 2024, 13:43
1 329

Академик лицейларга қабул: муҳим 7 қоида

Бугундан академик лицейларга қабул бошланди. Ўқувчилар ҳужжатларини уйдан чиқмасдан онлайн топширишлари мумкин. hudud24.uz қуйидаги мақола орқали қабул жараёни ва тест синовларига оид маълумот беради.


7-июн 2024, 14:00
1 226

Гўштни кўча ҳароратида илгакларга илиб сотиш тақиқланади: гўшт, озиқ-овқат, мева-сабзавот сотиб олишга оид муҳим қоидалар

Ёз мавсуми бошланди, иссиқ ҳавода ҳар қандай маҳсулотларнинг тез бузилиши тайин. Hudud24.uz гўшт, озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олаётганда нималарга эътибор бериш керак, уларни сақлаш, сотишда қонунчиликда қандай талаблар белгиланганлиги ҳақида маълумот беради.