currencies image

11 806,97 UZS

18,43

usd

currencies image

13 430,43 UZS

52,89

eur

currencies image

139,86 UZS

0,48

ru



АсосийЯнгиликларҲайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддатини узайтириш таклиф этилди

Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддатини узайтириш таклиф этилди

Ўзбекистон

calendar

30.09.2021

eye

1 138

Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддатини узайтириш таклиф этилди

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ташаббуси билан ишлаб чиқилган, эски ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш муддатини тоифалаштирилган тарзда узайтиришни назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси жойлаштирилди. Қуйидаги ҳавола орқали, лойиҳа билан танишиб чиқишингиз мумкин: https://regulation.gov.uz/oz/d/50606 Амалдаги тартибга кўра, эски ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш муддати 2021 йилнинг 31 декабрь. 2022 йил 1 январдан бошлаб, эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳақиқий эмас деб ҳисобланади. Таклиф этилаётган қарор лойиҳасига кўра, ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддатини бир йилга узайтириш назарда тутилмоқда.

Улашиш:

Мавзуга доир янгиликлар: