currencies image

12 580,27 UZS

6,14

usd

currencies image

13 447,05 UZS

50,62

eur

currencies image

144,75 UZS

0,26

ru



АсосийЯнгиликлар“Оиланг тинч – сен тинч” – 15 май халқаро оила куни

“Оиланг тинч – сен тинч” – 15 май халқаро оила куни

Ўзбекистон

calendar

15.05.2024

eye

385

“Оиланг тинч – сен тинч” – 15 май халқаро оила куни

2 қисм

Оила жамиятнинг энг асосий бўғини сифатида, қадриятлар, анъаналар ва одатларни сақлашда муҳим рол ўйнайди ҳамда бу анъаналарни авлодларга улашишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Оила тинч бўлса, маҳалла тинч, жамият фаровон, давлат мустаҳкам.

Ўзбекистон қонунчилигида оила

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида оиланинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга қаратилган қатор қонунчилик ҳужжатлари қабул қилинган.

1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси–2023 йил 30 апрел куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси референдумида умумхалқ овоз бериш орқали қабул қилинган янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг XIV “Оила, болалар ва ёшлар” боби 76-моддада оила жамиятнинг асосий бўғини ҳамда у жамият ва давлат муҳофазасида эканлиги таъкидланган.

Никоҳ Ўзбекистон халқининг анъанавий оилавий қадриятларига, никоҳланувчиларнинг ихтиёрий розилигига ва тенг ҳуқуқлилигига асосланиши белгиланган.

Бундан ташқари, 77, 78, 79 ва 80-моддаларда ҳам ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўз фарзандларига вояга етгунига қадар ғамхўрлик қилишга мажбурлиги, фарзандлар ота-онасининг насл-насаби ва фуқаролик ҳолатидан қатъи назар, қонун олдида тенглиги, давлат ёшларнинг шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий, экологик ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаши, шунингдек, вояга етган меҳнатга лаёқатли фарзандлар ўз ота-оналари ҳақида ғамхўрлик қилишга мажбурлиги каби муҳим қоидалар ўз аксини топган.

2. Ўзбекистон Республикаси Оила кодекси – Ушбу Кодекснинг вазифалари оилани мустаҳкамлашдан, оилавий муносабатларни ўзаро муҳаббат, ишонч ва ҳурмат, ҳамжиҳатлик, бир-бирига ёрдам бериш ҳамда оила олдида унинг барча аъзоларининг масъуллиги ҳисси асосида қуришдан, бирон-бир шахснинг оила масалаларига ўзбошимчалик билан аралашишига йўл қўймасликдан, оила аъзолари ўз ҳуқуқларини тўсқинликсиз амалга оширишини ҳамда бу ҳуқуқларнинг ҳимоя қилинишини таъминлашдан иборатдир.

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 25 августдаги 365-сон “Никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори – Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 17-моддасини бажариш юзасидан ҳамда соғлом оилани шакллантириш, ирсиятга боғлиқ ва туғма касалликларга чалинган болалар туғилишининг олдини олиш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида мазкур қарор қабул қилинган.

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 апрелдаги 124-сон “Ёш оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори – Ёш оилалар ҳаётининг қулай маиший шароитлари яратилишини давлат томонидан қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш, қиммат бўлмаган уй-жойга эга бўлишни янада кенгайтириш, шунингдек “Мустаҳкам оила йили” Давлат дастурини бажариш юзасидан мазкур қарор қилинган.

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги ПҚ – 3808-сон “Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш консепсиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарори – Оила институтини такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, бу жараёнда давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари ва фуқароларнинг яқин ҳамкорлигини ҳамда фаол ролини таъминлаш мақсадида, шунингдек, Президентининг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ – 5325-сон Фармонига мувофиқ мазкур қарор қабул қилинди.

6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 18 февралдаги ПФ –5938-сон Фармони – аҳоли осойишталигини таъминлаш, оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш, нуронийлар ижтимоий фаоллигини ошириш, маҳаллани жиноятчиликдан холи ҳудудга айлантиришда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари роли ва мавқейини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, Президентимизнинг 2020 йил 24 январдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида мазкур фармон қабул қилинган.

7. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 820-сон “Оила институтини янада ривожлантириш ва ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори – ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш ва замонавий намунали оила мезонларини ҳаётга жорий этиш мақсадида мазкур қарор қабул қилинди.

