currencies image

12 964,43 UZS

30,16

usd

currencies image

14 744,45 UZS

17,40

eur

currencies image

158,28 UZS

0,60

ru



АсосийЯнгиликларОлий таълимга қабул – кимлар қандай имтиёзга эга?

Олий таълимга қабул – кимлар қандай имтиёзга эга?

Ўзбекистон

calendar

22.06.2023

eye

4 584

Олий таълимга қабул – кимлар қандай имтиёзга эга?

Қонунчилик таҳлил қилинганида ОТМга кириш учун 20 дан ортиқ тоифадаги абитуриентлар учун турли кўринишдаги имтиёзлар мавжудлиги аниқланди. Уларнинг орасида қўшиқчидан ҳарбийгача тоифалар мавжуд. 1. Ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари Бунда тавсиянома икки кўринишда берилади: 1) ҳарбий ва илмий фаолиятида маълум натижаларга эришган офицерлар, сержантлар ва контракт бўйича ҳарбий хизматчилар ва Миллий гвардия ходимлари фарзандларига – бунда тавсиянома алоҳида 5 фоизли квота асосида танловда қатнашиш учун берилади. 2) ҳарбий мажбуриятни бажаришда ҳалок бўлган ёки ярадор бўлиши, контузия, шикастланиш ёки касалликлар оқибатида ногирон бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ва Миллий гвардия ходимларининг фарзандларига – тавсиянома тестда қатнашмасдан грант асосида ўқишга қабул қилиш учун берилади. Ҳар икки ҳолатда ҳам тавсиянома битта ОТМга бир марта кириш учун 3 йилга берилади. 2. Халқаро ва республика олимпиадалари, танловлар ва мусобақалар ғолиблари бўлган академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактабларининг битирувчилари

  • спортнинг олимпия ва паралимпия турлари бўйича Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинларида охирги 4 йилда, жаҳон ва Осиё чемпионатларида охирги 1 йилда ғолиб ва совриндор (1 – 3 ўрин) бўлган мактаб, коллеж, техникум, академик лицей битирувчилари жисмоний тарбия ва спорт йўналишларига имтиҳонсиз грант асосида қабул қилинади;
  • мусиқа, рақс, театр, фольклор, тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн йўналишларидаги республика (1-ўрин) ва халқаро танловларда (1 – 3-ўринлар) ғолиб бўлган битирувчиларга ижодий имтиҳонда энг юқори балл белгиланган фандан озод қилинади;
  • республика (1-ўрин) ва халқаро (1–5-ўринлар) шахмат ва шашка турнирлари ғолиби бўлган битирувчилар педагогик кадр тайёрлайдиган ОТМларга имтиҳонсиз грант асосида қабул қилинади.
Халқаро чемпионатлар ғолибларига берилган имтиёз 3 йил, республика даражасидаги ғолибларга берилган имтиёз 1 йил амал қилади. Фан (тарих, математика, кимё ва ҳ.з.) олимпиадаларининг республика босқичида 1, 2, 3-ўринларни эгаллаган ўқувчиларга ихтисослик фани бўйича имтиҳонда максимал балл берилади (3 йил амал қилади). 3. Зулфия номидаги Давлат мукофоти лауреати ҳамда “Мард ўғлон” давлат мукофоти ғолиби бўлган битирувчилар кириш имтиҳонларисиз грант асосида ўқишга қабул қилинади. 5. Қуйидаги танлов ғолиблари мос таълим йўналишларига имтиҳонсиз грант асосида ўқишга қабул қилинади:
  • “Тарбиячи” республика танлови ғолиби;
  • “Ҳамшира” республика танлови ғолиби;
  • “Ниҳол” мукофоти совриндори.
6. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи республика комиссияси томонидан берилган тавсиянома эгалари. Тавсияномалар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи тизимидаги сардорларга, бошланғич ташкилотлардаги йўналиш етакчиларига, икки йиллик меҳнат стажига эга бўлган фидойи ёшларга берилади. Тавсияномага эга ёшлар доимий яшаш жойидаги ОТМнинг педагогика таълим йўналишларига имтиҳонсиз грантлар асосида қабул қилинади. 7. Тўлиқ давлат таъминотидаги етим болалар “Меҳрибонлик” уйи ва Болалар шаҳарчасининг битирувчилари, SOS – болалар маҳаллалари ва оилавий болалар уйлари битирувчилари, шунингдек, васийликка, ҳомийликка ёки оилага тарбияга олинган (патронат) етим болалар (йигирма беш ёшга тўлмаган) чин етимлар учун қўшимча бир фоизгача давлат асосидаги қабул квоталари ажратилади. 8. Тавсияномага эга ҳарбий хизматчилар Тавсиянома олган ҳарбийлар ўқишга киришда тест натижаларига кўра ўзлари тўплаган балларининг 50 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклидаги имтиёзга эга бўлади. Шунингдек, ҳарбийлар учун алоҳида ажратилган квота доирасида қабулда иштирок этади. 9. Чет тили миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлган абитуриентлар Тестда чет тили фанлар мажмуасида бўлганда  минимал B2 даражаси бўлса, ушбу фандан абитуриентга максимал балл берилади. 10. Ҳарбий қисм қўмондонлиги ва Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти тавсияномасига эга бўлганлар фуқаролар Ҳарбий хизматчилар орасидан юқори натижаларга эришган, ҳар бир ҳарбий қисмдан биттадан ёш ҳарбий хизматчи ҳарбий қисм қўмондонлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти тавсияномасига мувофиқ ОТМга грант асосида имтиҳонларсиз қабул қилинади. 11. 5 йиллик меҳнат стажига эга хотин-қизлар Давлат органлари ва ташкилотларда мутахассислиги бўйича камида 5 йил стажи бор, олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизлага 3 йил амал қиладиган тавсиянома берилади. Тавсияномага эга хотин-қизлар -контракт асосида ўқишга қабул қилиш бўйича алоҳида қабул параметрлари доирасида тестда қатнашади. 12. Эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар Эҳтиёжманд оиладаги хотин-қизларга ОТМга кириш учун алоҳида 4 фоизли грант асосидаги квота ажратилади. Тавсиянома 1 йил амал қилади. 13. “Темурбеклар мактаби” битирувчилари “Темурбеклар мактаби” битирувчиларига олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига ўқишга киришда якка тартибдаги якуний суҳбат ёки тест синовларида ўзлари тўплаган балларнинг 30 фоизи миқдорида, республиканинг бошқа олий таълим муассасаларига ўқишга киришда эса тўплаган балларнинг 15 фоизи миқдоридаги қўшимча баллар берилади. “Темурбеклар мактаби”ни имтиёзли диплом билан тугатган битирувчилар олий ҳарбий ёки ихтисослаштирилган билим юртларига тест синовларсиз, ҳарбий-касбий саралаш тадбирлари асосида ўқишга қабул қилинади. 14. Ҳарбий-мусиқа лицейи битирувчилари Ҳарбий-мусиқа академик лицейи битирувчилари олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга киришда тестда ўзлари тўплаган балларнинг 30 фоизи миқдорида, республиканинг бошқа давлат олий таълим муассасаларига ўқишга киришда эса ўзлари тўплаган балларнинг 15 фоизи миқдорида қўшимча баллар берилади. 15. Исҳоқхон Ибрат номидаги мактаб-интернат битирувчилари Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги Исҳоқхон Ибрат номидаги хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернатнинг бутун ўқиш даврини аъло баҳоларга ўқиган битирувчилари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тавсиясига асосан хорижий тил ва адабиёти, филология ва тилларни ўқитиш таълим йўналишларига имтиҳонсиз грант асосида ўқишга қабул қилинади. Қонунчиликда бошқа имтиёзлар ҳам белгиланган бўлиши мумкин.

