Ўзбекистон
25.05.2023
1 344

Сингапур Президенти Ҳалима Ёқуб Самарқандга ташрифини Имом Бухорий мажмуасини зиёрат қилишдан бошлади. Бу ҳақда UzA хабар бермоқда.
Буюк муҳаддис ҳақига Қуръон тиловат қилинди.
Президент маслаҳатчиси М. Комилов мазкур мажмуадаги қурилиш-бунёдкорлик ишлари, объектнинг аввалги ҳолати ҳақида маълумот берди. Зиёратчилар учун мажмуа ва унинг атрофида яратилаётган имконият ва қулайликлар зиёрат туризмини ривожлантиришга хизмат қилиши қайд этилди.
Ҳалима Ёқуб Ислом оламида муҳаддислар султони деб эътироф этиладиган Имом Бухорий мажмуасини обод қилиш билан боғлиқ ишларга юксак баҳо берди.Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.
Сингапур президенти Ҳалима Ёқуб доимий рейсда Тошкетдан учиб кетди
Ҳалима Ёқуб ким: Сингапурнинг биринчи аёл президенти ҳақида муҳим фактлар
Сингапур Президенти Ҳалима Ёқуб шу кунларда давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлиб турибди. Сингапур тарихида ва умуман, дунё тарихида камёб саналадиган аёл президентлар доим жамоатчиликнинг диққат марказида бўлади. Улар ҳақидаги маълумотлар кўпчиликка қизиқ. Ҳалима Ёқуб ким? Сиёсатга қандай аралашиб қолган? Қанча ойлик оладию қандай ютуқларга эришган?