currencies image

12 844,21 UZS

11,72

usd

currencies image

13 508,26 UZS

62,46

eur

currencies image

127,35 UZS

0,81

ru



АсосийЯнгиликларШартномавий муносабатларда ўзгаришлар: қандай чекловлар бекор қилинди, нималар жорий этилди, бу бизга нима беради?

Шартномавий муносабатларда ўзгаришлар: қандай чекловлар бекор қилинди, нималар жорий этилди, бу бизга нима беради?

Ўзбекистон

calendar

06.10.2021

eye

344

Шартномавий муносабатларда ўзгаришлар: қандай чекловлар бекор қилинди, нималар жорий этилди, бу бизга нима беради?

Шартнома — бу томонлар ўз мажбуриятларини бажаришининг гарови. У томонларнинг ўзаро келишувини акс эттирувчи ва ҳуқуқий муносабатларни шакллантирувчи ҳужжатдир. Тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш, инвестиция жалб этиш, бизнес ҳамкорлик асосан шартномавий муносабатлар орқали кечади. Кейинги йилларда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига қулай шарт-шароит яратиш мақсадида амалга оширилаётган самарали ишларнинг давоми сифатида жорий йилнинг 14 сентябрида “Шартномавий муносабатларни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони имзоланди. Мазкур Фармоннинг қабул қилинишидаги асосий мақсад фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларни янада такомиллаштириш, айрим шартномаларни тузишда ўрнатилган сунъий чекловларни олиб ташлаш, шунингдек, шартномавий муносабатларда ахборот тизимларидан фойдаланиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш ҳисобланади. Шартномавий муносабатлар борасида қонунчиликда ортиқча талаблар, чекловлар сир эмас. Ушбу талаблар эндиликда ўзгарди, енгиллашди ё бекор бўлди.  Олдиндан тўлов шарт эмас Амалдаги қонунчиликда тижорат банклари томонидан етказиб берилган маҳсулот учун ҳақни бевосита маҳсулот етказиб берувчига тўланиши, тўловларнинг учинчи шахслар ҳисобидан ундирилишига йўл қўйилмаслиги белгиланган эди. Ушбу чеклов аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига нисбатан ўрнатилган ортиқча талаб бўлиб, ҳозирги кунга келиб ўз долзарблигини йўқотган. Давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган корхоналар томонидан истеъмолчилар ва буюртмачиларга, агар улар етказиб бериладиган маҳсулотлар қийматининг камида 15 фоизини олдиндан тўламасалар, маҳсулот жўнатиши тақиқланган бўлиб, бу қоида бошқа хўжалик юритувчи субъектларга қараганда давлат улуши мавжуд корхоналарга нисбатан камситувчи ҳолат ҳисобланади ва эркин бозор муносабатлари шаклланишида салбий таъсир бермоқда. Ўз навбатида, ушбу талаб тадбиркорлик субъектларининг шартнома шартларини эркин белгилаш ҳуқуқларига ҳам зид ҳисобланади. Ушбу ҳолатларни бартараф қилиш мақсадида, Фармон билан 2021 йил 1 декабрдан қуйидагилар бекор қилинмоқда: тижорат банкларига етказиб берилган маҳсулот (бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар) учун тўловларни учинчи шахслар ҳисобидан қабул қилишга қўйилган тақиқ; давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг маҳсулотларни етказиб бериш (ишларни бажариш, хизматларни кўрсатиш) тўғрисида тузиладиган шартномаларида мажбурий равишда олдиндан тўловни белгилашга доир талаб; қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчилари ва тайёрлов ташкилотлари ўртасида тузиладиган шартномаларда мажбурий равишда авансни белгилашга доир талаб. Чет эл валютасида қарз бериш ва олишга рухсат берилди Фуқаролар томонидан ўзаро бир-бирига қарз бериш ва қарз олиш масаласи жамиятда жуда кенг тарқалган муносабатлардан ҳисобланади. Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, чет эл валютасида қарз бериш ва қайтариб олиш бўйича шартнома тузишга рухсат этилмаган эди. Фуқаролик кодексига мувофиқ, пул (валюта) фуқаролик ҳуқуқлари объектлари қаторига киритилган ва фуқаролик қонунчилигининг умумий қоидаларига мувофиқ эркин муомалада бўлиши лозим. Қонунчилик билан ўрнатилган чекловлар мавжудлиги сабабли, фуқаролар томонидан қарз муносабатларининг предмети сифатида чет эл валютасида қарз шартномасини тузиш имконияти мавжуд эмас эди. Фармон билан ушбу чекловлар олиб ташланди. Эндиликда, жисмоний шахсларга қарз шартномаларини нотариал тасдиқлаш орқали чет эл валютасида ўзаро қарз бериш ва қайтариб олишга рухсат берилди. Электрон аукцион ғолибининг ҳуқуқлари янада ҳимояланди Яъни қарздорлик мулкка эмас, мулкдорга йўналтирилиши принципи жорий этилди. Амалиётда ижро ҳужжатлари асосида электрон аукцион натижаларига кўра, ғолиб деб топилган фуқаролар ўз номига мол-мулкни расмийлаштиришда фуқаролар айрим муаммоларга дуч келадилар. Масалан, савдо якунига кўра объектни (бино, транспорт ва ҳ.к.) ютиб олган фуқаролар эгалик қилиш ҳуқуқини расмийлаштириш жараёнида ушбу объект тижорат банкда гаровда турганлигини билиб қоладилар ёки бошқа тақиқлар мавжудлиги аниқланади. Натижада фуқаро зиён кўриши мумкин. Илғор хорижий давлатларда ушбу муаммога ечим топилган. Хусусан, Испания, Германия ва бошқа давларда аукцион сотувига қўйилган объект барча қарзлардан ва тақиқлардан ҳоли бўлгач, аукционга жойлаштирилади. Коммунал, солиқ ва бошқа турдаги қарздорлик мол-мулкка нисбатан эмас, балки қарздор фуқаро номига расмийлаштирилади. Бунда, мол-мулк янги эгасига қарзларсиз топширилади. Мазкур муаммоларни ечиш мақсадида, Фармон билан 2022 йил 1 январдан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш бўйича электрон онлайн аукцион ўтказишда янги тартиб ўрнатилмоқда. Масалан, ушбу тартибга кўра, суд ҳужжати билан қарздор деб топилган шахснинг автотранспорт воситаси электрон онлайн аукционда сотувга қўйилиб, автотранспорт воситаси билан боғлиқ қарзлар ва тақиқлар аниқланганда, сотувдан тушган маблағлар ҳисобига ушбу қарзлар ва тақиқлар ечилгандан сўнг аукцион ғолибига топширилади. Агар мол-мулкни сотишдан тушган пул маблағлари етарли бўлмаса, қарздорликни тўлаш мажбурияти унинг собиқ эгаси — қарздор зиммасида қолади. Электрон тижоратда мажбуриятларнинг бажарилиши кафолати кучайтирилди Фармон билан эскроу тизимини жорий этишга рухсат берилмоқда. Бу нима учун муҳим? Аввало, эскроу тизими нима деган саволга жавоб берсак. Эскроу тизимида харидор маълум товар учун пул маблағларини тўғридан тўғри сотувчига эмас, сақлаш учун учинчи шахсга – эскроу-агентга (масалан, электрон савдо майдончаси операторига) ўтказади. Харидорга товар етиб келиб, у шартномада белгиланган сифат ва талабларга мувофиқ эканига харидор ишонч ҳосил қилгач, ушбу пул маблағлар сотувчига ўтказилади. Шартнома шартлари бажарилмаганда эса, пул харидорга қайтариб берилади. Бир сўз билан айтганда, эскроу харидор ва сотувчи ўртасида товар ва хизматлар сифатини ҳамда тўловни кафолатловчи вазифасини ўтайди. Яъни шартнома шартлари бажарилмаганида, у ёки бу томоннинг тўлов билан ҳуқуқлари бузилмаслигига олиб келади. Тайёр шартнома намуналари тақдим этилмоқда Юқорида қайд этилган Фармон билан аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига яратилган қулайликлардан бири сифатида шартномалар намуналарини “yurxizmat.uz” махсус ахборот порталига жойлаштириб борилишини айтиш мумкин. Ушбу махсус портал орқали жойлаштирилган шартнома намуналарини фуқаролар ва юридик шахслар ўзларига зарур бўлган шартнома намуналарини юклаб олиб, кундалик фаолиятларида фойдаланишлари мумкин бўлади. Бунинг яна бир ижобий томонларидан бири ушбу шартнома намуналарини қонунчиликка киритиладиган ўзгартиришлардан келиб чиқиб назорат ҳолатида юритилишидир. Хулоса Фармон билан шартномавий муносабатлардаги кўплаб муаммо ва камчиликларни бартараф қилувчи тартиблар ўрнатилган. Бу эса аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига қулай шарт-шароит яратилишига хизмат қилади. Шу билан бирга, аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари шартномавий муносабатларга киришишда қонунчилик нормаларига амал қилишлари, шартнома тузишда унинг шартлари ва ҳуқуқ ва мажбуриятлари сифатида нималар белгиланганлигига эътибор қаратишлари ва уларни бажаришга тайёр бўлишлари лозим. Алишер Каримов,  Адлия вазири ўринбосари

