Ўзбекистон
24.04.2021
683
Адлия вазирлиги томонидан норма ижодкорлиги соҳасида сўнгги йиллардаги ислоҳотлар ва хорижий тажриба асосида ишлаб чиқилган “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонун янги таҳрирда қабул қилинди. Қонунни янги таҳрирда қабул қилишга зарурат нима эди: биринчидан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, келишиш ва қабул қилиш масалалари ягона қонун ҳужжати билан тартибга солинмаганлиги; (бугунги кунда ушбу муносабатлар 10 дан ортиқ турли қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солинган) иккинчидан, тўғридан-тўғри амал қилиш механизмига эга қонунларни ишлаб чиқишнинг аниқ тартиби мавжуд эмаслиги соҳаларни асосан қонуности ҳужжатлари билан тартибга солинишига олиб келганлиги; (Бугунги кунда Қонунчилик миллий базасида қонунларнинг улуши 5 фоизга яқинни ташкил этади) учинчидан, “норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эксперимент тартибида қабул қилиш”, “ҳуқуқни қўллаш амалиётини мониторинг қилиш”, “тартибга солиш таъсирини баҳолаш” каби замонавий норма ижодкорлиги технологияларининг асослари амалда бўлган қонунда белгиланмаганлиги; тўртинчидан, лойиҳаларни юридик-техник расмийлаштиришнинг ягона тартиби мавжуд эмаслиги уларни тайёрлашда турли амалиёт ва ёндашувлар шаклланишига сабаб бўлаётган эди. (расмийлаштириш 3 та ҳужжатга кўра 3 хил тартибда амалга оширилади) Янги Қонуннинг олдинги Қонундан бир қатор афзаллик жиҳатлари мавжуд бўлиб, унда: – қонуннинг асосий тамойиллари белгиланмоқда; (қонунийлик, ошкоралик, илмийлик, ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг тизимлилиги ва комплекслилиги, барқарорлиги ва бошқалар) – лойиҳаларни ишлаб чиқишни режалаштириш ва ташаббус қилишнинг аниқ тартиби, босқичлари ўрнатилмоқда; (лойиҳаларни ишлаб чиқиш ярим йиллик, йиллик ва 1 йилдан ортиқ муддатга режалаштирилади) – “қонунчилик”, “қонунчилик ҳужжати” ва “қонун ҳужжати” тушунчалари умумъэтироф этилган мазмуни ва норма ижодкорлиги назариясига мувофиқ қўлланилиши таъминланмоқда; (норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қонунчилик ҳужжатлари бўлиб, улар Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигини ташкил этади) – қандай мазмундаги қонунлар конституциявий қонунлар тарзида қабул қилиниши баён этилмоқда; (Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилишини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси қонунлари) – лойиҳалар жамоатчилик муҳокамаси учун Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилиши, лойиҳа бўйича келиб тушган ҳар бир таклиф ишлаб чиқувчи томонидан мажбурий кўриб чиқилиши белгиланмоқда; (лойиҳаларни муҳокама қилиш муддати 15 календарь кундан кам бўлмаслиги лозим) – қонуности ҳужжатларини тартибга солиш доиралари аниқ белгиланмоқда; (қонуности ҳужжатларида қонун ҳужжатлари даражасида тартибга солиниши лозим бўлган масалалар бўйича нормалар белгиланишига йўл қўйилмайди) – лойиҳалар юзасидан ҳуқуқий, иқтисодий, молиявий, илмий, лингвистик, экологик, коррупцияга қарши каби экспертизалар ўтказилиши назарда тутилмоқда; (экспертизани ўтказиш учун хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан мутахассислар жалб этилиши мумкинлиги белгиланмоқда) – лойиҳаларни вазирлик ва идоралар томонидан келишишнинг аниқ муддатлари белгиланмоқда; (Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, шунингдек Ҳукумат қарорлари 3 иш кунида, давлат органлари ҳужжатлари 5 иш кунида, қонунлар эса 7 иш кунида келишилиши лозим) – вазирлик ва идоралар раҳбарларининг лойиҳаларни сифатли кўриб чиқиш ҳамда келишиш бўйича белгиланган муддатларга риоя этиши бўйича масъулияти оширилмоқда; – норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳуқуқий эксперимент тартибида қабул қилишнинг механизмлари очиб берилмоқда; (норматив-ҳуқуқий ҳужжат унинг самарадорлигини ўрганиш мақсадида муайян ҳудудда ёки шахслар доираси бўйича чеклаган ҳолда қабул қилинади) – қонунчилик ҳужжатлари мазмун-моҳиятини ижрочиларга етказиш, уларнинг ижроси устидан назорат ва мониторинг олиб бориш, тартибга солиш таъсирини баҳолашнинг қонуний асослари белгиланмоқда; – Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек уларга илова қилинадиган ахборот-таҳлилий материалларни юридик-техник жиҳатдан расмийлаштиришнинг Ягона услубиёти тасдиқланмоқда. Янги Қонун қабул қилиниши орқали ҳуқуқий соҳадаги кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётган даврда норма ижодкорлиги фаолиятини сифатли ташкил этиш, изчил ва бир хил ҳуқуқни қўллаш амалиётини шакллантириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоя қилинишини ташкил этишга йўналтирилган, норма ижодкорлиги фаолиятига тааллуқли бўлган барча ўзгартиришларни, шу жумладан қонунларнинг тўғридан-тўғри амал қилиш механизми қонун даражасида мустаҳкамланди.
Улашиш:
Бошқалар
15 та туман ва шаҳарда барча давлат идоралари туманлар марказидаги битта кўп қаватли бинога кўчирилади
Янги биноларнинг 1-2-қаватлари тадбиркорларга сотилади.
Давлат хизматчилари байрамларда совға олиши мумкинми? Муҳим 5 саволга жавоб
Аксарият учун байрам ва бошқа тадбирларнинг завқли жиҳатларидан бири совға бериш ва олиш бўлса керак.
2025 йил 1 апрелдан айрим йўналишларда фаолият юритувчи хўжалик субъектларга берилган эксклюзив ҳуқуқлари бекор қилинади
“ЎзИнжиниринг” лойиҳа институтининг инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича эксклюзив ҳуқуқлар бекор қилинди.
Банкдаги омонат эр ва хотиннинг умумий мулки ҳисобланадими?
Эр-хотин никоҳ давомида ҳадя, мерос тариқасида ёки бошқа бепул битимлар асосида олган мол-мулки улардан ҳар бирининг ўз мулки ҳисобланади.
Сартарош қонунчиликдаги қайси нормаларни бузди ва унга қандай жавобгарлик назарда тутилган?
Ижтимоий тармоқларда тарқалган сартарошнинг видеода кўринган ҳаракатлари жамоатчиликнинг кенг эътирозларига сабаб бўлди. Қонунчиликка кўра , инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсиздир, ҳеч нарса уларни камситиш учун асос бўлиши мумкин эмас.
Ҳар қандай ёшдаги фарзандлар контракти учун тўланган пуллар даромад солиғидан озод қилинади
Илгари фақат 26 ёшгача бўлган фарзандлар учун тўланган пуллардан даромад солиғи олинмаган.
Оилавий тадбиркорларга 5 нафаргача доимий ходим ёллаш ҳуқуқи берилди
Шунингдек, энди бир оилавий корхона иштирокчиси бир вақтнинг ўзида бошқа оилавий корхона иштирокчиси бўлиш ҳуқуқига эга бўлади.
Кўпхотинликни тарғиб қилганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди
Қонун билан Жиноят ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.