Дилмурод Ражабоев, Hudud24.uz колумнисти

Улашиш:

Бошқалар

21-март 2025, 06:23
1 348

Давлат хизматчилари байрамларда совға олиши мумкинми? Муҳим 5 саволга жавоб

Аксарият учун байрам ва бошқа тадбирларнинг завқли жиҳатларидан бири совға бериш ва олиш бўлса керак.


1-апрел 2025, 09:31
1 157

2025 йил 1 апрелдан айрим йўналишларда фаолият юритувчи хўжалик субъектларга берилган эксклюзив ҳуқуқлари бекор қилинади

“ЎзИнжиниринг” лойиҳа институтининг инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича эксклюзив ҳуқуқлар бекор қилинди.


20-март 2025, 05:31
1 125

Банкдаги омонат эр ва хотиннинг умумий мулки ҳисобланадими?

Эр-хотин никоҳ давомида ҳадя, мерос тариқасида ёки бошқа бепул битимлар асосида олган мол-мулки улардан ҳар бирининг ўз мулки ҳисобланади.


21-март 2025, 08:37
904

Ота уйи кенжа фарзандга қолиши керак...ми?

Нотариал идорамизга кунига мерос масаласида ўнлаб фуқаролар мурожаат қилади.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
21-июл 2024, 03:58
1 246

Янги ўқув йилида ОТМларига қанча абитуриент давлат гранти асосида қабул қилиниши маълум бўлди

2024/2025-ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси (гранти) параметрлари тасдиқланди.

cover image
8-май 2024, 13:51
1 733

Фахрийларга уй-жой навбатсиз берилади. Яна қандай имтиёзлар бор?

Президент Фармони билан бу йил 9 май – Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами муносабати билан уруш фахрийларига 20 млн сўмдан пул берилиши белгиланди. Қонунчиликда фахрийлар учун яна қандай имтиёзлар мавжуд?

cover image
31-март 2024, 04:52
912

Электромобилларни давлат рўйхатидан ўтказишда имтиёз берилади

Имтиёзлар 1 апрелдан амал қилади.

cover image
4-октябр 2023, 06:30
1 411

Ўзбекистон аҳолиси ҳар йили зилзила вақтида қандай ҳаракатланиш бўйича ўқитилади

Ҳукумат қарорига кўра, боғча тарбияланувчилари, мактаб, коллеж ўқувчилари ҳамда талабалар муаммоли-вазиятли ўйинлар ва машғулотларда, миллий электрон платформа орқали, шунингдек, махсус машғулотлар орқали тайёргарликдан ўтказилади.