Улашиш:

Бошқалар

27-октябр 2024, 06:15
1 763

Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади

Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.


19-ноябр 2024, 12:35
1 717

Фуқаролик процессида судга чақирув: муҳим 5 саволга жавоб

Суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома ишда иштирок этувчи шахсларга ва суд процессининг бошқа иштирокчиларига судга ўз вақтида келиш ва ишга тайёрланиш учун етарли вақтга эга бўлишини мўлжаллаб топширилиши ёки етказиб берилиши керак.


13-ноябр 2024, 12:35
1 607

Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатлари: муҳим 6 саволга жавоб

Суд тарафларнинг мулкий аҳволига қараб суд харажатларини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйиши, шунингдек бу харажатларнинг миқдорини камайтириши мумкин.


27-октябр 2024, 04:36
1 600

Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай

Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
17-август 2023, 14:00
4 658

Oнлайн харидларда алданиб қолмаслик учун билиш лозим бўлган 5 муҳим қоида

Интернет орқали маҳсулот сотиб олишда харидор маҳсулотнинг ўзи ёки унинг намунаси билан бевосита танишиш имконига эга бўлмасдан, фақат сайтда жойлаштирилган маълумотларга таянади. Шу сабабли ҳам оадмларнинг турли шаклларда алданиб қолиш ҳолатдари тез-тез учраб туради. Қуйидаги мақолада интернет орқали онлайн харидларни амалга ошириш вақтида билиш лозим бўлган энг муҳим қоидалар ҳақида сўз боради.

cover image
21-октябр 2022, 09:41
480

Кимки давлат тилини ҳурмат қилмаса, бу ўша мамлакатни ҳурмат қилмаганидир

cover image
17-октябр 2022, 08:45
476

Давлат хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидалари белгиланди: раҳбарлар жазоланадими?

cover image
12-октябр 2022, 01:19
357

“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга қуйидаги ёрдам турлари кўрсатилади: моддий аҳволи оғир ёшларга бир марталик моддий ёрдам (БҲМнинг 4 бараваригача – 1,2 млн сўмгача) берилади; ёшларни тадбиркорликка ва касб-ҳунарга ўқитиш учун сарфланган харажатларнинг 75 фоизигача қисми (бир ойгача БҲМнинг 4, бир ойдан икки ойгача БҲМнинг 8, икки ойдан ортиқ муддатли ўқув курслари учун БҲМнинг 12 бараваридан кўп бўлмаган қисми) қоплаб берилади; тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган ёшларга фаолиятини амалга ошираётган нотурар жойнинг 12 ойгача ижара харажатларининг бир йилда 30 фоизи, бироқ БҲМнинг 25 бараваригача (7,5 млн сўмгача) бўлган қисми қоплаб берилади; Республикадаги профессионал таълим ташкилотларида ўқиётган, шунингдек, Ўзбекистондаги барча олий таълим ташкилотларида бакалавриатнинг кундузги, сиртқи ва кечки шаклида, магистратуранинг кундузги йўналишида таълим олаётган ўқувчи-талабаларга тўлов-контракт асосида ўқиш бўйича йиллик харажатларинниг бир қисми қоплаб берилади; Ёшларга таълим, маданият ва санъат, спорт, ахборот технологиялар соҳасига ва фанларни ўқитишга ихтисослашган нодавлат таълим ташкилотининг 3 ой муддатгача нотурар жой ижара харажатлари учун БҲМнинг 50 бараваригача (15 млн сўмгача) миқдорда қоплаб берилади.