Ўзбекистон
28.07.2023
1 357

Куни кеча, Фарғона вилоятига ташрифнинг биринчи кунида Давлат раҳбари Бағдод туманидаги Хитой маҳалласида бўлиб, аҳоли турмуши билан яқиндан танишди.
[caption id="attachment_16960" align="aligncenter" width="735"]
ФОТО: president.uz[/caption]
Бу ерда 2 минг 800 нафарга яқин аҳоли яшайди. Одамлар томорқадан унумли фойдаланади.
Аёллар тикувчилик билан шуғулланади. Чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик рўзғорларга барака киритган.
Ўндан ортиқ савдо дўконлари, мебелсозлик корхонаси, сартарошхона, тикувчилик ва ҳунармандчилик устахоналарида аҳоли иш билан банд.
Шунингдек, ёшларнинг спорт билан шуғулланиши учун яхши шароит бор. Маҳаллада охирги икки йилда бирорта жиноят содир этилмаган.
Давлат раҳбари шу ерлик Абдуғаффор Ҳалилов хонадонида бўлиб, маҳалла вакиллари билан суҳбатлашди.
[caption id="attachment_16961" align="aligncenter" width="734"]
ФОТО: president.uz[/caption]
“Бугун келиб, Фарғонадаги ривожланишни, маҳаллалардаги шароитни кўриб хурсанд бўлдим.
Ислоҳотларни ҳар бир инсон ўз ҳаётида ҳис қилиши учун ҳамма ишларни қуйи тизимда ташкил этяпмиз.
Фарғона вилоятида 1062 та маҳалла бор. Улардаги муаммоларни, муҳтож оилаларнинг талаб-истакларини жойида ҳал этиб, одамларни рози қилиш зарур.
Барча раҳбарлар дунёқарашини ўзгартириб, халқимизга муносиб бўлиб, меҳнат қилиши керак”
Самимий суҳбатда нуронийлар сўнгги йилларда маҳалла қиёфаси яхшилангани, “Очиқ бюджет” ташаббуси орқали кўчалар обод бўлганини айтди.
[caption id="attachment_16962" align="aligncenter" width="734"]
ФОТО: president.uz[/caption]
[caption id="attachment_16963" align="aligncenter" width="734"]
ФОТО: president.uz[/caption]
Хусусан, 5 километр ички йўлга асфальт ётқизилган. Электр тармоқлари ва трансформатор янгиланган.
Президент суҳбатда билдирилган фикрларни қўллаб-қувватлаб, маҳалла идорасини таъмирлаш, мактаб учун қўшимча бино қуриш бўйича кўрсатмалар берди.
Ёшларни ўқитиш ва ҳунар ўргатиш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш муҳимлиги ҳақида сўз юритилди.
[caption id="attachment_16964" align="aligncenter" width="734"]
ФОТО: president.uz[/caption]
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.
Ўзбекистонда аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлигини узайтириш бўйтча тиббиётга йўналтириладиган маблағлар ҳажми 2 баробарга оширилади
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига байрам табриги йўллади.
Шавкат Мирзиёев Эрон Президенти билан учрашди
Президентлар икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш йўлларини муҳокама қилдилар.
Шавкат Мирзиёев ИҲТнинг 15-саммитида билдирган таклифларнинг қанчаси бажарилди?
ИҲТ доирасида Ўзбекистон томонидан иқтисодиёт, савдо, транспорт, туризм ва бошқа қатор соҳаларда муҳим ташаббуслар илгари сурилган эди.
Шавкат Мирзиёев ТДТ Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишида таклиф ва ташаббусларни илгари сурди?
Амалий ташриф билан Остона шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон Президенти Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этди.