currencies image

12 614,80 UZS

6,21

usd

currencies image

13 626,51 UZS

55,14

eur

currencies image

143,33 UZS

1,78

ru



АсосийЯнгиликлар“Оиланг тинч – сен тинч” – 15 май халқаро оила куни

“Оиланг тинч – сен тинч” – 15 май халқаро оила куни

Ўзбекистон

calendar

15.05.2024

eye

520

“Оиланг тинч – сен тинч” – 15 май халқаро оила куни

Оила жамиятнинг энг асосий бўғини сифатида, қадриятлар, анъаналар ва одатларни сақлашда муҳим рол ўйнайди ҳамда бу анъаналарни авлодларга улашишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Оила тинч бўлса, маҳалла тинч, жамият фаровон, давлат мустаҳкам.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1993 йил 15 майдаги А/РЕС/47/237-резолюцияси билан мазкур кун “Халқаро оила куни” сифатида эътироф этилган. 1994 йилдан бошлаб ушбу кун нишонланиб келинмоқда.

Ўшандан буён оила қадриятларини мустаҳкамлаш, шунингдек, оилалар муаммолари, уларни ҳал этиш зарурлигига жамоатчилик эътиборини қаратиш мақсадида ушбу байрам дунёнинг кўплаб мамлакатларида нишонланиб келинмоқда.

Оила ва иқлим

Ҳар йили Халқаро оила куни учун долзарб мавзулар танланади. Масалан, 2024 йил “Оила фаровонлиги ва иқлим ўзгариши” мавзуси танланди. Бу билан иқлим ўзгаришининг оилаларга қандай таъсир қилиши ҳамда иқлим ўзгаришига қарши курашда оилаларнинг роли ҳақида хабардорликни оширишга қаратилган тадбирлар назарда тутилган.

 

Халқаро оила куни белгиси

Тадбирнинг ўзига хос белгиси бор: яшил доиранинг марказида том остидаги юракни белгилайдиган қизил чизиқ. Бу севги ва ўзаро ҳурмат ҳукмронлик қиладиган уйни ифодалайди.

Ўзбекистонда оила куни

2024 йилда Халқаро оила куни нишонлай бошланганига 30 йил тўлди. Хусусан, Ўзбекистонда ҳам 15 май Халқаро оила куни сифатида кенг нишонланади. Бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги ПҚ  3808-сон қарорига мувофиқ белгиланган.

Ушбу Қарор билан Ўзбекистонда оила институтини мустаҳкамлаш концепцияси тасдиқланган ва унда оила қадриятлари ва анъаналарини сақлаш, шунингдек, оиланинг жамиятдаги роли ва аҳамиятини таъкидлаш масалалари ёритилган.

Мазкур концепция ва уни амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” оила қадриятларини, оилавий можароларни ҳал этиш механизмларини, шунингдек, ажрашаётган аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш каби муҳим масалаларга эътибор қаратишни назарда тутган.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясига асосан оила жамиятнинг пойдевори ҳамда у жамият ва давлат муҳофазаси остида, никоҳ Ўзбекистон халқининг анъанавий оилавий қадриятларига, никоҳланувчиларнинг ихтиёрий розилигига ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади.

Бу қоидалар оиланинг жамиятдаги роли ва аҳамиятини, шунингдек, фуқароларнинг оилавий ҳаётини давлат томонидан қўллаб-қувватланишини таъминлаш мақсадида киритилган.

Конституцияда белгиланган бу тамойиллар оила институтининг муҳофаза этилишига кўмаклашади ва оилавий қадриятларнинг мустаҳкамлиги билан бир қаторда, оила аъзоларининг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳам ҳимоя қилади.

Бу куннинг нишонланиши, оилавий муносабатларни мустаҳкамлаш, оила аъзоларининг бир-бирига бўлган меҳри-муҳаббатлари ҳамда бирлиги ва мамлакатимизнинг фаровонлигини таъминлайдиган асосий омил сифатида оиланинг аҳамиятини улуғлашга хизмат қилади.


давоми...

Улашиш:

Бошқалар

11-июн 2024, 14:21
3 387

“Notcoin”, “Hamster Kombat”. Ўзбекистонда криптовалюта олиш ва сотиш қай даражада қонуний?

Хўш, криптовалютага оид миллий қонунчилик қандай? Криптовалюта олиш  ва сотиш қай даражада қонуний? Бунинг учун қандай жавобгарлик белгиланган? Айнан қандай ҳаракатлар учун кишилар жавобгарликка тортилмоқда? Hudud24.uz сайти колумнисти Муроджон Нажмиддинов мақолада шу ҳақда сўз юритади.


12-июн 2024, 07:06
2 131

Фарзандини “лагер”га юбораётган ота-оналар учун ҳуқуқий эслатмалар

Оромгоҳлар санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари, хавфсизлик талабларига тўлиқ жавоб бериши шарт.


29-май 2024, 11:46
1 452

Мажбурий автосуғурта тарифлари оширилиши мумкин

"Суғурта тарифи миқдорини қайта кўриб чиқишга бир қатор омиллар сабаб бўлмоқда.


10-июн 2024, 13:43
1 180

Академик лицейларга қабул: муҳим 7 қоида

Бугундан академик лицейларга қабул бошланди. Ўқувчилар ҳужжатларини уйдан чиқмасдан онлайн топширишлари мумкин. hudud24.uz қуйидаги мақола орқали қабул жараёни ва тест синовларига оид маълумот беради.