currencies image

12 844,21 UZS

11,72

usd

currencies image

13 508,26 UZS

62,46

eur

currencies image

127,35 UZS

0,81

ru



АсосийЯнгиликларOнлайн харидларда алданиб қолмаслик учун билиш лозим бўлган 5 муҳим қоида

Oнлайн харидларда алданиб қолмаслик учун билиш лозим бўлган 5 муҳим қоида

Ўзбекистон

calendar

17.08.2023

eye

4 659

Oнлайн харидларда алданиб қолмаслик учун билиш лозим бўлган 5 муҳим қоида

Замонавий ахборот технологиялари ривожланган бугунги даврда онлайн дўконлар орқали харидлар сони ҳам сезиларли даражада ошиб бормоқда. Онлайн харидлар дўкон ёки бозорда юриб, маҳсулот харид қилишдан кўра анча қулай, тезкор ва осон ҳисобланади.

Бироқ, интернет орқали маҳсулот сотиб олишда харидор маҳсулотнинг ўзи ёки унинг намунаси билан бевосита танишиш имконига эга бўлмасдан, фақат сайтда жойлаштирилган маълумотларга таянади.

Шу сабабли ҳам одамларнинг турли алданиб қолиш ҳолатлари тез-тез учраб туради. Қуйидаги мақолада интернет орқали онлайн харидларни амалга ошириш вақтида билиш лозим бўлган энг муҳим қоидалар ҳақида сўз боради.

1. Сотувчининг шахсини текширинг

Интернет орқали харид қилишда ҳар доим веб-сайтдаги боғланиш учун маълумотларни текшириб кўринг, сотувчининг ҳақиқатан ҳам мавжудлигига ишонч ҳосил қилинг. Сайтда компания номи, манзили, электрон почта манзили, алоқа шакли ва телефон рақами аниқ кўрсатилган бўлиши керак.

Онлайн дўкон веб-сайт манзилини https://www.whois.com/ ҳаволаси орқали текшириш мумкин. Ҳавола орқали сайтга ўтгач, ўзингизга зарур бўлган манзилни ким рўйхатдан ўтказганлигини билиб олиш имкониятига эга бўласиз. Aгар ушбу маълумотлар веб-сайтда кўрсатилган алоқа маълумотларига мос келса, сизнинг харидингиз хавфсиз бўлиш эҳтимоли юқори ҳисобланади.

Ишлаб чиқарувчи ўз корхонасининг номи ва жойлашган манзили ҳақида истеъмолчини хабардор қилиши шарт. Бундай маълумот ишлаб чиқариш маркаси ёки товар белгисида кўрсатилиши ёки бошқа усулда тақдим этилиши лозим.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтган савдо белгилари ҳамда корхоналар ҳақидаги маълумотларни https://orginfo.uz/ сайтидан ҳам олиш мумкин.

2. Фақат хавфсиз сайтлардан харидни амалга оширинг

Хавфсиз веб-сайтдан харидни амалга ошираётганда браузерда ҳар доим https: кўринишидаги ҳаволани кўриш мумкин. Бундаги қулф белгиси сайтнинг интернетдаги фойдаланувчилари ўртасида маълумотларнинг хавфсиз узатилиши таъминланганини билдиради. Шунингдек, “https” даги “S” ҳарфи веб-сайт ва фойдаланувчи ўртасидаги алоқа код билан ҳимоя қилинганини англатади. Маҳсулотларни фақат тўлов саҳифасида “https” иловаси бўлган сайтлардан сотиб олиш мақсадга мувофиқ.

Aгар тарафларнинг келишувида ва қонунчиликда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, электрон тижоратда шахсга доир маълумотлардан шартнома мақсадидан ўзга мақсадларда фойдаланиш ҳамда уларни учинчи шахсларга бериш тақиқланади.

3. Сайтнинг умумий кўринишини кўздан кечиришни унутманг

Сотувчининг веб-саҳифасини диққат билан кўздан кечиринг. Унинг профессионал тарзда расмийлаштирилганига ишонч ҳосил қилинг. Аксарият шубҳали сайтларда имло хатолари ёки маҳсулотнинг сифатсиз тасвирларига дуч келасиз.

“Aрзон” ёки “арзонлаштирилган” каби сўзларнинг ҳаддан ташқари кўп ишлатилишига эътибор беринг. Бироқ сиз бундай ҳақиқатдан йироқ бўлган таклифларни қабул қилишдан сақланинг. Шубҳали номга эга онлайн савдо дўконлари товарга ҳаддан зиёд паст нархни таклиф қилишлари, кейин эса бу маҳсулот ҳозирда мавжуд эмаслигини айтиб, унинг ўрнига бошқа маҳсулотни сотишга ҳаракат қилишлари, харидорларни жалб этишнинг энг оммабоп усулларидан бири ҳисобланади.

Сотувчи истеъмолчини ҳақ эвазига қўшимча товарлар сотиб олишга ёки қўшимча хизматлардан фойдаланишга қисташга, шунингдек кўрсатилмаган хизматлар учун ҳақ олишга ҳақли эмас. Шартноманинг истеъмолчи ҳуқуқларини чеклаб қўядиган ва қонунчиликка зид бўлган талаблари ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

4. Маҳсулотни диққат билан ўрганинг

Онлайн харидларда сотувчининг маҳсулот ҳақида истеъмолчига маълумот бериши ҳам муҳим аҳамият касб этади. Харид қилишдан олдин истеъмолчи маҳсулот ҳақида ишончли маълумот олиши керак.

Сотувчи маҳсулот тўғрисида қуйидагиларни кўрсатиши шарт:

– асосий хусусиятлари; – жойлашган жойи ва товар ишлаб чиқарилган жой; – компаниянинг тўлиқ номи; – маҳсулот нархи; – товарларни сотиб олиш ва етказиб бериш шартлари; – тўлов тартиби; – хизмат муддати, сақлаш муддати ва кафолат муддатлари.

Сотувчи истеъмолчига ўзи етказиб бераётган товарлар ҳақида ўз вақтида зарур, тўғри ва тушунарли маълумот бериши шарт.

5. Нуқсони бор маҳсулотни қайтариб беринг

Маҳсулотнинг кўриниши, истеъмол хусусиятлари ва сотиб олиш фактини тасдиқловчи ҳужжат (чеклар) сақланиб қолган бўлса, сиз маҳсулотни қайтариб беришингиз мумкин. Бундай ҳужжатларнинг йўқлиги сизнинг сотувчидан товар сотиб олганингизни исботловчи бошқа далилларга мурожаат қилишга тўсқинлик қилмайди.

Нуқсонли маҳсулот сотилган тақдирда харидор ўз танловига асосан қуйидагиларни талаб қилиши мумкин:

– камчиликларни бепул бартараф этиш ёки уларни тузатиш учун харидорнинг харажатларини қоплаш; – товарлар нархининг мутаносиб равишда пасайтириш.

Истеъмолчи мақбул сифатли ноозиқ-овқат товарини харид қилган кунидан эътиборан 10 кун ичида ушбу товар сотиб олинган жойдаги сотувчидан уни айни шундай товарга алмаштириб олишга бундай товар сотувда бўлмаса, пулини қайтариб олишга ҳақли.

Мақсуд Мустафоев, 

Hudud24.uz колумнисти

Улашиш:

Бошқалар

27-октябр 2024, 06:15
1 773

Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади

Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.


19-ноябр 2024, 12:35
1 719

Фуқаролик процессида судга чақирув: муҳим 5 саволга жавоб

Суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома ишда иштирок этувчи шахсларга ва суд процессининг бошқа иштирокчиларига судга ўз вақтида келиш ва ишга тайёрланиш учун етарли вақтга эга бўлишини мўлжаллаб топширилиши ёки етказиб берилиши керак.


13-ноябр 2024, 12:35
1 609

Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатлари: муҳим 6 саволга жавоб

Суд тарафларнинг мулкий аҳволига қараб суд харажатларини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйиши, шунингдек бу харажатларнинг миқдорини камайтириши мумкин.


27-октябр 2024, 04:36
1 607

Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай

Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.