currencies image

12 557,67 UZS

2,51

usd

currencies image

13 448,01 UZS

17,76

eur

currencies image

147,37 UZS

0,32

ru



АсосийЯнгиликларМай ойида электр энергияси ва табиий газ ишлаб чиқариш камайдими? –Энергетика вазирлиги муносабат билдирди

Май ойида электр энергияси ва табиий газ ишлаб чиқариш камайдими? –Энергетика вазирлиги муносабат билдирди

Ўзбекистон

calendar

27.06.2024

eye

278

Май ойида электр энергияси ва табиий газ ишлаб чиқариш камайдими? –Энергетика вазирлиги муносабат билдирди

Энергетика вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, жорий йил май ойида ишлаб чиқарилган электр энергияси ўтган йилнинг мос давридагига нисбатан 5,8 фоиз кўп бўлган.

Бироқ ижтимоий тармоқларда “май ойида электр энергияси ишлаб чиқариш ва табиий газ қазиб чиқариш камайди” деган мазмунда хабарлар эълон қилинди.  

Мазкур хабарлар юзасидан вазирлик қуйидагиларни маълум қилди:  

“2024 йил май ойида республикамизда 6,1 миллиард кВт•соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Бу ўтган йилнинг мос давридагига нисбатан 337,9 миллион кВт•соат ёки 5,8 фоиз кўп. Шунингдек, республика истеъмолчиларига 5 миллиард  кВт•соат электр энергияси етказиб берилди.  

Мазкур кўрсаткич 2023 йилнинг шу давридагига нисбатан 297,1 миллион кВт•соат ёки 5,7 фоиз кам. Шу жумладан, иқтисодиёт тармоқларига  3,7 миллиард кВт•соат (92,2 млн кВт•соат кўп), аҳоли истеъмолчиларига 1,2 миллиард кВт•соат (393,7 млн кВт•соат кам) электр энергияси етказиб берилган. Яъни, аҳоли истеъмолчилари томонидан шунча ҳажмдаги электр энергияси тежалган. Қолган электр энергияси станцияларнинг ўз эҳтиёжлари ва ишлаб чиқаришдаги эҳтиёж ҳамда электр энергиясини узатишдаги сарф учун ишлатилган.  

Кам етказиб берилганининг асосий сабаби шундаки, май ойида тарифлар ўзгариши фонида аҳоли истеъмолчилари электр энергиясидан тежамкорлик билан фойдаланган. Саноат корхоналари эса прогнозга нисбатан белгиланган ҳажмларда электр энергияси истеъмол қилган. Ортиқча ишлаб чиқарилган мазкур электр энергияси қўшни давлатларга экспорт қилинди.  

Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки, ҳозирги кунда юртимизда 8 та қуёш фотоэлектр ва битта шамол электр станцияси ишга туширилган бўлиб, улар кундуз куни 2000 МВт (умумий ишлаб чиқаришнинг 20 фоизи)гача “яшил” энергия ишлаб чиқармоқда. Бунинг ёрдамида импорт ҳажми кескин камайди.  

Айтиш мумкинки, бугунги кунда юртимизда электр энергия ишлаб чиқариш билан боғлиқ ҳеч қандай муаммо йўқ. Аксинча, бундан буён мамлакатимизда “яшил” электр станциялар қуввати ошириб борилаверади ва электр энергияси истеъмолга (талабга) нисбатан кўпроқ ишлаб чиқарилишига эришилади. Шунингдек, май ойида 3 554,8 миллион метр куб табиий газ қазиб олинган. Бу ўтган йилнинг мос давридагига нисбатан 41 миллион куб метр камни ташкил этган.  

Бунда табиий газ қазиб чиқариш ҳажмлари камайиши Қандим газни қайта ишлаш заводи ва “Жарқудуқ” газни комплекс тайёрлаш қурилмасида режавий таъмирлаш ишлари ва бошқа технологик сабабларга асосан юзага келган.  

Улашиш:

Бошқалар

11-июн 2024, 14:21
4 751

“Notcoin”, “Hamster Kombat”. Ўзбекистонда криптовалюта олиш ва сотиш қай даражада қонуний?

Хўш, криптовалютага оид миллий қонунчилик қандай? Криптовалюта олиш  ва сотиш қай даражада қонуний? Бунинг учун қандай жавобгарлик белгиланган? Айнан қандай ҳаракатлар учун кишилар жавобгарликка тортилмоқда? Hudud24.uz сайти колумнисти Муроджон Нажмиддинов мақолада шу ҳақда сўз юритади.


12-июн 2024, 07:06
2 457

Фарзандини “лагер”га юбораётган ота-оналар учун ҳуқуқий эслатмалар

Оромгоҳлар санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари, хавфсизлик талабларига тўлиқ жавоб бериши шарт.


10-июн 2024, 13:43
1 339

Академик лицейларга қабул: муҳим 7 қоида

Бугундан академик лицейларга қабул бошланди. Ўқувчилар ҳужжатларини уйдан чиқмасдан онлайн топширишлари мумкин. hudud24.uz қуйидаги мақола орқали қабул жараёни ва тест синовларига оид маълумот беради.


7-июн 2024, 14:00
1 233

Гўштни кўча ҳароратида илгакларга илиб сотиш тақиқланади: гўшт, озиқ-овқат, мева-сабзавот сотиб олишга оид муҳим қоидалар

Ёз мавсуми бошланди, иссиқ ҳавода ҳар қандай маҳсулотларнинг тез бузилиши тайин. Hudud24.uz гўшт, озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олаётганда нималарга эътибор бериш керак, уларни сақлаш, сотишда қонунчиликда қандай талаблар белгиланганлиги ҳақида маълумот беради.