8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги ПФ – 81-сон “Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони – Мазкур фармон оила, хотин-қизлар ва кекса авлод вакиллари билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш, маҳаллаларни қўллаб-қувватлашни янада такомиллаштириш, маҳаллабай ишлашга масъул бўлган шахслар фаолиятини самарали ташкил этиш ва ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш мақсадида қабул қилинган.

9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 мартдаги ПФ – 87-сон “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони – мамлакатда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш, соғлиғини сақлаш, касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка кенг жалб этиш, эҳтиёжманд хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, гендер тенгликни таъминлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотларни тизимли давом эттириш, шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Глобал кун тартибининг Барқарор ривожланиш мақсадларини изчил амалга ошириш мақсадида мазкур фармон қабул қилинган.

10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октабрдаги 550-сон “Никоҳ, оила ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш тўғрисида”ги қарори – миллий қонунчилик базасини ортиқча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан холи этиш, унинг тизимлилигини таъминлаш, ҳуқуқни қўллаш амалиётида юридик таъсир кучига эга бўлмаган ҳужжатларни бекор қилиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021-йил 30-апрелдаги ПФ–6218-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида мазкур қарор қабул қилинди.

11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги ПҚ – 401-сон “Оилаларни мустаҳкамлаш ва хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 21-декабрдаги “Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-208-сон Фармонининг ижросини таъминлаш ҳамда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг фаоллигини ошириш мақсадида қабул қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 майдаги ПҚ – 175-сон “Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароитлар яратиш йўналиши бўйича амалий тадбирлар режаси ижросини таʼминлаш, зўравонликдан азият чеккан шахсларга кўрсатиладиган ижтимоий хизмат сифатини такомиллаштириш, хотин-қизларнинг ҳуқуқлари кафолатларини таʼминлаш мақсадида мазкур қарор қабул қилинди.

Қарорга кўра, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга “оила – маҳалла – туман ва ҳудуд” тамойили асосида комплекс ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизими жорий этилади, 2024-йил 1-июндан:

– тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган ёки жабрланиш хавфи остида бўлган хотин-қизларга ҳимоя ордери талаб этмаган ҳолда ижтимоий, психологик ва юридик хизматлар кўрсатиш тартиби жорий этилади;

– хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолати ички ишлар органлари навбатчилик қисмининг “102” телефон рақамларига келиб тушган мурожаатлар асосида рўйхатга олинади;

– тазйиқ ва зўравонлик ҳолати ёки уларни содир этиш хавфи аниқланган пайтдан эътиборан 24 соат ичида қуйидагилар амалга оширилади:

– хотин-қизлар фаоли ва маҳалладаги профилактика инспектори иштирокида тазйиқ ва зўравонликни содир этган шахс билан суҳбат ўтказилади;

– профилактика инспектори томонидан ҳимоя ордери расмийлаштирилади;

– тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари марказий туман (шаҳар) шифохоналарининг шошилинч қабул бўлимларига жойлаштирилади;

расмийлаштирилган ҳимоя ордерлари ва жабрланган шахсларга доир маълумотлар “Инсон” марказларига “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизими орқали юборилади.
 

1 қисмга қайтиш

Улашиш:

Бошқалар

11-июн 2024, 14:21
4 408

“Notcoin”, “Hamster Kombat”. Ўзбекистонда криптовалюта олиш ва сотиш қай даражада қонуний?

Хўш, криптовалютага оид миллий қонунчилик қандай? Криптовалюта олиш  ва сотиш қай даражада қонуний? Бунинг учун қандай жавобгарлик белгиланган? Айнан қандай ҳаракатлар учун кишилар жавобгарликка тортилмоқда? Hudud24.uz сайти колумнисти Муроджон Нажмиддинов мақолада шу ҳақда сўз юритади.


12-июн 2024, 07:06
2 418

Фарзандини “лагер”га юбораётган ота-оналар учун ҳуқуқий эслатмалар

Оромгоҳлар санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари, хавфсизлик талабларига тўлиқ жавоб бериши шарт.


29-май 2024, 11:46
1 503

Мажбурий автосуғурта тарифлари оширилиши мумкин

"Суғурта тарифи миқдорини қайта кўриб чиқишга бир қатор омиллар сабаб бўлмоқда.


10-июн 2024, 13:43
1 306

Академик лицейларга қабул: муҳим 7 қоида

Бугундан академик лицейларга қабул бошланди. Ўқувчилар ҳужжатларини уйдан чиқмасдан онлайн топширишлари мумкин. hudud24.uz қуйидаги мақола орқали қабул жараёни ва тест синовларига оид маълумот беради.