currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларНигериядаги президентлик сайловлари натижаси тўлиқ кўрсатилмаяпти — аҳоли овозлар сохталаштирилишидан хавотирда

Нигериядаги президентлик сайловлари натижаси тўлиқ кўрсатилмаяпти — аҳоли овозлар сохталаштирилишидан хавотирда

Ўзбекистон

calendar

28.02.2023

eye

1 107

Нигериядаги президентлик сайловлари натижаси тўлиқ кўрсатилмаяпти — аҳоли овозлар сохталаштирилишидан хавотирда

Нигерияда президентлик учун сайловлар бўлиб ўтганига икки кун бўлди. Бу мамлакат тарихидаги энг оғир сайлов бўлгани айтиляпти. Ҳозирда миллионлаб нигерияликлар норози. Чунки, сайлов органи веб-сайтида натижаларнинг учдан бир қисмигина кўрсатилмоқда.  25 февраль куни бўлиб ўтган овоз бериш жараёнларида 87 миллион сайловчи иштирок этган. Сайловчиларни биометрик машиналар ёрдамида юз ва бармоқ изини аниқлаш технологиясидан фойдаланиб, текшириб ўтказишган. Кейин натижалар INEC веб-сайтига электрон тарзда юкланган. Аммо машиналарнинг нотўғри ишлаганлиги сабабли баъзи сайловчилар аккредитациядан тўғри ўтказилмайди, Мустақил Миллий Сайлов Комиссияси (INEC) эса баъзи ҳудудларда овоз беришни иккинчи кунга узайтиришга мажбур бўлади. Сайлов органи ҳозирда сиёсий партиялар томонидан танқид қилинмоқда, уларнинг айтишича, INEC томонидан тўпланган ва эълон қилинган натижалар алоҳида сайлов участкалари тақдим этган натижаларга мос келмаяпти. Шунга қарамай, Нигериядаги бу сайловга энг драматик ва кескин деган таърифлар бериляпти. Мамлакатда саккиз йил давом этган ишончсизлик ва ишсизлик ортиб бораётган бир пайтда кўпчиликни молиявий қийинчиликларга олиб келган икки турғунликдан сўнг ўз мамлакатининг келажагини аниқлашга интилаётган сайловчилар бутун жараённи фаоллаштирди. Бошқа томондан Нигерия сиёсати билан синоним деб айтиладиган эндемик коррупция туфайли овозлар сохталаштирилиши мумкин. Бу аҳоли орасида тарқалган энг катта хавотир. Нигериялик тажрибали сиёсий кузатувчилар муаммолар ҳалокатли бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда. INEC расмийлари ўз баёнотида натижаларнинг секин юклангани учун узр сўраган ва бу овоз беришнинг катта миқёси билан боғлиқлигини маълум қилган. Президентлик учун Лагос штатининг собиқ губернатори, ҳукмрон партия вакили Бола Тинубу, асосий мухолифатдаги НДП номзоди собиқ вице-президент Атику Абубакар ва кичикроқ Меҳнат партиясидан Анамбра штатининг собиқ губернатори Питер Обилар номзоди қўйилган.

Улашиш:

Бошқалар

26-март 2026, 10:45
1 430

Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш

Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.


26-март 2026, 03:37
1 353

Қандай ҳолатлар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар сифатида баҳоланади?

Никоҳ — бу икки шахснинг ихтиёрий ва тенг ҳуқуқли иттифоқи бўлиб, у нафақат маънавий, балки жиддий юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган шартнома ҳисобланади.


27-март 2026, 07:04
1 005

Меҳнат дафтарчасининг ҳуқуқий аҳамияти қандай?

Меҳнат дафтарчаси — бу ходимнинг меҳнат фаолияти ва иш стажини тасдиқловчи асосий восита.


18-март 2026, 09:11
990

Кўп қаватли уйларда яшашнинг айрим қоидалари

Қўшнилар подездларда ёки зинапояларда ўзларининг шахсий буюмларини (шкаф, эски мебел, қурилиш чиқиндилари) сақлашга ҳақли эмаслар. Бу ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид.

Мавзуга доир янгиликлар: