currencies image

12 900,37 UZS

2,96

usd

currencies image

13 818,88 UZS

256,19

eur

currencies image

143,80 UZS

0,68

ru



АсосийЯнгиликларҲомиладор аёлларга йиллик меҳнат таътилларини белгилашда қандай имтиёзлар мавжуд?

Ҳомиладор аёлларга йиллик меҳнат таътилларини белгилашда қандай имтиёзлар мавжуд?

Ҳуқуқ

calendar

06.03.2025

eye

63

Ҳомиладор аёлларга йиллик меҳнат таътилларини белгилашда қандай имтиёзлар мавжуд?

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 400-моддасига асосан, ҳомиладор аёлларга ва бола туққан аёлларга йиллик меҳнат таътили, уларнинг хоҳишига кўра, тегишинча ҳомиладорлик ва туғиш таътилидан олдин ёки ундан кейин берилади.

Ҳомиладор аёлларни йиллик меҳнат таътилидан чақириб олишга йўл қўйилмайди.

Болани парваришлаш таътилидан фойдаланаётган ходимга йиллик меҳнат таътили, унинг хоҳишига кўра, бола парваришлаш таътилидан олдин ёхуд ундан кейин берилади.

Ишлайдиган эркакларга хотинининг ҳомиладорлик ва туғиш таътили даврида ўз хоҳишига кўра йиллик меҳнат таътили:

— биринчи иш йили учун — ишлаб берилган вақтдан қатъи назар;

— кейинги йилларда — таътиллар бериш жадвалидан қатъи назар берилади.

Ўн тўрт ёшга тўлмаган битта ва ундан ортиқ болани (ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган болани) тарбиялаётган ёлғиз отага, ёлғиз онага (бева эркакларга, бева аёлларга, никоҳдан ажрашганларга, ёлғиз оналарга) ва муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларнинг хотинларига йиллик меҳнат таътиллари, уларнинг хоҳишига кўра, улар учун қулай бўлган вақтда берилади.

Улашиш:

Бошқалар

11-феврал 2025, 04:38
1 121

“Бир миллион яшил оила” умуммиллий ҳаракати йўлга қўйилади

2025 йил 1 мартгача тўғри овқатланиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишнинг инсон саломатлигига фойдасини тарғиб қилишни кучайтириш дастури ишлаб чиқилади.


6-феврал 2025, 12:29
757

Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб

Банк сири хизмат вазифаси сабабли ўзига ишониб топширилган ёки маълум бўлган шахслар томонидан ошкор қилиниши ёки улардан шахсий мақсадда фойдаланиш тақиқланади.


6-феврал 2025, 11:30
718

Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантациясида нималарни билиш зарур?

Трансплантация учун орган ёки тўқималар олинадиган организм донор, тўқима ва органлар кўчириладиган организм эса реципиент дейилади.


8-феврал 2025, 09:28
704

Кимлар уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқаролар ҳисобланади?

Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқаролар ҳар бир оила аъзоси 16 квадрат метрдан кам бўлган турар жой билан таъминланган ҳисобланади.