Ҳуқуқ
16.09.2025
32
Меҳнат жараёнида ходимнинг фаолияти, интилиши ва эришган ютуқларини эътироф этиш нафақат унинг шахсий қониқишини оширади, балки бутун жамоанинг иш самарадорлигига ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Шу боисдан меҳнат учун рағбатлантириш чоралари ҳар бир ташкилот фаолиятида муҳим ўрин тутади. Рағбатлантириш турлари ва уларни қўллаш тартиби меҳнат қонунчилигида, шунингдек жамоа келишувлари, жамоа шартномалари, ички меҳнат тартиби қоидалари ҳамда меҳнат шартномасида белгилаб берилади.
Меҳнат кодексининг 299-моддасига кўра, ўзига нисбатан интизом ҳақидаги уставлар ва низомларнинг амал қилиши татбиқ этиладиган ходимларга нисбатан рағбатлантириш турлари, уларни қўллаш тартиби интизом тўғрисидаги тегишли уставлар ва низомларда белгиланади.
Ходимлар меҳнат соҳасида жамият ва давлат олдидаги алоҳида хизматлари учун давлат мукофотларига тақдим этилиши мумкин.
Иш ҳақи, қўшимча тўловлар, устамалар ёки меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида олдиндан белгилаб қўйилган бошқа тўловлар рағбатлантириш чоралари жумласига кирмайди. Чунки улар ходимнинг мажбурий меҳнати учун бериладиган қонуний ҳақ ҳисобланади. Рағбатлантириш эса, одатда, ходимнинг меҳнат жараёнидаги алоҳида ютуқлари ёки фаолияти самарадорлиги учун берилади.
Шунингдек, интизомий жазо олган ходим (масалан, ҳайфсан, огоҳлантириш ёки бошқа интизомий чора қўлланган бўлса) интизомий жазонинг амал қилиш муддати давомида мукофотланиш имкониятидан маҳрум бўлиши мумкин. Бу масала тегишли ташкилотнинг мукофотлаш низомларида аниқ тартибга солинади.
Демак, бу норма икки жиҳатни белгилаб беради:
— Оддий иш ҳақи ва унга қўшимча тўловлар рағбатлантириш ҳисобланмайди.
— Ходим интизомий жазо олган бўлса, у жазонинг муддати тугамагунча мукофотланмаслиги мумкин.
Ходим интизомий жазо олган бўлса, жазо муддати давомида унга ҳеч қандай рағбатлантириш чоралари қўлланмайди. Бунга нафақат меҳнат натижасига боғлиқ бўлган мукофотлар, балки меҳнат натижасига боғлиқ бўлмаган, умумий байрам ёки юбилей муносабати билан бериладиган мукофотлар ҳам кирмайди.
Масалан:
Ходим интизомий жазо олган пайтда ташкилот умумий касб байрами ёки ташкилот юбилейи учун барча ходимларга мукофот берса ҳам, интизомий жазо олган ходим бундан четда қолади.
Янги йил, Мустақиллик байрами, касб байрами каби ҳолларда бериладиган рағбатлантиришлар ҳам унга татбиқ этилмайди.
Улашиш:
Бошқалар
Никоҳ тузишда қонун тақиқлайдиган ҳолатлар
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 16-моддасида никоҳ тузишга руҳсат берилмайдиган ҳолатлар аниқ кўрсатиб берилган.
2025 йил 12 октябрдан Тошкент «прописка»си бекор қилинади
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтганлиги мавжуд эмаслиги уни турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун асос бўлмайди.
«Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш қандай йўналишларни ўз ичига олади?
Қонунчиликка кўра, «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар бандлигини таъминлаш орқали қўллаб-қувватланади.
Касбларга ўқитиш ва малака ошириш тизими такомиллаштирилади
2026 йил 1 мартгача Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан ташкил этиладиган касбларга ўқитиш босқичма-босқич уч босқичли тизимга (видеодарслар, касбларга ўқитиш ва малака ошириш) ўтказилади.