currencies image

12 344,61 UZS

82,22

usd

currencies image

14 501,21 UZS

65,52

eur

currencies image

149,70 UZS

2,74

ru



АсосийЯнгиликларХодимларнинг вакиллик органлари таркибига сайланган шахсларга меҳнат қонунчилиги бўйича қандай кафолатлар тақдим этилади?

Ходимларнинг вакиллик органлари таркибига сайланган шахсларга меҳнат қонунчилиги бўйича қандай кафолатлар тақдим этилади?

Ҳуқуқ

calendar

16.09.2025

eye

29

Ходимларнинг вакиллик органлари таркибига сайланган шахсларга меҳнат қонунчилиги бўйича қандай кафолатлар тақдим этилади?

Ходимларнинг вакиллик органлари таркибига сайланган шахсларга ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ифода этишга ҳамда ҳимоя қилишга доир фаолиятни амалга ошириши муносабати билан иш берувчилар, уларнинг вакиллари томонидан бирор-бир шаклдаги таъқиб қилинишдан ҳимоя қилиниш кафолатланади.

Ходимларнинг вакиллик органлари таркибига сайланган ва ишлаб чиқаришдаги ишидан озод этилмаган ходимларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллашга, улар билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга, шунингдек ходимларнинг вакиллик органлари таркибига сайланган ходимлар билан меҳнатга оид муносабатларни уларнинг сайлаб қўйиладиган лавозимдаги ваколатлари тугаганидан кейин икки йил ичида иш берувчининг ташаббуси билан мазкур шахслар ўз фаолиятини амалга оширган вакиллик органининг олдиндан розилигини олмасдан бекор қилишга йўл қўйилмайди.

Ходимларнинг тегишли вакиллик органи раҳбари бўлган ва ишлаб чиқаришдаги ишидан озод этилмаган ходимга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллашга, у билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга, шунингдек ходимларнинг вакиллик органи раҳбари бўлган ходим билан меҳнатга оид муносабатларни унинг ваколатлари тугаганидан кейин икки йил ичида иш берувчининг ташаббуси билан мазкур вакиллик органи иштирокчи бўлган ходимларнинг тегишли ҳудудий ёки тармоқ бирлашмасининг олдиндан розилигини олмасдан бекор қилишга йўл қўйилмайди.

Ходимларнинг вакиллик органидаги сайлаб қўйиладиган лавозимларга сайланганлиги оқибатида ишлаб чиқаришдаги ишидан озод этилган ходимларга уларнинг сайлаб қўйиладиган лавозимдаги ваколатлари тугаганидан кейин аввалги иши (лавозими) берилади, бундай иш (лавозим) мавжуд бўлмаганда эса бошқа тенг иш (лавозим) берилади.

Касаба уюшмаси органларига сайланган ходимларга тегишли иш (лавозим) бериш имконияти бўлмаган тақдирда, улар қонун ҳужжатларида ёки жамоа келишувларида, жамоа шартномасида назарда тутилган имтиёзлардан фойдаланади.

Иш берувчилар:

— ходимлар вакилларининг ҳуқуқларини бузмаслиги, уларнинг фаолиятига кўмаклашиши;

— ходимларнинг манфаатларига дахлдор қарорлар қабул қилингунига қадар ходимлар вакиллари билан маслаҳатлашувлар ўтказиши, қонунчиликда ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган ҳолларда эса уларнинг розилигини олиши;

— ходимлар вакилларининг таклифларини ўз вақтида кўриб чиқиши ва қабул қилинган қарорлар тўғрисида уларга ёзма шаклда асосланган тарзда хабар қилиши;

— ходимларнинг вакилларини улар қайси ходимлар манфаатларини ифодалаётган бўлса, ўша ходимларнинг иш жойларига монеликсиз киритиши;

— ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатлари масалаларига оид зарур ахборотни ходимлар вакилларига бепул тақдим этиши;

— ходимларнинг вакиллари ўз вазифаларини бажариши учун зарур шарт-шароитлар билан таъминлаши;

— ходимларнинг вакили бўлган ва ишлаб чиқаришдаги ишидан озод этилмаган шахсларга иш вақтида ходимларнинг манфаатларини ифодалаш ҳамда ҳимоя қилиш мажбуриятларини бажариш учун ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда вақт бериши. Кўрсатилган шахсларга тақдим этиладиган вақтнинг аниқ давомийлиги жамоа келишувларида, жамоа шартномасида, агар улар тузилмаган бўлса, иш берувчилар ёки уларнинг вакиллари билан келишиб белгиланади. Бунда ушбу вақтнинг давомийлиги иш ҳафтаси соатлари миқдорининг ўттиз фоизидан кам бўлиши мумкин эмас;

— ходимларнинг вакилларига жамоа келишувларида, жамоа шартномасида белгиланган мақсадлар учун ва миқдорларда маблағлар ажратиши шарт.

Иш берувчиларнинг зиммасида ходимлар вакилларига нисбатан қонунчиликда ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган бошқа мажбуриятлар ҳам бўлади.

Бекжон Исмаилов,
"Адолат" МҲАМ ходими

Улашиш:

Бошқалар

20-август 2025, 06:43
1 451

Никоҳ тузишда қонун тақиқлайдиган ҳолатлар

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 16-моддасида никоҳ тузишга руҳсат берилмайдиган ҳолатлар аниқ кўрсатиб берилган.


18-август 2025, 05:19
611

2025 йил 12 октябрдан Тошкент «прописка»си бекор қилинади

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтганлиги мавжуд эмаслиги уни турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун асос бўлмайди.


22-август 2025, 06:35
546

«Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш қандай йўналишларни ўз ичига олади?

Қонунчиликка кўра, «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар бандлигини таъминлаш орқали қўллаб-қувватланади.


19-август 2025, 05:09
451

Касбларга ўқитиш ва малака ошириш тизими такомиллаштирилади

2026 йил 1 мартгача Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан ташкил этиладиган касбларга ўқитиш босқичма-босқич уч босқичли тизимга (видеодарслар, касбларга ўқитиш ва малака ошириш) ўтказилади.