currencies image

12 900,37 UZS

2,96

usd

currencies image

13 818,88 UZS

256,19

eur

currencies image

143,80 UZS

0,68

ru



АсосийЯнгиликларХодимни ҳақиқатда ишга қўйиш деганда нима тушунилади?

Ходимни ҳақиқатда ишга қўйиш деганда нима тушунилади?

Ҳуқуқ

calendar

06.03.2025

eye

56

Ходимни ҳақиқатда ишга қўйиш деганда нима тушунилади?

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 128-моддасига асосан, ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахс томонидан ёхуд унинг рухсати билан ходимни ҳақиқатда ишга қўйиш, ишга қабул қилиш лозим даражада расмийлаштирилганлигидан ёки расмийлаштирилмаганлигидан қатъи назар, меҳнат шартномасини иш бошланган кундан эътиборан тузиш деб ҳисобланади.

Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ходимни ҳақиқатда ишга қўйиш иш берувчини ходимнинг ишга қабул қилинишини лозим даражада расмийлаштириш мажбуриятидан озод этмайди.

Ҳақиқатда ишга қўйилганда иш берувчи иш бошланган кундан эътиборан уч кунлик муддатда меҳнат шартномасини тузиш ва ходимни ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқариш орқали ходим билан якка тартибдаги меҳнат муносабатини расмийлаштириши шарт.

Агар жисмоний шахс иш берувчи бунга ваколат бермаган ходим томонидан ҳақиқатда ишга қўйилган бўлса ҳамда иш берувчи ёки унинг ваколатли вакили ҳақиқатда ишга қабул қилинган шахс ва ушбу иш берувчи ўртасида юзага келган муносабатларни якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар деб тан олишни (ҳақиқатда ишга қўйилган шахс билан меҳнат шартномасини тузишни, ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқаришни) рад этаётган бўлса, манфаатларини кўзлаб иш бажарилган иш берувчи бундай жисмоний шахсга у ҳақиқатда ишлаган вақт (бажарган иши) учун тегишли мураккабликдаги (малакадаги) ишни бажарганлик учун белгиланган тариф ставкасидан (маошдан) келиб чиқиб ҳақ тўлаши шарт.

Улашиш:

Бошқалар

11-феврал 2025, 04:38
1 126

“Бир миллион яшил оила” умуммиллий ҳаракати йўлга қўйилади

2025 йил 1 мартгача тўғри овқатланиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишнинг инсон саломатлигига фойдасини тарғиб қилишни кучайтириш дастури ишлаб чиқилади.


6-феврал 2025, 12:29
757

Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб

Банк сири хизмат вазифаси сабабли ўзига ишониб топширилган ёки маълум бўлган шахслар томонидан ошкор қилиниши ёки улардан шахсий мақсадда фойдаланиш тақиқланади.


6-феврал 2025, 11:30
719

Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантациясида нималарни билиш зарур?

Трансплантация учун орган ёки тўқималар олинадиган организм донор, тўқима ва органлар кўчириладиган организм эса реципиент дейилади.


8-феврал 2025, 09:28
704

Кимлар уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқаролар ҳисобланади?

Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқаролар ҳар бир оила аъзоси 16 квадрат метрдан кам бўлган турар жой билан таъминланган ҳисобланади.