Ўзбекистон
03.10.2023
1 213

Канаданинг Ўзбекистондаги элчиси Элисон Леклер дипломатик миссиясини якунламоқда. Бу ҳақда бугун, 3 октябрь куни Ўзбекистон Ташқи Ишлар вазири Бахтиёр Саидов маълум қилди. Саидов Элисон Леклерга икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни кучайтиришдаги роли учун миннатдорчилик билдирган. “Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлаётган Канада Элчиси Элисон Леклер хоним билан учрашдик. Энергетикадан тортиб таълимгача бўлган кўплаб соҳалардаги икки томонлама муносабатларимиз улкан салоҳиятга эга эканини алоҳида таъкидладик. Ўтган йилларда мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун Элчи хонимга ўз миннатдорлигимизни билдирамиз ва келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз”,– дейди Бахтиёр Саидов. Маълумот учун, Леклер хоним Канаданинг Ўзбекистондаги элчихонасини 2021 йилдан буён бошқариб келмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.
Канада армияси бош қўмондони лавозимига илк бор аёл киши тайинланди
Канада бош вазири Жастин Трюдо генерал Кариняннинг канадаликлар ва бутун дунё учун ўрнак бўла оладиган шахс деб атади.
Канадада қурғоқчилик хавфи сабаб сувдан фойдаланиш чекланди
Шаҳар ҳокимияти бир қатор мақсадларда сувдан фойдаланишни қатъий тақиқлади, маҳаллий аҳоли ва корхоналар фақат муайян вақтларда сувдан фойдаланиши белгиланди.
Канадада ўрмон ёнғинлари кучайиб бормоқда: Нью-Йорк ва Вашингтон осмони тутун билан қопланди
Ҳозирда Канадада 414 та ўрмон ёнмоқда. Маълум бўлишича, улардан 239 таси назоратдан ташқарида. 20 мингдан ортиқ аҳоли уйларидан эвакуация қилинган.