currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларНаманганда сайлов бўйича тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда

Наманганда сайлов бўйича тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда

Ўзбекистон

calendar

18.10.2021

eye

917

Наманганда сайлов бўйича тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда

Айни вақтда бутун вилоятимизда Наманган вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари, юридик хизмат ходимлари, Юридик техникум волонтёрлари, “Мадад” нодавлат нотижорат ташкилоти ходимлари сайловолди тарғиботни кенг қамровда олиб бормоқдалар. Жорий йилнинг 5 октябрь куни Наманган вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақов томонидан тасдиқланган режага мувофиқ, 24 октябрда ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови, уни ўтказиш ва унда иштирок этиш тартиблари юзасидан сайловчиларга батафсил маълумотлар берилмоқда. Энг аввало, тарғибот ишларини тизимли ва манзилли равишда ташкил этишга эътибор қаратилиб, бутун вилоятимиз бўйлаб кенг қамровли сайловга чорлов тадбирлари ўтказилмоқда. Ёш сайловчилар, хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган шахслар шулар жумласидан. Навбатда ўтказилган тадбир ҳам маҳалла гузарида ташкил этилишининг энг асосий сабаби уйда ўтирган уй бекаларининг сиёсий билимларини ошириш, сайловларнинг мамлакат ҳаётида нақадар муҳим аҳамият касб этишини сингдириш, фарзандлари келажаги учун уларнинг овози муҳимлиги англатишдан иборат бўлди. Ўтказилган учрашувлар давомида сайлов куни овоз бериш учун борадиган участкалари ҳақида умумий маълумотлар, номзодлар, овоз бериш билан боғлиқ ўзгаришлар, бу йил биринчи бор Сайлов кодекси асосида ўтказилаётган сайлов жараёнларидаги энг муҳим ўзгаришлар ҳақида маълумотлар берилиб, сайловга доир 500 дан зиёд флаерлар тарқатилди.  

Улашиш:

Бошқалар

23-феврал 2026, 10:52
3 215

Букмекерлик фаолиятини реклама қилганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?

Ўзбекистон қонунчилигида букмекерлик ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни реклама қилиш учун жавобгарлик белгиланган.


4-феврал 2026, 09:43
981

Номингизга кредит олишни чеклашда муҳим 5 жиҳат

Онлайн фирибгарликдан ҳимояланиш — фақат эҳтиёткорлик эмас, олдиндан кўрилган чоралар билан бошланади.


29-январ 2026, 05:29
857

Нотариус бўлиш учун махсус тайёрлов курсидан ўтиш шартми?

Нотариусликка талабгорлар Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг махсус тайёрлов курсини тамомлаган бўлиши лозим.


30-январ 2026, 07:10
823

АЁҚШларда автобензиннинг сифати бўйича шубҳа туғилса кимга ва қандай мурожаат қилиш керак

Ёнилғи сотиб олинган ёқилғи қуйиш шохобчасининг тўлиқ номи ва манзили, шунингдек, маҳсулот учун тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи чек сақланган бўлиши керак.

Мавзуга доир янгиликлар: