currencies image

12 557,67 UZS

2,51

usd

currencies image

13 448,01 UZS

17,76

eur

currencies image

147,37 UZS

0,32

ru



АсосийЯнгиликларМутахассис: кимёвий ўғитлар билан ҳаддан ортиқ ишлов берилган тарвуз инсон саломатлигига жиддий хавф туғдиради

Мутахассис: кимёвий ўғитлар билан ҳаддан ортиқ ишлов берилган тарвуз инсон саломатлигига жиддий хавф туғдиради

Ўзбекистон

calendar

13.06.2024

eye

112

Мутахассис: кимёвий ўғитлар билан ҳаддан ортиқ ишлов берилган тарвуз инсон саломатлигига жиддий хавф туғдиради

Тарвуз – жазирама кунларда барчамизнинг севиб истеъмол қиладиган маҳсулотимиз. Унинг таркибида организм учун фойдали бўлган минерал ва витаминлар бисёр. Ушбу резавор 92 фоиз сувдан иборат бўлиб, нафақат чанқоқни қондиради, балки саломатлик учун ҳам жуда фойдали. Хусусан, тарвуздаги калий ва магний асаб тизими ва мия фаолиятига ижобий таъсир қилади.

Унинг антиоксидантлик хусусияти жуда юқори бўлиб, таркибидаги ликопин, А, В, C каби дармондорилар ҳамда картоноид яллиғланиш ва эрта қаришга тўсқинлик қилади. Шунингдек, бу маҳсулот юрак-қон томир тизими фаолиятини яхшилаб, қон босимини пасайтиради ва холестерин даражасини назорат қилади.  

– Аммо бу жараёнда эҳтиёткорликни унутмаслик, айниқса, тарвуз сотиб олаётганда маҳсулотнинг бутунлигига, чиримаганига ва кимёвий ўғитлар билан меъёрдан ортиқ тўйинтирилмаганига эътибор қаратиш керак. Афсуски, бугун кўпчилик деҳқонлар ушбу маҳсулотни етиштиришда азотли ўғитлардан ҳаддан ортиқ кўп фойдаланади. Кимёвий ўғитлар билан ҳаддан ортиқ ишлов берилган бундай тарвузлар инсон саломатлигига жиддий хавф туғдириши мумкин, – дейди Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси бўлим бошлиғи А.Шукуров. – Агар кимдир таркибида нитрат моддаси меъёрдан ортиқ бўлган тарвуз истеъмол қилса, унинг нохуш белгилари 4-6 соатдан кейин пайдо бўлади. Бундай ҳолатда кўнгил айниши, қусиш, ич кетиши, қорин ва бош оғриғи, тана ҳароратининг 38-39 даражагача кўтарилиши, қон босимининг пасайиши, юрак уришининг секинлашиши ҳамда қўл-оёқларнинг совқотиши, тери рангининг ўзгариши (кўкариш) каби аломатлар кузатилиши мумкин.  

Агар заҳарланиш белгилари пайдо бўлса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш лозим. Бу ҳолатга юзаки қараш мумкин эмас, ўзини-ўзи даволаш қатъиян ман этилади.  

Шунингдек, бу нохуш ҳолатдан ўзимиз ва яқинларимизни ҳимоя қилиш учун айрим жиҳатларга эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ.  

Хусусан, тарвуз харид қилаётганда, аввало, маҳсулот манбаи, унинг сифати ва хавфсизлигини тасдиқловчи тегишли рухсатномани талаб қилиш, унинг бузилмаганига ишонч ҳосил қилиш зарур. У шикастланмаган, ёриқларсиз, қораймаган ҳамда моғорламаган бўлиши керак. Тарвуз кесилганда ранги тоза қизил ва ўзгармаган бўлади. Тановул қилишдан аввал тарвузни албатта, яхшилаб ювиш лозим.  

Тарвуз ҳолатининг яна бир муҳим кўрсаткичи қизил қисмидаги томирлар рангидир. Агар улар сариқ ёки бинафша тусда бўлса, бундай маҳсулотдан эҳтиёт бўлиш лозим. Чунки у тўлиқ пишмаган ёки нитратнинг таъсири бўлиши мумкин. Қолаверса, тарвуз устидаги чизиқлар аниқ ва бир-бири билан аралашиб кетмаган бўлиши керак. Хиралашган чизиқлар унинг нитрат билан тўйинганидан далолат беради, – дейди мутахассис.  

Улашиш:

Бошқалар

11-июн 2024, 14:21
4 841

“Notcoin”, “Hamster Kombat”. Ўзбекистонда криптовалюта олиш ва сотиш қай даражада қонуний?

Хўш, криптовалютага оид миллий қонунчилик қандай? Криптовалюта олиш  ва сотиш қай даражада қонуний? Бунинг учун қандай жавобгарлик белгиланган? Айнан қандай ҳаракатлар учун кишилар жавобгарликка тортилмоқда? Hudud24.uz сайти колумнисти Муроджон Нажмиддинов мақолада шу ҳақда сўз юритади.


12-июн 2024, 07:06
2 475

Фарзандини “лагер”га юбораётган ота-оналар учун ҳуқуқий эслатмалар

Оромгоҳлар санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари, хавфсизлик талабларига тўлиқ жавоб бериши шарт.


10-июн 2024, 13:43
1 348

Академик лицейларга қабул: муҳим 7 қоида

Бугундан академик лицейларга қабул бошланди. Ўқувчилар ҳужжатларини уйдан чиқмасдан онлайн топширишлари мумкин. hudud24.uz қуйидаги мақола орқали қабул жараёни ва тест синовларига оид маълумот беради.


7-июн 2024, 14:00
1 243

Гўштни кўча ҳароратида илгакларга илиб сотиш тақиқланади: гўшт, озиқ-овқат, мева-сабзавот сотиб олишга оид муҳим қоидалар

Ёз мавсуми бошланди, иссиқ ҳавода ҳар қандай маҳсулотларнинг тез бузилиши тайин. Hudud24.uz гўшт, озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олаётганда нималарга эътибор бериш керак, уларни сақлаш, сотишда қонунчиликда қандай талаблар белгиланганлиги ҳақида маълумот беради.